1 – mavzu: boshqaruv jarayonini tashkil etishning psixologik omillari reja: Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари 2


Раҳбарлик мулоқоти ва унинг босқичлари



Download 405,31 Kb.
bet22/115
Sana02.03.2022
Hajmi405,31 Kb.
#477734
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115
Bog'liq
BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI MAJMUA

3.2. Раҳбарлик мулоқоти ва унинг босқичлари
Раҳбарлик мулоқотининг хусусияти. Раҳбар фаолиятининг асосий қисмини мулоқот жараёни ташкил этади. Қабул қилинган қарорнинг ижросини таъминлаш, ходимлар ва ташкилот фаолиятини ташкил этиш, назорат ва ходимлар фаолиятини рағбатлантириш жараёнлари ҳам мулоқот орқали амалга ошади.
Психология фанида шахсий ва иш юзасидан мулоқот турлари фарқ қилади. Ушбу матнда асосан иш юзасидан бўладиган мулоқот табиати ва уни шакллантириш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Бошқарув мулоқоти – ходимларни маълум томонга йўналтириш мақсадидаги ўзаро маълумот алмашинуви жараёнидир
Бошқарув мулоқоти қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Буйруқ ва топшириқ узатиш, ходимга у ёки бу маслаҳатни бериш;
2. Вазифа, топшириқ қандай адо этилганлиги ҳақида «қайта алоқа», яъни ҳисоботни қабул қилиш;
3. Итоатдаги ходимларга вазифа қандай бажарилганлиги ҳақида баҳо бериш.
Мулоқотни моҳирона олиб борувчи раҳбарда ўз вазифаларини самарали тарзда ташкил этиш имконияти ошади. Ходимларга таъсир этиш, уларга ғайрат бағишлаш, ташкилот мақсади сари етаклаш каби ташкилий вазифалар ҳам малакали мулоқот орқали таъминланади.
Раҳбарнинг мулоқот малакасини ифодаловчи асосий жиҳат унинг мулоқот соҳасидаги фаоллиги бўлиб ҳисобланади. Ушбу фаолликнинг мақсадга йўналганлиги, англанган тарзда ва эркин ижро этилиши инсонннинг мулоқот жараёнини қанчалик моҳирлик билан амалга оширишини ифодаловчи асосий белгилардир. Раҳбар мулоқот жараёнининг ички қонунларини билиши жуда муҳимдир. Мулоқот жараёнини бошқаришга оид восита ва услублар мулоқот технологиялари ибораси орқали ифодаланади. Айнан шундай технологияларни ўзлаштириш ва вазиятга оид равишда қўллаш мулоқотнинг эркинлигини таъминлайди. Мулоқотнинг ички қонунларига оид қуйидаги фикрлар иш юзасидан бўладиган ўзаро муносабатлар доирасини янада кенгайтириш ва ўзгаларга самарали таъсир этиш имконини яратади. Шу муносабат билан, мулоқот жараёнини бошқариш имконини берувчи шартлардан бири уни босқичма-босқич амалга оширишдир.
Раҳбар бошқаруви жараёнида мулоқот тадбирини ташкил этар экан бу жараённи раҳбарлик мулоқоти деб аташ мумкин. Тўла-тўкис ва меъёрида ташкил этилган раҳбарлик мулоқоти қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:5
Алоқа/контакт ўрнатиш.
Масалани муҳокама қилиш.
Ечим вариантларини излаш.
Қарор қабул қилиш.
Ижобий натижага олиб келувчи раҳбарлик мулоқоти таъкидланган босқичларнинг айнан шундай кетма-кетлигида амалга ошади. Аниқроғи, мулоқот жараёнининг самарали ўтиши, кўп жиҳатдан, шу босқичларни навбатма-навбат амалга ошириш билан боғлиқ. Бу шартни таъминлаш эса, авваламбор, раҳбар зиммасига юклатилади, чунки бошқарув мулоқотини йўналтириш асосан унинг имконияти доирасидадир.
Энди, юқорида санаб ўтилган босқичлар хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз. Раҳбарлик мулоқотини шакллантиришдан асосий мақсад - раҳбар бу жараён орқали ўз ходимлари билан амалга ошириши лозим бўлган муаммоларни ҳал этади. Масалан, янги йил кечаси олдидан бирон-бир ходимни ишхонада навбатчиликда қолдириш ва умуман, корхона миқёсида ходимни бевосита масъулияти доирасига кирмайдиган бирон-бир ишга жалб этиш каби муаммоли вазиятларни кўплаб қайд этишимиз мумкин. Албатта, бундай ташкилотчилик вазиятларини ҳал этишнинг энг оддий усули мавжуд. Жумладан, оддийгина бир буйруқ билан ходимни деярли ҳар қандай ишни зиммасига олишга мажбур этиш мумкин. Аммо, ишнинг натижаси қандай бўлиши, вазифани бажаришга ходимнинг қанчалик сидқидилдан муносабатда бўлиши, топшириқ сифатини ҳал этадиган асосий омилдир.
Шунинг учун таклиф этилаётган бошқарув мулоқоти моделида ходимнинг вазифага масъулиятини ошириш, унда топшириқ натижаси ижобий бўлишига куюнчаклик ҳиссини кучайтириш назарда тутилади.

Download 405,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish