1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet86/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низо. Ҳар кандай гуруҳ ичида ўзаро муомала, меҳнат фаолияти ва хулқ-атвор нормалари шаклланади. Гуруҳнинг ҳар қандай аъзоси бу нормалардан келиб чиқувчи талабларни бажариши шарт. Қабул қилинган нормадан четланиш салбий ҳодиса деб баҳоланади ва шахс билан гуруҳ ўртасидаги низони келтириб чиқаради. Низонинг бу тури ҳатто раҳбар ва унга итоат этувчи ходимлар ўртасида ҳам содир бўлади. Масалан, раҳбар томонидан қўлланувчи бошқарув услубининг ўзгариши, кўп ҳолларда, у билан ходимлар ўртасида зиддият келтириб чиқариши мумкин.
Ташкилот миқёсида энг кўп муаммолар гуруҳлараро ва ижтимоий низолар асосида юзага келади. Бундай низоларни ҳал этишда раҳбар ўз маслакдошлари ва ёрдамчилар кўмагига мухтож бўлади.
Гуруҳлараро низо. Мазкур низо манбаларидан бири - жамоадаги расмий ва норасмий гуруҳлар ўртасидаги мавжуд муамолардан келиб чиқади. Масалан, ташкилот раҳбарияти билан ходимлар ўртасида, бўлим ичидаги норасмий гуруҳлар орасида, маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасида юзага келадиган низолар бунга мисолдир.
Афсуски, гуруҳлараро низонинг тез-тез учраб туришига мисол қилиб бошқарувнинг олий ва нисбатан қуйи бўғинлари ўртасидаги келишмовчиликни келтириш мумкин. Бундай низо ташкилот нуфузи ҳамда меҳнат самарасига катта путур етказади, ходимлар орасида саросима ва иккиланиш тарқатади, келажакка ишончнинг йўқолишига олиб келади ва натижада меҳнат мотивацияси сусаяди. Гуруҳлараро низонинг асосий сабабларидан бири ташкилотда ижтимоий рақобатнинг мавжудлигидир. Бунда бир жамоа аъзолари бошқа гуруҳга хос бўлган жиҳатларни салбий деб баҳолашади, уларни ёмон хулқ-атвор эгаси сифатида идрок қилишади. Мазкур низо натижаси сифатида ўзга гуруҳга нисбатан тажовузнинг юзага чиқиши кузатилади. Бинобарин, гуруҳлараро низо натижасида ходим ўз гуруҳини нисбатан юксак ва ижобийроқ баҳолайди.
Гуруҳлараро низода психология фанида «атрибуция» деб номланувчи ҳодиса кузатилади ва бунга мувофиқ ўзга томон вакилларига асосланмаган тарзда у ёки бу хислатлар мансуб деб топилади. Масалан, бирон салбий ҳодисалар учун айнан бегона гуруҳ сабабчи, деб ҳисоблаш одатий ҳолга айланади.
Низоларни таҳлил этишда алоҳида ўринни ижтимоий низолар эгаллайди. Ижтимоий низо – синфлар, миллатлар, давлатлар, ижтимоий институт ва жамоаларнинг тўқнаш келишида ўз ифодасини топади. Ижтимоий низо – ўзида бир қанча жабҳаларни мужассам этган мураккаб ҳодисадир. Бундай зиддиятда қарама-қарши томонлар мақсад ва манфаатлари, ҳаракатнинг анъанавий услублари ифодаланади.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish