1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet91/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Педагогик чоралар: Бу туркум чораларнинг асосий мақсади жамоа аъзосида мақбул дунёқараш ва эътиқодни шакллантиришга қаратилган. Ташкилот раҳбарияти бу йўналишдаги тадбирлар орқали гуруҳни янада аҳиллаштиришга, унинг маънавий-ахлоқий жиҳатини кучайтиришга эришади. Низо иштирокчилари билан тарбиявий ишлар олиб бориш, уларни ишонтириш орқали низо вазиятини ҳаққоний идрок этишга, у ёки бу ҳаракатларни ахлоқий жиҳатдан баҳолашга ундаш мазкур чоралар ичида кенг тарқалган. Ишонтириш услуби қўлланганда ўзганинг фикрлаш доирасига таъсир кўрсатилади ва мақбул ҳиссиётлар уйғотишга эришилади. Натижада кимсада иродавий зўриқиш уйғониши, унинг қарор қабул қилиш ва хатти-ҳаракатлар соҳасида ҳам ўзгартиришлар пайдо бўлишига эришилади. Ишонтириш орқали муваффақиятга эришишнинг асосий гарови раҳбарнинг жамоа аъзолари орасида обрў-ҳурматга эгалигидир. Агар жамоада раҳбарга ҳурмат бўлмаса, ходимлар уни тан олишмаса, у ҳолда ходимларга ишонтириш орқали таъсир этиш мумкин эмас. Жамоадаги низоларни ҳал этар экан, раҳбар ўзаро зиддиятдаги томонларга ихтилофнинг салбий оқибатларини кўрсата олиши, ходимларда тааллуқли ҳиссиёт ва муносабатни уйғота олиши керак. Бунинг учун эса раҳбардан сўз бойлигига асосланган яхши нутқ малакаси ҳам талаб этилади.
Низоли вазиятни юмшатишнинг асосий шарти - томонлар билан муносабат ўрнатишда ахлоқ ва маданият нормаларига риоя қилишдир. Раҳбарнинг мулойим, хотиржам ва сокин хулқи томонларга ўз таъсирини ўтказмай қўймайди.
Маъмурий чоралар: Низоларни ҳал этишда раҳбар қўл остида бир қанча имкониятлар мавжуд. Шундай имкониятлардан бири – низони ҳал этиш давомида ушбу жамоадаги муҳит, ундаги одамларга хос характер хислатлари, гуруҳдаги кўзга кўринмас алоқаларни илғаб олишдир. Ҳатто ходимнинг низо вазиятини ҳал этиш чоғидаги хулқи, вазиятга муносабати ҳам кўп нарсадан маълумот беради. Аммо, бошқарув жараёнида шундай вазиятлар бўладики, раҳбар ўз мавқеи ва ваколатидан фойдаланган ҳолда низони маъмурий йўл билан узил-кесил ҳал этиши лозим. Бундай чора қўлланганда томонлар тезда ўз ҳиссий ҳовуридан тушишади, меҳнат яна маромига тушади, ташқи сокинлик остида эса ҳислар туғёни ўз қонуни асосида ривожланаверади. Айрим пайтларда раҳбар шу услубни қўллаши лозим ва мажбур. Маъмурий йўл билан низони ҳал этиш зарурати вақт танқислиги шароитида, адолат томойиллари устуворлигини намойиш этишда, бирон низо такрорланаверган тақдирда қўлланиши мумкин.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish