1. Шайбонийлар даври давлатчилиги Сиёсий тарих



Download 54,46 Kb.
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi54,46 Kb.
#222917
  1   2   3   4   5   6   7   8   9

1.Шайбонийлар даври давлатчилиги
Сиёсий тарих. Маълумки, XIV аср бошларига келиб, 1236 йилда Ботухон томонидан асос солинган Олтин Ўрда Давлати икки қисмга бўлиниб кетади ва унинг шарқий қимида Оқ Ўрда Давлати ташкил топади. Айрим тарихий манбаларда бу ҳудудлар “Ўзбеклар мамлакати” деб ҳам эслатилади. XV асрнинг ўрталарига келиб Шарқий Дашти Қипчоқ ҳудудларида Жўжихоннинг бешинчи ўғли Шайбон уруғидан бўлган Абулхайрхон кўчманчи ўзбеклар Давлатига асос солди. Мовароуннаҳрдаги ўзаро курашлардан фойдаланган Абулхайрхон Сирдарёнинг ўрта оқимидаги бир қанча шаҳарларни, Хоразмнинг бир қисмини босиб олишга эришди.
Манбаларнинг (Мулла Шоди, “Фатҳнома”) маълумот беришича 864 ҳижрий (1459-1460 йй.) йилда Абулхайрхоннинг катта ўғли Шоҳбудоғ вафот этади. Ундан қолган саккиз ёшли Муҳаммад ва беш ёшли Маҳмуд уйғур Бойшайх кўкалдош тарбиясига берилади. Шоҳбудоғнинг катта ўғли Муҳаммад Шоҳбахт кейинчалик Шайбонийлар давлтига асос солади. Манбаларнинг маълумот беришича, Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон истеъдодли шоир ва саркарда, замонасининг ўқимишли ва билимдон кишиларидан бўлган.
XV асрнинг сўнгги чорагига келиб темурий шаҳзодалар ўртасидаги тож-тахт учун ўзаро курашлар авж олган эди. Кўпгина мулклар ва вилоятлар, хусусан, Фарғона, Ҳисор, Самарқанд билан Бухоро, Тошкент, Хоразм ўзларини мустақил ҳисоблаб,кўп ҳолларда бир-бирлари билан кураш олиб борар эдилар. Шунинг учун ҳам Мовароуннаҳрдаги темурийлар салтанати амалда мустақил бошқариладиган кичик-кичик вилоятларга бўлиниб кетган эди. Шайбонийхон эса темурийлар ҳукмронлигига барҳам бериш учун бундай вазиятдан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилди.
Темурийлар ўртасидаги сулолавий уришлар, кейинроқ эса Шайбонийхон қўшинларини қўллаб-қувватлашда Тошкент мулки зодагонлари катта рол ўйнадилар. 1485 йилда Тошкент ҳокимиятини машҳур диний арбоб Хўжа Аҳрор ёрдамида Юнусхон эгаллаган бўлса, унинг вафотидан сўнг ўғли Маҳмудхон(1487-1503йй) Тошкент тахтини эгаллайди. Маҳмудхон темурийларга қарши курашда Шайбонийхон иттифоқини умид қилган бўлса-да, ниятига ета олмади. 1494 йилда Самарқанд ҳукмдори Султон Али Мирзо вафот этгач, темурийлар ўртасидаги низолар янада кучайиб кетди. Бундан фойдаланган Шайбонийхон 1497 ва 1499 йилларда Самарқандга ҳужум уюштириб, уни икки марта қамал қилди.
1500 йилда Андижон ҳокими Бобур Мирзо Самарқандга юриш қилди. Аммо, Шайбонийхон ундан олдинроқ ҳаракат қилиб Самарқандни қамал қилди ҳамда шаҳар ҳокими Султон Али билан келишиб, Самарқандни эгаллади. Бобурнинг Самарқандни эгаллаш борасидаги ҳаракатлари зое кетди. Бунга қадар Шайбонийхон Бухорони ҳам қўлга киритган эди. Шундан сўнг Шайбонийхон 1503 йил баҳорида асосий қўшинлари билан Тошкент ҳокими Маҳмудхон ва Фарғона ҳокими Аҳмадхонларга қарши юриш қилиб Тошкент вилоятидаги Шоҳруҳия ва бошқа кўпгина қалъаларни босиб олишга эришади. Фарғонадаги Архиан қалъаси ёнида бўлган шафқатсиз жангда Махмудхон ҳалок бўлади ва Тошкентда қолдирилган унинг ўғли Муҳаммад Султон Шайбонийхон қўшинлари яқинлашиши билан Тошкентдан қочиб кетади.
Тошкентга мустаҳкам ўрнашиб олган Шайбонийхон қўшинларининг катта қисми унинг укаси Маҳмуд Султон бошчилигида Хоразмга юриш бошладилар. Кат ва Булдумсоз қалъаларини эгаллаган Маҳмуд Султон бу ҳудудлардаги бир қисм аҳолини мажбуран Бухорога кўчиришга буйруқ беради. 1505 йилда ўн ойлик қамалдан сўнг кўчманчи ўзбеклар Урганч шаҳрини эгаллайдилар.
Шайбонийхоннинг ўзи катта қўшни билан 1504 йилда Ҳисор вилоятига юриш қилди. Бу пайтдаги Ҳисор вилоятининг ҳокими Хусравшоҳ анча катта ҳарбий кучга эга бўлса-да, Шайбонийхонга жиддий қаршилик кўрсата олмади. Бунинг натижасида Ҳисор вилояти барча тоғли туманлари билан бирга Шайбонийхон ихтиёрига ўтди ва Қундуз, Толқон, Бадаҳшон ҳамда Балх ишғол этилди.
Шайбонихоннинг марказлашган Давлат тузиш йўлидаги рақибларидан бири Дашти Қипчоқдаги қозоқ султонлари эди. XVI асрнинг бошларида қозоқ султонлари Шайбонийхоннинг жанубга қилган ҳарбий юришларидан фойдаланиб Мовароуннаҳрга бир неча марта босқинчилик урушлари уюштирадилар, Бухоро ва Самарқандни талон-тарож қилиб, аҳолини асир қилиб олиб кетадилар. 1509 йилда Шайбонийхон қозоқ султонлари Жониш Султон, Бурундуқхон ва Қосим Султонларга қаттиқ зарбалар бериб, бунинг натижасида Сиғноқ, Ясси, Саврон шаҳарларини қўлга киритади ҳамда Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини таъмирлашга буйруқ беради.
Шайбонийхон 1509 йилнинг ёзида Марвни эгаллашга муваффақ бўлди. Унинг бу даврга қадар бўлган юришлари натижасида Дашти Қипчоқ, Хоразм, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг катта қисми Шайбонийлар қўл остида бирлаштирилди. Марв шаҳрини эгаллаган Шайбонийхон Эроннинг кичик вилоятларига юриш қилади ҳамда Машҳад ва Тус шаҳарларини эгаллаб, улардаги муқаддас жойларни зиёрат қилиб, баъзи меъморий иншоотларни таъмирлашга буйруқ беради. Машҳад ва Тус шаҳарларини эгаллаган Шайбонийхон Эрондоги Шоҳ Исмоил асос солган Сафавийлар Давлатига хавф солади.
1510 йилда Эрондан орқага қайган Шайбонийхон унинг изидан катта куч билан етиб келган Эрон шоҳи Исмоил Сафавий қўшинлари билан жангга киришди. Марв яқинида бўлиб ўтган бу жангда Шайбонийхоннинг кам сонли қўшинлари1 мағлубиятга учради ҳамда замондошлари томонидан “Халифа ур-Раҳмон ва Имом аз-Замон” деб улуғланган Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон бу жангда ҳалок бўлди.
Марв яқинидаги ғалабадан сўнг Шоҳ Исмоил Шайбонийларга қарши курашда темурий шаҳзода Заҳириддин Бобур билан иттифоқчиликни таклиф этди. Ундан ташқари, Шайбонийхон ўлимидан кейиноқ ўзбек султонлари орасида бошланган келишмовчиликлар Давлатни заифлашувига олиб келди ҳамда шайбонийлар кейинги жангларда мағлубиятга учрай бошладилар. Натижада Ҳуросон ва Хоразм қўлдан бой берилди. Бобур 1511 йилда Шоҳ Исмоил қўшинлари ёрдамида шайбонийлар қўл остидаги Ҳисор, Кўлоб, Қундуз, Бадахшон ва Қарши ерларини эгаллаб, Самарқандни ҳам учинчи марта қўлга киритди. Мовароуннаҳрни бутунлай қўлга киритиш ниятида бўлган Бобурга Сафавийларнинг тажрибали саркардаси Нажмиддан Соний бошчилигидаги 12 минг қўшини келиб қўшилди.
Бобурнинг иттифоқчилари, шиа мазҳабидаги эроний қизилбошлиларнинг2 талон-тарожлари (айниқса, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида) туфайли маҳаллий аҳоли Бобурни қўллаб-қувватламади. Бобур ва эронийларнинг бирлашган қўшинлари билан Шайбонийлар ўртасидаги ҳал қилувчи жанг 1512 йилнинг ноябрида Ғиждувон яқинида бўлиб ўтади. Мазкур жангда Шайбонийхоннинг жияни, Султон Маҳмуднинг ўғли Убайдулла Султон томонидан иттифоқчилар қўшнини тор-мор этилди. Бу мағлубиятдан сўнг Бобур Мовароуннаҳрдан бутунлай чиқиб кетди ва Қобул ҳамда унинг атрофларида ўз ҳукмронлигини тўла мустаҳкамлади. 1526 йилнинг бошида Бобур Ҳиндистонга юриш бошлади ва у ердаги Иброҳим Лўдийнинг қўшинларини тўла тор-мор келтириб, янги салтанат-Бобурийлар салтанатига асос солди. Бу салтанат Ҳиндистонда 332 йил (1526-1858 йй) ҳукмронлик қилди.
Муҳаммад Шайбонийхоннинг вафотидан сўнг Давлатдаги марказий ҳокимият анчагина заифлашди. Беклар (амирлар) ва султонларнинг кўпчилиги Шайбонийхондан кейинги бир нечта хонларга номигагина бўйсундилар. Шайбонийхон вафотидан сўнг унинг жияни Султон Маҳмуднинг ўғли Кучкунчихон (1510-1530 йй.) тахтга ўтирди. Айнан Кучкунчихон даврида султонларнинг мустақиллиги кучая бориб, улар орасида Бухоро мулки ҳукмдори Убайдулла Султоннинг обруйи анча баланд эди. Кучкунчихондан кейинги ҳукмдор Абу Саъид (1530-1533 йй.) нинг қиска ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказий ҳокимият заифлашиб, амирлар ва султонлар ўртасидаги низолар янада кучайди. Бу пайтда Хоразм мустақил Давлат бўлиб ажралиб чиқди ва Туркистон ерлари парчалана бошлади.
Ўзаро урушларга бирмунча барҳам беришга эришган Убайдулла Султон 1512 йилда Бухоро ҳукмдори бўлган бўлса, 1533 йилдан бутун марказлашган ўзбек Давлатининг олий ҳукмдори этиб сайланади. Убайдуллахон пайтахтни Самарқанддан Бухорога кўчиради. Ўша пайтда Самарқанд ҳукмдори бўлган Кучкунчихоннинг ўғли Абдулла Султон ҳам Убайдуллахон ҳокимиятини тан олишга мажбур бўлди.
XVI асрнинг 40-йиларига келиб йирик задагонлар ва сулолалар ўртасида Мовароуннаҳрнинг пойтахт шаҳарлари ва мулклари учун ўзаро курашлар яна авж олди. Ҳукмдор хонадони вакиллари ўртасида айниқса Бухоро ва Самарқанд учун кураш кучайди. Бу даврда Самарқандда Кучкунчихоннинг учинчи ўғли Абдуллатифхон (1541-1552 йй.) Бухорода эса Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон (1540-1550 йй.) ҳукмронлик қилиб ҳар иккаласи ҳам ўзини расмий хон деб ҳисоблар эди.
Ўзаро ҳамда сулолавий курашлар давом этаётган бир шароитда Шайбонийхоннинг набираси Муҳаммад Ёрсултон бир неча ой тахтни бошқарганидан сўнг амалдаги ҳокимият Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон, 1551-1556 йй.) қўлига ўтди. Тошкент ва Сирдарё бўйидаги шаҳарлар ҳукмдори бўлган Наврўз Аҳмадхон Бухорода ўз ҳокимиятини тан олдириш учун Самарқанд ва Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига бир неча марта юришлар қилиб турди.
1556 йилда Наврўз Аҳмадхон вафот этгач Балх ҳукмдори Пирмуҳаммадхон (1556-1561 йй.) Бухоро тахтига ўтиради. Шунга қарамасдан 1556 йилда Ахси ва Андижон мулки ҳукмдорлари Бухорони эгаллашга ҳаракат қилиб кўрдилар. Аммо, ўша пайтда жуда катта нуфузга эга бўлган жўйбор шайхи Хўжа Ислом томонидан қўллаб қувватланган шайбоний Искандар Султоннинг ўғли Абдулла Султон бунга йўл қўймади. Пирмухаммадхон Балхда қолиб тахтни бошқараётган, унинг номига хутба ўқитилиб, тангалар зарб этилаётган бўлсада, 1557 йилдан Бухорода Абдулла Султон ҳукмронлик қила бошлайди.
Мустақил мулклар ва йирик задагонларнинг ўзаро урушларидан уларнинг ўзларига қарши фойдаланган Абдуллахон II аста-секинлик балан Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларини ўз ҳокимияти остига бирлаштира бошлади. Унинг бу ҳаракатларини жўйбор шайхлари Хўжа Ислом ҳамда унинг ўғли Хўжа Саъдлар фаол қўллаб-қувватлаб турдилар. 1561 йилда Абдуллахон II Пирмухаммад билан алоқаларни узди ва отаси Искандар Султонни (1561-1583 йй.) хон деб эълон қилди. Искандар Султон номигагина хон бўлиб, мамлакатни бошқарув ишларига деярли аралашмас, ҳокимият амалда Абдуллахон II қўлида эди. 1583 йилда Искандар Султон вафот этгач Абдуллахон II расмий хон деб эълон этилди.
Шайбоний ҳукимдорлари орасида Абдуллахон II ўзининг қатъиятлилиги, яхши сиёсатчи ва саркардалик қобилияти билан ажралиб туради. У марказлашган шайбонийлар Давлатини тиклаш мақсадида бебош ва ўзларини мустақил ҳисоблайдиган амирлар, султонлар, мулклар ҳукмдорлари билан тинимсиз кураш олиб боришга мажбур бўлди. Тинимсиз урушлар натижасида 1573 йилда Фарғона, 1574 йилда Шаҳрисабз Қарши, Ҳисор вилоятлари, 1578 йилда Самарқанд, 1582 йилда Тошкент, Шоҳруҳия, Сайрам, Оҳангарон, 1583 йилда Балх, 1584 йилда Бадахшон, 1588 йилда Ҳирот ва унинг атрофлари,1595 йилда Хоразм Абдуллахон II ҳокимияти остига бирлаштирилди. Тинимсиз урушлардан чарчаган жойлардаги маҳаллий аҳоли кўп ҳолларда Абдуллахон II нинг марказлаштириш сиёсатини қўллаб-қувватлар эди.
Абдуллахон II узоқ йиллик олиб борилган урушлардан сўнг бутун Мовароуннаҳр, Ҳисор, Хуросоннинг катта қисми, Хоразм ва Туркистонни қўлга киритиб Шайбонийхон тузган Давлатни қайта тиклашга эришди. Аммо, ҳудудий жиҳатдан жуда катта бўлган бу Давлат сиёсий жиҳатдан ўта мустаҳкам эмас эди. Бу Давлатнинг куч-қудрати ҳокимият тепасида турган ҳукмдорнинг шаҳсий фазилатларига суянар ҳамда унда мустаҳкам Давлатчилик тизими яратилмаган эди. Айнан шунинг учун ҳам 1598 йилда Абдуллахон II вафот этгач, орадан қисқа муддат ўтиб қийинчиликлар ва жангу-жадаллар натижасида тикланган бу Давлат инқирозга юз тутда, ҳамда ҳокимият тепасига бошқа сулола вакиллари келдилар.

Download 54,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish