Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet62/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

3. Булутлик. Булутли кунда тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси, ҳаво очиқ кундагидан анча кам бўлади.
4. Тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги.
Амплитуда тупроқ иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлигига тескари мутаносиб боғланган. Тупроқнинг иссиқлик сиғими қанчалик катта бўлса, у кундузи шунча кам исийди ва кечаси шунча кам совийди, демак ҳарорат тебраниши амплитудаси ҳам кам бўлади.
Амплитуданинг иссиқлик ўтказувчанликка боғлиқлиги ҳам худди шундай хусусиятга эга.
5. Тупроқ ранги. Тўқ тусли тупроқлар юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудаси, ёрқин тупроқникидан катта. Чунки тўқ тусли тупроқлар кундузи қуёш радиациясини ёрқин тупроқдан кўп ютади ва бунинг оқибатида кучли исийди, ёрқин тупроқ эса кам исийди. Кечаси тўқ тусли тупроқ ёрқин тупроқдан кучли совийди, қуруқ ва ғовак тупроқ юзасининг ҳарорат ўзгариши амплитудаси нам ва зич тупроқникидан катта.
6. Ўсимлик ва қор қоплами. Ўсимликлар қоплами тупроқ юзаси ҳароратининг суткалик ўзгариш амплитудасини камайтиради. Чунки қуёш радиацияси ўсимлик қопламидан ўтишда анча миқдорда озаяди ва тупроқни кам қизитади, кечаси эса тупроқнинг узун тўлқинли нурланишини ўсимликлар тўсиб қолади, натижада тупроқ кам совийди. Қор қопламининг иссиқлик ўтказувчанлиги жуда кам. Шунинг учун қиш вақтида қор қоплами тупроқнинг жуда ҳам совиб кетишдан сақлайди.
Умуман, қор ва ўсимлик остидаги тупроқ ҳарорати амплитудаси очиқ ердагидан кичик бўлади.
7. Жойнинг рельефи. Жанубга қараган ёнбағирлар кундузи текисликка қараганда кучлироқ қизийди. Шимолга қараган ёнбағирлар эса энг кам исийди, ғарбий ёнбағир эса шарқий ёнбағирдан кўпроқ исийди. Тупроқ ҳароратининг ўзгариш амплитудаси ҳам уларга мос равишда ўзгаради.
Тупроқ юзаси ҳароратининг йил давомида ўзгаришини йиллик ўзгариши деб юритилади.
Тупроқ ҳароратининг йиллик ўзгариши ҳам худди суткалик ўзгариш каби асосан радиацион баланснинг йиллик ўзгариши билан боғланган.
Тупроқ юзасининг ўртача ойлик ҳароратининг энг катта қиймати шимолий ярим шарда июл-август ойларига, энг оз қиймати эса январ-феврал ойларига тўғри келади.
Йил давомидаги тупроқ юзаси ўртача ойлик ҳароратларининг энг катта ва энг кичик қийматлари орасидаги айирмани тупроқ ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси дейилади.
Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудасига жойнинг географик кенглиги, рельефи, ўсимлик ва қор қоплами, тупроқнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги, тупроқ ранги ва булутликлар таъсир қилади. Тупроқ юзаси ҳароратининг йиллик ўзгариш амплитудаси, географик кенглик ошган сари ортади (суткалик ўзгариш амплитудаси эса географик кенглик ошган сари камаяди).
Масалан, 10 шимолий кенгликда, амплитуда 3С га, 30 кенгликда 10С атрофида, 50 кенгликда эса ўртача 25га тенг. Қуруқликларнинг қутбий районларида эса йиллик амплитуда 70С дан ҳам катта бўлади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish