Фарғона вилояти Данғара тумани хтб тасарруфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби рус тили методбирлашмаси раҳбари М. Абдуллаеванинг 2021-2022-ўқув йилида методбирлашма аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи
Фарғона вилояти Данғара тумани ХТБ тасарруфидаги 39-умумий ўрта таълим мактаби рус тили методбирлашмаси раҳбари М. Абдуллаеванинг 2021-2022-ўқув йилида методбирлашма аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи Рус тили ва адабиёти методбирлашмасида жами 4 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.
1.Қосимова Матлубахон-биринчи тоифали ўқитувчи 20 соат дарс билан таъминланган.
2. Комилова Сайёрхон- олий тоифали ўқитувчи 22 соат дарс билан таъминланган.
3. Абдуллаева Мамлакатхон- олий тоифали ўқитувчи 22 соат дарс билан таъминланган. Рус тили методбирлашмаси раҳбари.
4. Султонова Ўғилхон-талаба. 6 соат дарс билан таъминланган.
Рус тили методбирлашма аъзолари ўзларига бириктирилган дарсларни ўз вақтида, кўргазмали қуроллар билан ўтишга ҳаракат қилди. Мактаб босқичи олимпиадасини ўтказиб, туманга 9, 10, 11-синф ўқувчиларини олиб чиқишди. Туман миқиёсида ўтказилган олимпиадада ўқувчиларимиз яхши натижага эришди. Жумладан, Қосимова Матлубахон тайёрлаган 9-“Б” синф ўқувчиси Маҳмудова Хуринисо туманда биринчиликни қўлга киритиб, вилоят босқичидаиштирок этди.
Комилова Сайёрахон тайёрлаган 10-“А” синф ўқувчиси Неъматова Муслимахон ҳам яхши натижа кўрсатди.
Абдуллаева Мамлакатхон тайёрлаган 11-синф ўқувчиси Умаржонова Ферузахон 20.5 балл тўплади ва яхши натижага эришди.
Мактабда рус тили фани ойлиги ҳам методбирлашма аъзолари томонидан уюшқоқлик билан ўтказилди. Очилиш маросими, беллашувлар, танловлар, конкурслар ташкил этилди. Комилова Сайёрахон томонидан 8-“Б” синфда очиқ дарс ўтказилди, дарс “намунали” деб баҳоланди ва мактабда оммалаштиришга тавсия этилди. Яна шу ўқитувчи томонидан 3-4-синф ўқувчилари ўртасида “Золотая осен” мавзусида тадбир ташкилланди. Ушбу тадбирда3-“А” ва 3-“Б” синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. Фан ойлиги давомида “Красивой писмо” танловини, 4- синфлар ўртасида “В мире сказок” мавзусида расмлар конкурсини, 8-“А,Б” синфлар ўртасида “Ифодали ўқиш” танловини ўтказилди. Ноябрь ойида Герцен номидаги Россиянинг тестларида иштирок этиб С1 сертификатини қўлга киритди.
Қосимова Матлубахон ҳам фан ойилигида фаол иштирок этди. Фан ойилигининг очилиш маросимини ташкиллади. Мактабимиз филиалида “Ифодали ўқиш”, “Чиройли ёзув” танловларини ўтказди. Соғлиги туфайли очиқ дарсларни ўта олмади. 4-чоракда очиқ дарс ўтиш вазифаси юклатилди. Россия малака ошириш курсларида ўқиди.
Абдуллаева Мамлакатхон ҳам фан ойилигида фаол иштирок этди. Фан ойилигининг очилиш маросимида ўқитувчилар учун кайфиятни кўтарадиган метод-ўйин ташкиллади. Бу ўйинда (русча саволга русча жавоб бериш) барча фан ўқитувчилари фаол иштирок этди. Фан ойилиги доирасида белгиланган очиқ дарс ва тадбирларни ўз вақтида ташкиллади. 6-“Б” синфда ўтган очиқ дарси “намунали” баҳоланди. 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Шедрая осен” конкурсини, 7-“А” ва 7-“Б” синф ўқувчилари ўртасида Н. А. Некрасовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган КВН ташкиллади. 4-5-синфлар ўртасида “В мире сказок” мавзусида расмлар конкурсини ўтказди. Фан ойилигининг якуний ҳисоботини мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ю. Ҳайдаровага ва методистга ўз вақтида топширди. Рус тили методбирлашма аъзолари фан ойилигининг ёпилиш маросимини ташкиллади. Фан ойилигида яхши қатнашган ўқувчилар, ғолибликни қўлга киритган синфлар тақдирланди.
Султонова ўғилхон ҳам ўзига бириктирилган синфларда дарсларни ўз ватқида, кўргазмали қуроллар билан ўтишга ҳаракат қилди. 4-чорак охирида очиқ дарс ўтиши вазифаси юклатилган.
Рус тили методбирлашма аъзолари сентябр ойида тўгарак ташкиллашди ва тўгарак аъзолари машғулотларга ўз вақтида жалб этилди. Методбирлашма аъзолари ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари 1-мактабда ташкилланган ўқув йиғилишларида фаол иштирок этдилар. Бу ўқувларда методбирлашма аъзолари дарс ўтиб бердилар.
Методбирлашма раҳбари сифатида М. Абдуллаева “Энг яхши методбирлашма раҳбари-2022” танловида иштирок этди ва туманда 4-ўринни эгаллади. Бундан ташқари туманда ўтказилган “Энг яхши кўргазмали қурол” танловида ҳам иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритди.
Рус тили методбирлашма аъзолари бундан кейин ҳам ўзларига юклатилган барча вазифаларни ситқидилдан бажаришади.