Ховос туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабининг педагогика кенгаши йиғилиши б а ё н н о м а с и



Download 35,66 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi35,66 Kb.
#272038
Bog'liq
Метод бирлашмани тасдиқлаш


Ховос туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабининг педагогика кенгаши йиғилиши
Б А Ё Н Н О М А С И

2021 йил 30 август № 1. Ховособод МфЙ





Раислик қилувчи




Мактаб директори: М.Ширалиев










Қатнашганлар




30 нафар педагог ходимлар, рўйхат бўйича таклиф қилинганлар.



Кўрилган масалалар муҳокамаси:


I. Методбирлашмалар ва методбирлашма раҳбарларини тасдиқлаш тўғрисида.
(М.Ширалиев, Ш.Болтаев)

Кун тартибидаги масала бўйича мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Болтаевнинг ахбороти эшитилди. Маърузачи педагог ходимларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 183-сонли буйруғибилан таништирди. Ушбу буйруқнинг 2-иловасида “Умумий ўрта таълим мактабларининг Методбирлашмалари тўғрисида”ги Низом кўрсатиб ўтилган. Низомнинг 7-бандида умумтаълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда 5-11-синфларда эса алоҳида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича Методбирлашмалар фаолият кўрсатилиши белгиланган.


Низомнинг 8-бандида эса умумтаълим мактабларида битта фан ёки туркум бўйича камида учта ўқитувчи бўлса, Методбирлашма ташкил этилиши белгиланган.
Шунга кўра мактабдаги педагог ходимлар қуйидаги 7 та методбирлашмада фаолият юритадилар:

  1. Филология фанлар методбирлашмаси.

  2. Аниқ фанлар методбирлашмаси.

  3. Ижтимоий фанлар методбирлашмаси.

  4. Амалий фанлар методбирлашмаси.

  5. Табиий фанлар методбирлашмаси.

  6. Бошланғич таълим методбирлашмаси.

  7. Синф раҳбарлар методбирлашмаси.

Мактабнинг барча фан ўқитувчилари музокарага чиқиб, тегишли методбирлашмаларга раҳбарлар номзодини бердилар.

Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Болтаевнинг умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчиларнинг методик кунлари қуйидаги тартибда белгиланганлигини айтиб ўтди:


Душанба – математика, информатика фанлари.
Сешанба – она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти фанлари.
Чоршанба – физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт фанлари.
Пайшанба – тарих, давлат ва хуқуқ асослари, тарбия фанлари.
Жума – хорижий тиллар.
Шанба – тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа, технология, жисмоний тарбия, ЧҚБТ фанлари.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, 4-сонли мактабнинг педагогика кенгаши йиғилиши қарор қилади:
1. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Болтаевнинг “Методбирлашмалар ва методбирлашма раҳбарларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мактабда 2021-2022 ўқув йили давомида қуйидаги методбирлашмалар фаолияти йўлга қўйилсин:
Филология фанлар методбирлашмаси;
аниқ фанлар методбирлашмаси;
ижтимоий фанлар методбирлашмаси;
амалий фанлар методбирлашмаси;
табиий фанлар методбирлашмаси;
бошланғич таълим методбирлашмаси;
синф раҳбарлар методбирлашмаси.
3. Қуйидаги ўқитувчилар методбирлашма раҳбарлари этиб тасдиқлансин:

Методбирлашмалар

Методбирлашма раҳбарлари

Филология фанлар методбирлашмаси

Б.Абдуллаев

Аниқ фанлар методбирлашмаси

Д.Хамроқулов

Ижтимоий фанлар методбирлашмаси

У.Дўстмуродов

Амалий фанлар методбирлашмаси

З.Нормуродова

Табиий фанлар методбирлашмаси

М.Рахмонова

Бошланғич таълим методбирлашмаси

В.Эшонқулова

Синф раҳбарлар методбирлашмаси

Г.Ислоқулова

4. Методбирлашма раҳбарларига:


фан ўқитувчиларининг 2021-2022 ўқув йилига мўлжалланган иш режасини 2 кунлик муддатда тасдиқлаш;
методбирлашманинг йиллик иш режасини Низом талаблари асосидатузиш ва тасдиқлатиш;
методбирлашма аъзоларининг йиғма жилдини шакллантириш;
фан ойликларини кўтаринки руҳда ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
фан ўқитувчилари томонидан ўқув йили давомида ўтказиладиган “очиқ дарслар” жадвалини ишлаб чиқиш;
фан ўқитувчиларининг илғор иш тажрибаларини мактаб, туман миқёсида оммалаштиришга тавсия этиш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу кенгаш қарорининг бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Кенгаш раиси,
мактаб директори М.Ширалиев


Кенгаш котиби С.Шокаримова

Download 35,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish