Савол-топшириқ: Директорнинг фикрини қай даражада қўллаб-қувватлайсиз? Адвокатлик бюроси хизматларига мижозларни қизиқтиришнинг ягона йўли – унинг номини ўзгартиришгинами? Сиз мазкур бюронинг янги “брэнди”ни қандай тасаввур қиласиз? Уни машҳур қилиш йўллари бўйича таклиф тайёрланг.
2. Тасаввур қилинг: сиз йирик хусусий тиббий клиникада юрист-консультант сифатида фаолият бошладингиз. Охирги пайтлар клиниканинг обрўси, тиббий ходимларнинг беморларга бўлган қўпол муомаласи, ташхис кўйиш даражаси ёмонлиги ва кўпчиликка ҳозирча номаълум бошқа сабабларга кўра, тушиб бормоқда.
Клиника раҳбари бу ҳолни бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга оширишни таклиф этмоқда:
- янги жиҳозлар сотиб олиш ва республика бўйича катта реклама баннерларини ўрнатиш;
- бунинг учун эса инвестор изланиши кераклиги туфайли ишни вақтинча тўхтатиб туриш.
Топшириқ-савол:Клиника ва ходимлар обрўсини кўтариш, мижозлар ишончини қайта тиклаб, улар сонини ошириш учун қандай ҳаракатларни амалга оширган бўлардингиз?
Сиз таклиф этадиган чора ва харакатлар. Уларни изоҳланг ва асосланг.
3. Университетни битиргач, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига стажер сифатида ишга қабул қилиндингиз. Ишнинг биринчи куниёқ сизга бир неча топшириқлар берилди:
раҳбар топшириғига мувофиқ презентация тайёрлаш;
кадрлар бўлимига буйруқлар нусхаларини тақдим этиш;
конференциялар ўтказиш хонасида сиз ишлайдиган бўлим раҳбарининг учта учрашувини ташкил қилиш;
ҳужжатлар солинган учта пакетни тегишли манзилларга жўнатиш.
Савол-топшириқ: Айни вазиятда зиммангизга юкланган топшириқларни беками кўст, сифатли бажариш сиздан қандай хислатларни талаб этади? Вазиятдан муваффақиятли чиқиш учун креативлик, ишга ижодий ёндашув асосида амалга оширадиган ҳаракатларингизни кетма-кет баён этинг.
3-МАВЗУ
ЮРИСТ ФАОЛИЯТИДА ТАШАББУСКОРЛИК, КРЕАТИВЛИК ВА МАСАЛАГА ИЖОДИЙ ЁНДАШУВ
Тест саволлари
1. Ҳуқуқшуноснинг профессионал фаолиятида энг кўп талаб этиладиган шахсий фазилатларни кўрсатинг.
а) адолатпарварлик, фидойилик, инсонпарварлик, раҳмдиллик, қаттиққўллик
б) фидойилик, инсонпарварлик, ишга ижодий ёндашув, бағрикенглик, кўнгли очиқлик
*в) ҳалоллик, адолатпарварлик, фидойилик, инсонпарварлик, ишга ижодий ёндашув
г) адолатпарварлик, фидойилик, ишга ижодий ёндашув, санъатсеварлик, раҳмдиллик
2. Ҳуқуқшунос фаолиятида ташаббускорлик – ....
а) ишга виждонан ёндашув, ўз вазифасини билиб бажариш, ҳамкасбларидан ажралиб туриш омили.
*б) қонун ижодкорлиги, қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш ва ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим омили.
в) қонунчиликка амал қилиш, ишга вақтида келиш, раҳбарлар олқишига эришишнинг муҳим омили.
г) мансаб поғоналаридан тезроқ кўтарилиш, ҳаммадан ажралиб туриш, алоҳида ҳурматга эга бўлиш усули.
3. Креативлик – бу ....
*а) қандайдир янги, бетакрор нарса ярата олиш лаёқати, янгича фикрлаш, оригинал ғоя ва ечимга олиб келувчи ақлий жараён.
б) ҳаммани қойил қолдириш мақсадида амалга оширилган ижодий лойиҳа.
в) кишиларни қандайдир янги, бетакрор нарса яратишга, янгича фикрлаш, оригинал ғоя ва ечимга даъват қилиш лаёқати.
г) топширилган вазифани ўз вақтида, тўлиқ ва нуқсонсиз адо этиш кўникмаси.
4. “Ҳуқуқшунос соҳанинг қайси йўналишида фаолият олиб бормасин, охир-пировардида ... билан, унинг .... билан ишлашига, шуларга тўқнаш келишига тўғри келади”.
Нуқталар ўрнига матн мазмунига мос сўзларни қўйинг.
а) ...муаммо..., ...талқинлари...
б) ...табиат..., ...муаммолари...
в) ...қонун..., ...камчиликлари...
*г) ...инсон..., .... муаммолари ва мурожаатлари...
5. Ҳуқуқшунос касбий етукликка нималар эвазига эришиши мумкин?
а) Доимий жисмоний машқлар, танишлар, дўстлар кўмаги ва оилавий бирдамлик ҳисобига.
б) Берилган топшириқлар устида мунтазам ишлаш, тартибга риоя қилиш, кучли интизом эвазига.
*в) Доимий изланиш, тиришқоқлик, ижодий меҳнат орқали.
г) Адабий асарларни мунтазам мутолаа қилиш, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ҳисобига.
6. Ҳуқуқий билимсизлик фуқарони жавобгарликдан....
а) қисман озод қилади.
*б) озод қилмайди.
в) тўла озод қилади.
г) қутқариб қолади.
7. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг энг самарали усуллари – ... ҳисобланади.
а) қаттиққўллик ва мажбурлов
б) бағрикенглик ва меҳрибонлик
в) ҳуқуқий нормаларни ёдлатиш ва қайта айттириш
*г) ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот
8. Ҳуқуқшуноснинг креативлиги, ташаббускорлиги қандай доирада намоён бўлиши мақсадга мувофиқ?
*а) қонунлар доирасида, уларга амал қилган ҳолда
б) қонунлардан ҳоли, ижодкорлик асосида
в) тўла ижодий, шахсий тушунчалар доирасида
г) гуруҳлар манфаатини кўзлаб, уларни рози қилиш мақсадида
9. Ҳуқуқшуносликда катта миқёсларда яратувчиликка йўналтирилган ижодкорлик – ...
а) муайян қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, улар юзасидан тегишли таклифлар тайёрлашни ўз ичига олади.
*б) қонун ижодкорлиги, мамлакатнинг ҳуқуқий доктринаси ҳамда ҳуқуқий фанларни ривожлантириш, ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш соҳаларини ўз ичига олади.
в) амалдаги қонунчиликни мунтазам танқид қилиш, уни ўзгартириш ҳақида миллий ва хорижий ОАВларига интервьюлар беришни англатади.
г) миллий қонунчиликнинг барча соҳаларига ривожланган Ғарб давлатларидаги норма ва қоидаларни сингдириш амалиётини ўз ичига олади.
10. “Юртимизнинг ҳуқуқ соҳаси бўйича ривожланган давлатлар қаторига киришида ҳал қилувчи ролни .... бажарадилар”.
Нуқталар ўрнини тўғри тўлдиринг.
а) хорижий тилларни яхши биладиган, замонавий ёшлар
б) ҳуқуқий идораларда ишлаётган барча кадрлар
в) Шарқ давлатлари ҳуқуқшунослигини яхши биладиган олимлар
*г) янги ғоя ва ташаббусларни дадил олға сура оладиган креатив юристлар
Do'stlaringiz bilan baham: |