154
ўзгартириши, яъни оператив вазият мураккаблашган жойларда ѐки
қўққисдан юзага келган вазифани бажариш учун постлар қўйиши
ҳамда йўналишларини белгилаши мумкин. Амалда сутка давомида
нарядларнинг сменалар бўйича
жойлаштирилиши ички ишлар
органларининг навбатчилик қисмидаги йирик масштабли тарх
(чизма)да акс эттирилади. Нарядларни қўйиш вақти ва уларнинг
хизмат ўташ давомийлигини ички ишлар органининг бошлиғи
белгилайди.
Бунда кейинги суткага мўлжалланган қарорлар
оператив
жиҳатдан мураккаб соатлар ва ҳуқуқбузарлик содир этилиши
эҳтимоллиги кўп бўлган жойларда нарядлар сони кўпайтириладиган
тарзда қабул қилинади. Шунингдек, автомотопатруллар билан пиѐда
нарядларнинг ўзаро мувофиқлигига ҳам риоя этиш зарур.
Ҳар бир пост ва патруллик йўналиши учун карточка тузилади.
Унинг бир нусхаси ички ишлар органлари навбатчилик қисмида
сақланади, бошқаси нарядга
хизмат бошланишидан аввал
топширилади. Унда қуйидагилар белгиланади:
патруль йўналишининг давомийлиги, пост чегаралари ва
маркази;
хизмат ўташ вақти ҳамда алоҳида эътибор талаб этувчи объект ва
зоналар;
йўналиш бўйича ҳаракатланиш тартиби ва хизмат ўташнинг
асосий тактик усуллари;
нарядларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноятлар
ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш борасида, шунингдек, оператив
вазият мураккаблашган шароитдаги асосий вазифалари;
қўшни нарядлар, ички ишлар органларининг навбатчилик қисми,
профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик ва алоқа қилиш
тартиби;
радиоалоқа қилиш имкони бўлмаган ҳудудлар ва ҳудудлар билан
алоқа қилиш усуллари.
Бошқарув қарорининг амалга оширилиши кўп жиҳатдан
ижрочиларнинг тўғри танланиши ва жойлаштирилишига боғлиқ
155
бўлади. Шу боис, ички ишлар органларининг раҳбарлари, саф
бўлинмалари командирлари шахсий таркибни пухта ўрганишлари
ҳамда олдиларига қўйилган вазифаларни тезкорлик билан бажара
оладиган ходимларни танлашлари лозим.
Жамоат тартибини сақлашни нафақат патруль-пост хизмати
кучлари билан, балки қўшимча берилган кучлар ва жамоат
тузилмаларининг ѐрдамида амалга оширилиши ҳозирги пайтда
ниҳоятда зарур. Шу муносабат билан патруль-пост хизмати
ходимларининг касбий тайѐргарлиги аҳамияти кескин ошмоқда.
Ушбу тайѐргарлик шахсий таркибни
белгиланган жойга бевосита
олиб чиқиб, машғулотлар, машқлар ўтказиш, жойлаштириш ва
ҳаракатларини текшириш орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, ижрочилар олдиларига қўйилган вазифаларни
тушунишлари, уларни энг мақбул тарзда бажариш йўлларини
англашларига эришиш жуда муҳим. Бунга эса хизмат нарядларига
йўриқномалар бериш орқали эришилади. Патруль-пост хизматининг
самарадорлиги ана шу йўриқномаларнинг
ташкилий ва методик
даражасига боғлиқ. Йўриқнома ўтказиш тартиби патруль-пост
хизматининг уставида белгиланади.
Хизматга
тушадиган
нарядларга,
одатда,
ички
ишлар
органларининг раҳбари (саф бўлинмасининг командири) ѐхуд унинг
ўринбосари хизматнинг махсус жиҳозланган синфида йўл-йўриқ
беради. Нарядларга йўл-йўриқ бериш учун ички ишлар органлари
бўйича навбатчи, инспекторлар таркиби ва оператив таркиб ҳам жалб
этилади. Йўриқнома мазмуни оператив вазиятнинг ҳолати, наряднинг
сони ва таркиби ҳамда улар олдида турган вазифаларнинг бажарилиш
хусусиятларини тушунтириш билан боғлиқ бўлади. Зарур бўлганида
йўриқнома барча нарядлар учун бир вақтда ѐки ҳар бири учун
алоҳида ўтказилиши мумкин. Йўриқнома вақтида қўйилган
вазифаларни тушунтиришда хариталар,
чизмалар, макетлар ва шу
каби бошқа материаллардан фойдаланган ҳолда ностандарт
вазиятларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳол патруль-пост
нарядлари хизмат функцияларини бажариш учун уларнинг билим ва
156
кўникмаларини чуқурлаштириш билан бирга уни мустаҳкамлашга
ҳам имкон беради. Йўриқнома бериш барча ходимлар учун
30 минутдан ошмаслиги керак. Йўриқнома тугаганидан сўнг
нарядларга жамоат тартибини сақлашга киришиш ҳақида буйруқ
берилади.
Патруль-пост хизматини ташкил этишнинг самарадорлиги ҳамда
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш фаолиятида аниқликни
таъминловчи энг
муҳим элемент – патруль-пост нарядларини бошқаришдир. Узлуксиз,
мослашувчан ва аниқ бошқариш ушбу хизмат куч ва воситаларининг
лозим даражада ҳаракатчан бўлишини, юқори даражадаги фаоллиги
ҳамда ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда уларга чек
қўйишда ҳужумкорликни таъминлашга имкон беради.
Тез ўзгарувчан оператив вазият шароитида амалга ошириладиган
патруль-пост хизматининг юқори даражадаги самарадорлиги учун
куч ва воситаларнинг муайян қарор топган ҳолатларини инобатга
олиб тўғри, моҳирлик билан ўз вақтида қайта тақсимлаш орқалигина
эришиш мумкин. Бундай қайта тақсимлашга куч ва воситаларни
маневр қилиш, яъни патруль-пост хизмати бўлинма ва нарядларини
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш
учун жой ва вақт бўйича оқилона жойлаштириш мақсадида ҳудуд
бўйича кўчириш орқали эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: