1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Мавзу бўйича кўриладиган масалалар



Download 111,56 Kb.
bet10/16
Sana04.10.2022
Hajmi111,56 Kb.
#851378
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва усуллари2

Баланснинг тўғрилиги балансни тузишда асосланилган ҳужжатларнинг тўлалиги ва сифати билан таъминланади. Агар ҳисобот даврида хўжалик фаолиятининг барча муомалалари ўз вақтида ҳужжатли расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса, унда баланс корхона ишининг ҳақиқий якунини акс эттирмайди. Бухгалтерия балансининг ҳар бир моддаси ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисобварақларидаги ёзувлар, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва инвентарлаш билан тасдиқланган бўлиши керак. Бухгалтерия баланси маълумотларини қасддан бузиш ниқоблаш дейилади. Балансни ниқоблаш қоида бузилишларини яшириш мақсадида атайин ва балансни тузиш бўйича айрим қоидалардан бехабарлик оқибатида билмасдан қилинган бўлиши мумкин.
Баланснинг реаллиги моддалар баҳосининг объектив воқеликка мувофиқ келишини англатади. Баланснинг “тўғрилиги” ва “реаллиги” тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак. Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин, яъни баланс маълумотлари ҳужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқий мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари реал шароитни, масалан, асосий воситалар маънавий эскирганлиги, дебиторлик қарзини талаб қилиб олиб бўлмаслиги ва шу кабиларни кўрсатмайди.
Баланснинг яхлитлиги балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш тамойиллари бўйича тузилишини, яъни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг бир хилдаги мазмуни, уларнинг корреспонденцияси ва шу кабилар қўлланилишини англатади.
Баланснинг изчиллиги ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чиқиши лозимлигида ифодаланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охирига бўлган маълумотлар) йил бошига бўлган бошланғич баланси маълумотлари бўлиши керак, чунки ҳисобот йили олдинги йилнинг давоми ҳисобланади.
Баланснинг тушунарлилиги - балансни тузувчилар ва уни ўқийдиган ҳамда таҳлил қиладиганлар тушуниши учун қулайлигидир. Балансни аниқ ва тушунарли қилиш учун моддалар реквизитлари ва номлари икки тилда (ўзбек ва рус тилида) баён қилинган, унинг шакли анча соддалаштирилган.
Баланснинг актив ва пассив қисмлари бўлимларга, бўлимлари гуруҳларга, гуруҳлари эса моддаларга бўлинади. Бухгалтерия балансининг моддалари корхонанинг айрим мулк тури, унинг ташкил топиш манбаи ва мажбуриятларни тавсифловчи сатр кўрсаткичидир. Баланснинг актив ва пассив қисмлари иккитадан бўлимдан иборат.
Актив” - фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган сўзлардан келиб чиққан. Шундан келиб чиқиб, актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатувчи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак.
Активлар – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида корхонага келиб тушган, ва улардан фойдаланиш келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир.
Активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:
а) келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентиларини кўпайтириш имконияти;
б) бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш;
в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлиши.
Пассив” – фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. Тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисбатан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан қўлланар эди. Бу билан мулк эгаси қарзга олинган маблағларга бўлган муносабатда ўзбошимчалик (бемалоллик)дан ўзини тутиши кераклиги таъкидланган эди. Кейинчалик «пассив» атамаси манбааларнинг бошқа моддаларига ҳам тарқатилган бўлиб, фақат корхона мажбуриятларини тавсифлабгина эмас, маблағлар турларини қандай мақсадларга мўлжалланганлигини ҳам тавсифлаш учун ишлатиладиган бўлди.
Манбааларнинг таркибий қисмини мажбуриятлар ташкил этади. Субъектнинг мажбуриятлари – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни натижаси ёки келажакда ўзида мужассамланган иқтисодий нафни чиқиб кетиши ёки янги мажбуриятларни вужудга келиши билан якунланади.
Мажбуриятлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак:
а) активларни чиқиб кетиши ёки хизмат кўрсатиш йўли билан тўлашни вужудга келтирадиган мавжуд доимий мажбуриятни ўзида мужассамлаштириши;
б) субъект учун мажбуриятни бажарилиши мажбурийлиги ва қарийиб муқаррарлиги;
в) олдинги битим ёки олдинги воқеалар натижаси бўлиши.
Баланс кўрсаткичларидан қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаб олиш мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари активларидан мажбуриятларини айирганига тенг.
Бухгалтерия балансининг хусусияти бўлиб, унинг актив қисми бўйича умумий суммаси пассив қисми бўйича умумий суммасига тенг келишидир.




    1. Download 111,56 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish