1. Шайбонийлар даври давлатчилиги Сиёсий тарих



Download 54,46 Kb.
bet4/9
Sana24.02.2022
Hajmi54,46 Kb.
#222917
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Ер эгалиги муносабатлари. Барча туркий халқларда бўлгани каби шайбонийлар Давлатида ҳам ҳокимият масаласи, қўшинларнинг тузилиши масалаларида одат ҳуқуқлари нисбатан устунроқ бўлган. Ушбу Давлат ташкил топган дастлабки даврда унда асосан Абулхайрхон Давлатининг тузилиши ҳамда анъаналари сақланиб қолинди. Ундан ташқари ер-мулк масаласида темурийлар Давлатида шаклланган хизмат эвазига ер-мулк инъом қилиш шаклларидан шайбонийлар Давлатида ҳам қўлланилган. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра бу даврда Бухоро хонлигида ер ҳуқуқи масалаларида: Давлатга қарашли ерлар, ушр ерлари, хурри хорис ерлар, вақф ерлари, хон ва амалдорларга тегишли ерлар, қўчманчи қабила ва уруғларга тегишли ерлар, суюрғол ерлари, танҳо ерлар ҳамда тархонлик ерлари мавжуд бўлган.
Иқтоъ атамаси XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб гарчи муомаладан чиқиб, ўз ўрнини туркийча “суюрғол” атамасига бўшатиб берган бўлса-да, шайбонийлар даври айрим манбалари ва ҳужжатларида “иқтоъ” атамасини учратиш мумкин. Чунки, иқтоъ, суюрғол, танҳо атамалари ва шу шаклдаги ер мулки ҳуқуқининг мазмуни бир-бирига деярли яқин бўлган. Яъни, бундай ер мулклари Давлат олдидаги маълум бир хизматлари учун маълум ҳадя ёки инъом маъносини англатган.
Суюрғол шайбонийлар даврида ҳам кенг қўлланилган бўлиб, шаҳзодалар, йирик зодагонлар ва нуфузли дин пешволарига маълум шарт ва имтиёзлар асосида берилган ер мулки бўлиб, у наслдан наслга ўтган. Суюрғол эгаси Давлатга тўланадиган солиқлардан озод қилинган бўлиб, ўз суюрғолидан оладиган даромаддан ўз ихтиёрича фойдаланган. Бундай имтиёзли суюрғол “дарубаст суюрғол” деб аталган.
Шаҳарлар, туманлар ва ҳатто вилоятлар ҳам алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга суюрғол қилиб берилган. Мисол учун XVI асрнинг бошларида Қарши Худойберди Султоннинг суюрғол мулки бўлган.
Давлат ерлари деҳқонларга муддатсиз меросий фойдаланишга ижара сифатида берилган. Дарубаст сифатида мулк ва ер бериш, Абдуллахон II даврида айниқса ривожланиб, у ўзининг пирлари Хожа Ислом ва унинг авлодларидан Хожа Сааъдга ҳамда бошқа Жўйбор хожаларига бутун-бутун босиб олинган вилоятларни дарубаст сифатида ҳадя қилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу мулк меросий суюрғол (ҳадя) бўлиб, у барча солиқлардан озод қилиш ҳақидаги имтиёзлар билан бирга ворисликка қолдириш ҳуқуқи билан берилган ер ва бошқа мулклардан иборат бўлган.
Жўйбор хожаларининг Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Марв ва бошқа вилоятларда катта ер майдонлари бўлиб, бу мулклар мерос тариқасида авлоддан авлодга ўтган ва барча солиқлардан озод этилган. Хонлар ва бошқа йирик амалдорлар томонидан уларга ҳадя этилган ер мулкларидан ташқари улар Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг серунум яйловларига, беҳисоб подаларга, катта шаҳарларда жойлашган ўз ҳунармандчилик дўконларига, савдо расталарига, тегирмонлар, ҳаммом ва карвонсаройлардан келадиган даромадларга ҳам эга бўлганлар.
Каттадан-катта бойликларга эга бўлган Жўйбор шайхлари ўз хусусий ерларидан ташқари вақф ерлардан келадиган даромадни ҳам назорат қилганлар. Хожаларнинг Давлат ишларидаги мавқеи шунчалик кучли эдики, улар ҳатто, амалдорларни юқори мансабларга тайинлаш ёки четлатишда ҳам катта таъсирга эга бўлганлар.
Шайбонийлар даврида ер эгалигининг қуйидаги асосий турлари мавжуд эди:
1. Мулки султоний ёки мулки мамлака (манбаларда мамлакаи девон, мамлакаи подшоҳий, замини мамлака, мамлакати султоний, мамлака атамаларида ҳам учрайди) Давлатга қарашли ерлар бўлиб, бу ерларни сотиш, ҳадя этиш, вақфга бериш фақат хоннинг ихтиёрида бўлган.
2. Мулки холис ёки мулки хурри холис-муълум шахсларга тегишли бўлиб, ҳукмдор томонидан Давлат олдидаги хизматлари учун берилган шахсий ерлар (суюрғол, иқтоъ, тархон, тиул ва бошқ.) Бундай ерлар ва уларнинг эгалари дафтардор томонидан махсус дафтарга қайд этиб борилган.
3. Вақф ерлари-ҳукмдор ёки бошқа шаҳслар томонидан диний муассасаларга мулк қилиб берилган ерлар ва суғориш иншоотлари. Бундай ерлардан келган даромаднинг асосий қисми мутаваллилар, қозилар ва мусулмон диндорларига тушган.
4. Қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар.
Шайбонийлар даврида деҳқончиликка алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, авволо, суғориш тизимини тартибга келтириш учун қатор тадбирлар амалга оширилган. Бу жараёнда минтақадаги йирик сув манбалари-Зарафшон, Чирчиқ, Сирдарё, Амударё, Вахш, Мурғоб каби йирик дарёлар ва кўплаб кичик дарёлар ҳамда кўллар, тоғ сувларининг имкониятларидан кенг фойдаланилган. Шайбонийхон дарида, сиёсий беқарорлик йилларида, Абдуллахон II даврида сунъий суғориш ишларининг аҳамияти йўқолмаган. Ундан ташқари шайбонийлар даврида деҳқончиликнинг тараққиётини таъминловчи ислоҳотлар ўтказилган. Хусусан, қаровсиз ва лалми ерларни Давлат мулкига киритиб, бундай ерларда деҳқончиликни ривожлантириш, деҳқончилик қилишни ҳоҳлаганларга ҳар томонлама ёрдам бериш, маълум муддат солиқлардан озод этиш, ердан олинадиган солиқларни йиғишдан маҳаллий амалдорларнинг ўз мансабларини суистеъмол қилишларига йўл қўймаслик учун ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилган.
Солиқ тизими. Бухоро хонлиги девонхонасида молиявий ва солиқ ишлари ҳисоби бўйича махсус дафтарлар мавжуд бўлиб, уларда турли солиқлар, ижара тўловлари, маълум маҳсулотлар савдосидан тушган даромадлар қайд этиб борилган. Аммо, кўпгина сабабларга кўра, жумладан, хон хазинасининг Давлат хазинасидан ажратилмаганлиги, кўпчилик амалдорларнинг ўзбошимчалиги, тўпланган ўлпонларни ижарага бериш, аҳолидан олинадиган солиқларнинг тўсатдан ошиб кетиши кабилар солиқ тизимиданги тартибсизликларни келтириб чиқарар эди. Бундай ҳолатда ўлпон тўловларининг қаттиқ ўрнатилган меъёрлари мавжуд бўлмасдан, ягона умумДавлат солиқ тизими кўпинча бузилиб турган.
Таъкидлаш лозимки, белгилаб қўйилган “шариат” ўлпонларига бошқа тўловлар қўшилган бўлиб, солиқлар ўлчови нисбатан кучли задагонлар ва йирик ер эгаларининг ижтимоий сиёсатидан келиб чиқиб белгиланган. Солиқ тўловчиларнинг асосий қисми деҳқонлар бўлиб, сиёсий беқарорлик давридаги иқтисодий инқирозлар туфайли йирик зодагонлар шаҳарликлардан ҳам йирик солиқлар ундирганлар. XVI асрда солиқларнинг катта қисми маҳсулот сифатида олинган.
Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, шайбонийлар даврида бож, ўлпон, солиқ, жарима ва мажбурий тўловларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд бўлган. Оддий аҳоли тўловларнинг кўплаб турларини жумладан, ер ва сувдан фойдаланганлик учун махсус солиқлар, амалдорлар фойдасига тўловлар, феодал мулкларни сақлаш учун ўлпонлар, шаҳар деворлари, мачитлар, мадрасалар қурилишлари, суғориш иншоотлари барпо этиш учун, йўллар ва кўприклар қурилишлари учун турли тўловларни тўлаганлар.


Download 54,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish