1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2



Download 405,31 Kb.
bet71/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

Профессионаллар ва ижрочилар. Профессионал, яъни ўз касбининг моҳир устаси – бажарадиган меҳнати мазмунига эътибор беради, қийин вазифларни яхши кўради, янги ва касбга оид маълумотларни олишга интилади, мустақил тарзда ҳаракат қилишни маъқул кўради, ўзгаларни бошқаришни ҳам ва бўйсунишни ҳам ҳоҳламайди. Унинг учун асосий мотивация – вазифани танлашдаги эркинлик, мустақиллик ва назоратнинг йўқлигидир.
Ижрочи – жамоада, бошқа ҳамкасблар гуруҳида шижоат билан ва фаол ишлайди. Ишга ўз вақтида келиб, вақтида кетишни яхши кўради. Иш жойида масъулиятни ва вазифани аниқ тақсимлаш тарафдори, ўзи нима бажариши кераклигини аниқ билишни хоҳлайди, буйруқ ва топшириқларни бажаришга мойиллик билдиради, масъулият ва етакчиликдан ўзини олиб қочади. Бундай тоифага мансуб ходимлар учун асосий мотивация – раҳбарият томонидан уларнинг хулқи ва фаолияти натижасини ижобий баҳолаш, жамоа олдида маънавий рағбатлантириш, ташкилот вакиллигини ифодаловчи вазифаларга жалб этиш.
Характер хислатларининг шаклланишида оиланинг роли катта. Ота-онанинг турли воқеа ва ҳодисаларга, нарсалар ва атрофдагиларга муносабати бола учун намуна вазифасини ўтайди. Шунинг учун тарбия давомида болани турли ҳаёт жабҳаларига жалб этиш, ота ва она билан ҳамкорликда бирон вазифаларни охирига етказиш бирламчи характер хислатларини шакллантиради. Педагогик психологияда жуда ўринли ибора мавжуд: “Иккичи ўқувчилар бўлмайди, балки эътиборсиз ва интизомсиз ота-оналар бор”.
Характер шаклланиши ҳақида гапирилар экан, кўпчиликнинг фикрича, характер мактабгача тарбияланади, деган тушунча ҳукм суради. Ҳатто 5 ёшгача бола шаклланиб бўлади, деган фикрни қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган кимсаларни кўплаб учратиш мумкин. Умуман олганда, шахснинг шаклланиши бир умр давом этувчи жараён бўлиб, бунда, айниқса, ўсмирлик даври ва инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаши жараёни беқиёс катта ўрин тутади. Ҳозирги пайтда катта ёшлилар таълими дастурларини фаол татбиқ этиш, улғайган инсоннинг комилликка эришишига кўмак кўрсатиш бир қанча таълим муассасаларининг марказий вазифасига айланмоқда. Ҳатто улғайган шахснинг ривожланиш ва комилликка эришиш жараёнини ўрганувчи махсус фан – Акмеология1 хам пайдо бўлди.
Юқоридаги фикрлар ташкилот миқёсида шахс характери хислатларини шакллантиришда, ташкилот мақсадларига мувофиқлаш тадбирларини амалга оширишда раҳбариятга катта умид бағишлайди деган фикрдамиз.
Ташкилотдаги ходимларга хос хусусиятларни инобатга олишда охирги пайтда фанда ўз тасдиқини топаётган яна бир таълимот - репрезентатив тизимлар ҳақидаги назариядир.
Шахснинг репрезентатив тизими деганда – инсоннинг ташқи оламдан маълумотни идрок этиши, уни мияда қайта ишлаши ва баён этиш услуби тушунилади. Маълумки, одам ташқи оламдаги маълумотни бешта сезги органлари – кўриш, эшитиш, тана сезгиси (туйиш), таъм ва ҳид билиш орқали қабул қилади. Санаб ўтилганлар ичида биринчи учтаси асосий маълумот етказувчи сезги турлари бўлиб, уларни баъзан уч асосий репрезентатив тизим ҳам деб аталади. Бундай талқинда кўриш-визуал, эшитиш-аудиал, туйиш-кинестетик репрезентатив тизимлар назарда тутилади. Аниқланишича, ҳар бир инсон ташқи муҳитдаги маълумотни қабул қилишда уччала репрезентатив тизимдан фойдаланади. Лекин, ҳар бир одамнинг табиий мойиллиги ва яшаш муҳити унда биронта репрезентатив тизимни етакчи қилиб қўяди. Мана шу етакчи репрезентатив тизимнинг турлилиги ташкилот миқёсидаги ходимлар типологияси учун яна бир асос бўлиб хизмат қилади. Меҳнат жамоасини бошқарувчи раҳбар учун ўз қўли остидаги ходимда қайси репрезентатив тизим етакчилигини билиш муҳимдир. Бундай хусусиятни билган ҳолда ходимнинг одатий ҳаракатлари сабабини билишга, унинг хулқи натижаларини олдиндан тахмин қила олишга ва кези келганда бирон масалани унинг идрокига мос равишда тушунтира олишимизга имкон беради.
Ўзаро мулоқот давомида ўзганинг етакчи репрезентатив тизимини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин:
Кўз ҳаракатларини кузатиш. Америкалик машҳур амалиётчи психологлар Р. Бендлер ва Дж.Гриндер тадқиқотлари орқали аниқланишича, одам учта репрезентатив тизимнинг биронтасидан фойдаланар экан, бу жараён унинг кўз ҳаракатида ҳам ифодаланади. Қаршимиздаги одам кўз (гавҳари) ҳаракатининг йўналиши унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга асосланган ҳолда ўтаётганлигидан далолат беради. Масалан, кўзнинг горизонтал ҳолатда чапга, ўнгга ҳамда пастга-чапга йўналганлиги аудиал тизимга мурожаат этаётганлиги белгисидир; кўзнинг юқорига-чапга, юқорига-ўнгга ҳамда тўғрига йўналиши визуал тизимга мойиллик белгиси; кўзнинг пастга-ўнгга йўналганлиги эса айни пайтда кинтестетик тизим устунлигини ифодалайди.1
Суҳбатдошнинг нутқини таҳлил этиш. Мулоқот давомида суҳбатдошимиз қайси репрезентатив тизимга асосланишини аниқлашнинг асосий услубларидан бири унинг сўзларини таҳлил этишдир. Одатда, кундалик мулоқот давомида одамлар гапнинг синтактик тузилмаси ва сўзларга беихтиёр мурожаат этадилар. Ўзга кимсанинг гапидаги сўзларга эътибор берган ҳолда унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий хислатларини аниқлаб олиш қийин эмас. Гапнинг эга, сифат ва равиш қисмлари айни пайтдаги репрезентатив тизимни акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажмуаси у ёки бу репрезентатив тизим етакчи бўлган кимсаларда турлича кўринишга эга. Қуйида турли репрезентатив тизимга мойил кишилар нутқида учровчи сўзлар қатори баён этилган:

  • Визуал реперезентатив тизимли кимсанинг нутқида – кўриш, қараш, тасаввур этиш, аниқ, узоқни кўзлаб, олдиндан кўриш, нарсаларга эътибор бериш, кўрсатмок, хаёлан, кузатиш, қарашлар, ўхшаш, тасвир, ноаниқ ва шу каби сўзлар кўп учрайди.

  • Аудиал репрезентатив тизимга мансуб кишининг нутқида – эшитмоқ, тингламоқ, эшитилмоқ, акс садо каби, шовқин, тинч, товушнинг турли оҳанглари, пичирлаб айтмоқ, тадаффуз этмоқ, аниқ эшитмоқ каби сўзлар тез-тез учрайди.

  • Кинестетик учун эса – сезмоқ, ҳис этмоқ, синмоқ, тутиб олмоқ, (фикрни) илғаб олмоқ, совуқ, иссиқ, қаттиқ, уринмоқ, қийин, босим, босмоқ, кўз югуртириб чиқиш, сезгир, тегизмоқ, тийиб туриш ёки тура олмаслик ва шу каби сўзлар кўп учрайди.


Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish