4.3-жадвал
Турли хил экинлар уруғларининг униб чиқиши ва майсаларнинг пайдо бўлиши учун зарур минимал ҳароратлар (В.Н. Степанов бўйича)
Экин тури
|
Уруғларнинг униб чиқиши
|
Майсаларнинг кўриниши
|
Рижик, наша, ранг ўт,
себарга, беда
|
0-1
|
2-3
|
Жавдар, буғдой, арпа, нўхат
|
1-2
|
2-3
|
Зиғир, гречиха, люпин, лавлаги
|
3-4
|
6-7
|
Кунгабоқар, картошка
|
5-6
|
8-9
|
Маккажўхори, тариқ,
могар, соя
|
8-10
|
10-11
|
Ловия, жўхори
|
10-12
|
12-13
|
Чигит, арахис, кунжут, шоли
|
12-14
|
14-15
|
Ўсимлик илдизи атрофидаги тупроқнинг ҳарорати паст бўлса, илдизнинг ўсиши секинлашади, кам шохланади, кучли йўғонлашиб, тузилиши анча ғовак бўлади.
Ўтказилган баъзи тажрибалар кўрсатадики, очиқ ерларда тупроқни 20-24С гача қиздирилганда, совуққа чидамли экинлар (картошка, арпа, карам) ҳосилдорлиги, иситилмаган ердаги худди шу экинлар ҳосилдорлигидан 2 марта, иссиқсевар экинлар ҳосилдорлиги эса иситилмаган тупроқдаги худди шу экинлар ҳосилдорлигидан 2-3 марта ортган. Совуққа чидамли экинларда тупроқ ҳароратини 6-10С гача, иссиқ севар ўсимликларда тупроқ ҳароратини 10-14С гача пасайтирилганда ҳосилдорликнинг совитилмаган ердагига нисбатан 2-3 марта камайишига олиб келган.
Тупроқнинг паст ҳароратлари (10С дан паст) ўсимликнинг секин ўсишига, ўсув (вегетация) даврининг чўзилиб кетишига, пировардида ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади.
Масалан, тупроқ ҳарорати 15-20С бўлганда буғдойнинг ўсув даври 78 кунга тенг бўлса, тупроқ ҳарорати 6-7С бўлганда, ўсув даври 124 кунга чўзилган. Демак, тупроқ ҳарорати қанчалик паст бўлса, экиннинг ўсув даври шунчалик чўзилган бўлади.
Ўсув даврининг бундай чўзилиб кетиши асосан ўсимлик ривожланишининг дастлабки ва охирги фазаларида рўй беради. Масалан, тупроқ ҳарорати 15-20С да буғдой экинида экиш-майсаларнинг пайдо бўлишига 5 кун кетса,тупроқ ҳарорати 6-7С да экиш-майсаларнинг пайдо бўлишига 11 кун кетган.
Сут пишиш-мум пишиш даври эса тупроқ ҳарорати 15-20С бўлганда 13 кунга чўзилган, ҳарорат 6-7С эса 24 кунга чўзилган.
Паст ҳароратларда экинлар маҳсулдорлиги пасайишининг асосий сабаби бўлиб, илдизнинг ютиш қобилиятининг пасайиши ва ўсимликнинг фосфорни кам ўзлаштириши натижасида ўсиш жараёнининг секинлашишидир. Бунда бутун ўсимликнинг модда алмашинуви, озиқ моддаларнинг илдиз ва ер устки органларга тақсимланиши бузилади.
Тупроқ ҳарорати пасайиши билан ерга солинадиган ўғитлар-нинг самараси камаяди. Масалан, тупроқ ҳарорати 5С бўлганда азот ва фосфорнинг ўсимликка ўтиши, 20С бўлгандагидан 3 марта камаяди.
Тупроқ ҳароратининг ортиши (оптималдан юқори) ҳам ўсимликка салбий таъсир кўрсатади. Масалан, тупроқ ҳароратининг юқори бўлиши аввал кўрсатганимиздек картошканинг айнишига сабаб бўлади.
Тупроқ ҳарорати, уларда яшайдиган микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига ва улар ёрдамида ўтадиган биокимёвий жараёнларга катта таъсир кўрсатади.Тупроқдаги кўпчилик микроорганизмлар ҳарорат 25-35С бўлганда яхши ривожланади.
Қишлоқ хўжалик ўсимликларига зараркунандалар ва касалликларнинг келтирадиган зарари даражаси ҳам тупроқнинг ҳарорат режими билан боғланган.
Турли йилларда ва йилнинг ҳар хил вақтларида экинларда пайдо бўладиган касалликлар тупроқ ҳарорати ўзгаришнинг боришига боғлиқ.
Масалан, ғўза ва маккажўхори каби иссиқсевар ўсимликларда ниҳолларнинг касалланиши паст ҳароратларда, юқори ҳароратларга қараганда кучли тарқалади Буғдой, нўхат каби иссиқликни кучли талаб қилмайдиган ўсимликларда эса паст ҳароратларда касалланиш камроқ, юқори ҳароратларда кучлироқ бўлади.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, қишлоқ хўжалик ўсимликларининг ўсиш шароитларини тўғри баҳолаш учун тупроқнинг ҳарорат режими тўғрисидаги маълумотларни ҳам эътиборга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |