11.2.3. Чизма Ташкилотдаги мотивация омиллари
(+) Мотивация
10 20 30 40 50
Ходимни тан олиш
Ижобий натижалар
Мақсаднинг мавжудлиги
Малакали раҳбар
Мустақиллик, эркинлик
Маош
Яхши жамоа
Маълумотга эга бўлиш
Аниқ вазифалар қўйиш
Бошқа омиллар
Демотивация (-)
60 50 40 30 20 10
Танқид, тан олмаслик
Малакасиз раҳбар
Маълумотга эга бўлмаслик
Ишнинг хаддан ташқари кўплиги
(ёки камлиги)
Ишдаги муваффақиятсизлик
Вазифаларнинг (мақсаднинг)
аниқ эмаслиги
Бошқа сабаблар
Матндаги демотивация сўзи – мазмун жиҳатидан мотивацияга қарама-қарши маънони англатади ва ходимнинг фаолиятини сусайтирувчи тусиқ сифатида тушунилади.
12 – MAVZU: TASHKILOTDA NIZOLAMI BOSHQARISH
12.1. Низо турлари ва низоларни бошқариш
Низо табиати. Одатда, низо деб, қарама-қарши йўналган қарашларга, нохуш ҳиссий кечинмалар билан боғлиқ гуруҳлараро ёки шахслараро муносабатлар оркали ифодаланувчи тўқнашувларга айтилади1.
Психологик нуқтаи назардан қараганда, одамларга ҳалокатли таъсир этадиган холат низоларнинг ўзи эмас, балки уларнинг оқибатидир. Низолар оқибатида инсон руҳиятида қўрқинч, ваҳима, адоват каби салбий хислар юзага келади. Агар мазкур кечинмалар кучли бўлса ва узоқ муддат давом этса, одамда ҳимоя реакцияси пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Низо натижасидаги салбий холатлар шахснинг ҳиссиёти, ҳатти-ҳаракатлари, тафаккур ва ҳатто характерида маълум ўзгаришлар содир этади. Бу ўзгаришлар шахснинг хулқ-атворида намоён бўлиб, мазкур субъект қатнашаётган бошқа вазиятларга ҳам тарқалади ва ўзаро муносабатларнинг кенг соҳаларини эгаллай бошлайди. Масалан, қўрқув ва хавф муҳитида тарбияланган одам кейинчалик худди шундай муҳитнинг манбаига айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. У ҳатто ўз болаларини ҳам шундай муҳитда тарбиялайди ёки қўл остидаги ходимларни шу услубда бошқаради2.
Аниқланишича, меҳнат жамоаларида низодан сўнгги кайфиятнинг бузилиши ва тинчлангунча ўтадиган вақт шу низога тайёрланиш даврига нисбатан уч баравар кўпроқ муддатни эгаллар экан.17
Жамоаларда низо сабабларини тадқиқ этиш натижасида зиддитяларни юзага келтирувчи қатор омиллар аниқланди. Булар қаторига меҳнат ресусларининг чегараланганлиги, ишлаб чиқаришга оид масалаларнинг узвий боғлиқлиги, ходимларнинг ташкилот келажаги ҳақидаги тасаввурларининг ноаниқлиги, ташкилот ичидаги коммуникациялардан қониқмаслик, кадрларни тайёрлаш даражасининг пастлиги ва шу каби сабаблар киради.
Конструктив ва деструктив низолар. Фикрлар қарама-қаршилиги намоён бўлаётганда зиддият манбаи яширинмаган бўлса, низо жамоа ҳаётида ижобий рол ўйнаши мумкин. Низонинг айнан шу хусусиятини олимлар «низонинг конструктивлиги» деб аташади.3 Ташкилотда конструктив низолар, даставвал, меҳнат фаолиятидан келиб чиқувчи принципиал муаммолар юзасидан пайдо бўлади. Манфаатлар қаршилиги юз берар экан, ким учундир иш жойи аҳамиятли бўлиб, бажараётган меҳнати катта мавқега эга. Айни пайтда бошқа бир ходим эса иш билан боғлиқ бўлмаган шахсий ниятларини асосий масала деб қарайди. Мазкур вазиятда мавжуд қарама-қаршиликни юзага келтирган муаммо ечилса ушбу низо ҳам йўқолади. Лекин, бирон иш юзасидан пайдо бўлган низо инсоннинг ҳиссиёт соҳасига кучли таъсир этиши ва ўзининг деструктив хусусиятини намоён этиши мумкин4. Деструктив низо салбий кучга эга ва гуруҳ ишининг самарадорлигини сусайтиради.
Конструктив низо доимо ушбу зиддият манбаини аниқлаш ва уни иложи борича томонлар манфаати йўлида ўзгартиришга қаратилган. Деструктив низода эса томонлар иккинчи даражали масалаларни, масалан шахсий ғуруларини диққат марказига қўядилар ва низонинг асл сабаби четда қолиб кетади. Шу боис, конструктив низолар функционал моҳиятга эга ва улар ташкилотнинг олға силжишига мадад беради.
Низолар ташкилот миқёсида юзага келаётган муамоларни ҳал этиш заруратини қўяр экан, конструктив низода қарама-қаршилик ижобий натижага йўналади, асосланган қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва жамоадаги ўзаро муносабатларни ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |