Хотира машқи



Download 61,15 Kb.
bet1/6
Sana03.10.2022
Hajmi61,15 Kb.
#851161
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хотира машқи


Хотира машқи” ўйини Дидактик ўйиннинг бу тури талабалар томонидан ўзлаштирилаётган билимларни мустаҳкамланишидамуҳимаҳамият касб этади. Мазкур ўйинда ўқитувчи томонидан маълум бир мавзу ёки бўлимга оид тушунчалар ўқувчи ёки талабаларга етказилади. Ўқувчи ёки талабалар эса маълум бир вақт (дақиқалар) орасида оғзаки ёзма равишда хотираларга суянган холда уларни баён этишлари зарур. Масалан: “Умумий педагогика” фанининг тарбия назарияси бўлими бўйича бўйича: Тарбия жараёни, камолот, комиллик, тарбиявий таъсир, тарбия усули, ибрат-намуна, тарбиявий омиллар, рағбатлантириш ва жазолаш, педагогик ёндашув, технологик жараён, педагогик ҳамкорлик кабилар.
“Таълим назарияси бўйича”таълим, дидактика, шакл, усул, анъанавий, ноанъанавий, лойиҳалаш, маҳорат, билим, малака, амалиёт, кўникма, инновацион, ахборотли, тажриба маълумот кабилар.
Класстер” (тармоқланиш) ўйини Ўйиннинг шартига кўра ўқитувчи маълум бир умумлашган педагогик тушунчани доскага ёзади, хамда ўқувчиёки талабаларга мазкур тушунчани ифодаловчи хусусий томонларини аниқлаш топширилади. Масалан: ўқувчи, мактаб, билим, амалиёт, педагог кабилар. Топшириқни қуйидагича шакл асосида берилиши мақсадга мувофик. ўқувчи: мактаб: lуюшган жамоа, — ўқитувчилар жамоаси, lўқувчилар жамоаси,- илм ўргатувчи даргоҳ, lилм ўрганувчи жамоа, — тарбия берувчи даргоҳ. Хулоса шуки, таълимдаги дидактик ўйинлар ўқувчи ва талабаларнинг дарсдаги фаоллигини таъминлайди. Янги илмий назарий билимларни бераолмасада аммо ёш авлоднинг дарсдаги қизиқишини билим олиш жараёнини фикрлаш қобилиятини, анализ ва синтез (тақлил ва умумлаштириш) га ўргатади, уларнинг қобилият ва иқтидорларини, оғзакива ёзма нутқини ривожлантиради, мустақил фикрлашга ўргатади.

Мактабгача таълим муассасаларида ривожлантирувчи ўйин ва машғулотларни ўтказиш бўйича тавсиялар.


Маълумки, мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий фаолият тури ўйин ҳисобланади. Ўйин орқали болаларда мактабда муваффақиятли билим олиши, янги муҳитга мослашув кўникмалари ривожлантирилади. Бола маржонларни ипга териб, уларни катта-кичиклиги бўйича ажратиб, ўлчам ҳақида тушунчага эга бўлаётганлигини ёки ўйинчоқ машинани белгиланган йўлка бўйича юргизиб, фазовий тафаккурни ўзи билмаган ҳолда ривожлантиради.
Мактабгача даврда болалар жуда кўп нарсани ўзлаштириши мумкин эканлиги кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аммо боланинг имкониятлари чексиз эмас, бола имкониятлари ёш ва психофизиологик хусусиятлар билан чегараланган.
Мактабгача таълим муассасаларида психолог томонидан ўтказиладиган машғулотлар ривожлантирувчи характерга эга бўлиши керак. Ривожлантирувчи ўйин ва машғулотларнинг мазмуни боланинг психик ривожланишини олдинга суриш, унинг идроки, диққати, хотираси, тафаккури, нутқи, харакат соҳаси, ихтиёрий хулқ-атвори, яъни бола томонидан асл ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш асосини ташкил этадиган психик функциялар ва шахсий сифатларни такомиллаштиришдир.
Ўйинлар болада мақсадга йўналтирилган эшитиш идроки, хотира, диққатни ривожлантиришга кўмаклашмоғи керак.
3-4 ёшли болалар учун ўйин ва машғулотларни танлаш қизиқарлилик, соддалик, ташкил этиш қулайлиги тамойили асосига қурилади. 2-3 ёшли болалар билан ўйинлар ота-оналар ёки тарбиячилардан қандайдир алоҳида билим ёки куч талаб этмайди, материал вазифасини исталган уйдаги мавжуд нарсалар, одатда ҳар бир болага сотиб олинадиган оддий ўйинчоқлар бажара олади. Бу ёшдаги болалар учун махсус ривожлантиривучи ўйинчоқлар кўп эмас, кубиклар, мозаикалар, ҳисоб таёқчалари, магнитли алифбо, қирқма расмлар. Уларнинг кўпчилиги кўпфункционал бўлиб, бир йўла бир неча психик функциялар ривожига кўмаклашади. 4-5 ёшли болалар диққатнинг кўпроқ барқарорлиги, хотираси жадал ривожланиши, луғат бойлиги фаол ўсиши, нутқи, фаолиятни режалаш ва ташкил этиш функциясини эгаллаши билан ажралиб туради. Бу ёшда тафаккур жадал ривожланади: ташқи белгиларига кўра умумлаштириш билан бир қаторда болалар буюмларни сифати, вазифаси, улар билан ишлаш усулига кўра бирлаштира бошлайди. Улар ўзига таниш вазиятларда сабаб оқибат алоқаларини ўрнатишга қодир. Боланинг жисмоний ривожланиши, қўлнинг нозик моторикаси, ривожланиши интенсив равишда кечади. Бу ёшда бола қалам, бўёқ, пластилин, қайчи билан яхши ишлай олади. Бу предметлар билан ҳаракатлари анча озода, анча аниқ бўла боради.
5-6 ёшда боланинг билимлар ҳажми фаол кенгаяди, шу боис унинг ақлий фаолияти, характери ҳам ўзгаради, у тушуниш, фаол таҳлил ва синтезга асосланади. Кўргазмали – образли тафаккур ривожланиши билан бир қаторда мантиқий тафаккур ҳам шакллана бошлайди. Тафаккур ривожланиши билан таҳлил тобора деталлашиб, синтез янада умумлашган ва аниқ бўла боради. Бола энди атрофдаги предмет ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни, у ёки бу ҳодиса сабабларини тушуна олади.
6-7 ёш сюжетли ва ролли ўйин юзага келадиган ва ривожланадиган давр. Бу босқичда янада мураккаб, жамоали турли психик функциялар ва шахсий сифатлар ривожланиши, тенгдошлари билан мулоқот ва ҳамкорлик малакаларини эгаллаш, ихтиёрийлик ривожланишига кўмаклашувчи ўйинларни ташкил этиш имконияти туғилади.
Мактабгача катта ёшдаги бола хотираси янада барқарор бўлади. Унинг хотираси кўпроқ билвосита эслаш характерини касб этади. Бола нутқи интенсив ривожланади, у луғат бойлиги ортиши ва мураккаб структураси билан характерланади.
Мактабгача ёш даври охирига келиб бола ихтиёрий, яъни онги бошқариладиган ҳулқ-атворга етарли даражада қодир бўлади. Бола ўзи ўйлаб топган эмас, балки ташқаридан берилган алоҳида қоидаларга бўйсуниб ҳаракатланишга ўрганади. Шу билан бирга бу ёшда болалар ҳали ҳамон ўта таъсирчанлиги, эмоционаллиги, анча тез толиқиб қолиши билан ажралиб туради. Шу боис ривожлантирувчи ўйин ва машғулотлар билан бир қаторда дам олиш, кескинликни юмшатишга қаратилган ўйинлар ўйнаш зарур.
Шундай қилиб, психолог мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи ишлар режасини тузар экан боланинг турли ёш даврида ривожланишининг асосий психологик қонуниятларини билиши ва ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиши зарур.
Қуйида келтирилган ўйинлар эрта ёшдаги (2-4 ёш) болалар учун мўлжалланган бўлиб, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва ота-оналар томонидан болаларнинг билиш жараёнларини, атроф-олам билан таништириш, намунага қараб ишлаш каби билим ва малакаларини ривожлантиришда фойдаланилади.
“Уйчалар ўйини”
Бу ўйин болаларнинг диққатини ривожлантиради (предметларнинг аниқ кетма - кетликда йиғилиши).

Кичкинтой олдига фломастер ёки қаламлар тўпламини қўядилар ва расм чизишини сўрайдилар. Расм чизиб бўлганидан кейин бола ҳар қайси фламастер ёки қаламларни ўз “уйча” (қалам ёки фламастерлар учун мўлжалланган қутичалардаги ўйиқчаларга)сига жойлаштиради. Мутахассис ёки ота – оналар ҳамма фламастерлар тартиб билан қопқоқлари, қаламлар эса учи чиқарилган томони билан тепага қараган ҳолда жойлаштирилганлигини кузатиб борадилар.


“Кубиклардаги расмлар”

Ўйин жараёнида болалар ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқаришга ва мустақил ҳаракат қилишга ўрганадилар Психолог аввал болалар билан биргаликда расмларнинг намунасини кўриб чиқади. Сўнг болаларга кубиклардан шундай расм йиғишни таклиф қилади, зарурат туғилганда катталар томонидан болаларга ёрдам берилади. Аввало болаларга тўртта кубикдан, сўнг болаларнинг имкониятига қараб олти ва ундан ортиқ кубиклардан расм тузиш таклиф этилади. Кубиклардаги расмлар ортиқча деталларсиз ёки оддий сюжетли расмлардан иборат бўлиши керак.


Масалан, 4 та кубикдан қуйидаги шаклларни йиғиш.


(Ҳар қайси фигура турли ранг)


қизил –

яшил –
кўк -


“Қисмлардан бутун яса”


Бу ўйин болани нафақат талаб этилаётган натижага эришиш учун ўз фаолиятини назорат қилишга, балки идрокни (яъни қисмларга ажратилган расмни тўлиқ кўра олиш) ривожлантиришга ўргатади. Психолог бола билан биргаликда расм намунасини кўриб чиқади. Аввалига икки қисмдан, сўнгра уч ва тўрт қисмдан иборат бўлган расмни (боланинг имкониятига қараб) йиғиб беришни таклиф қилади. Зарурат туғилганда катталар томонидан болаларга ёрдам берилади. Ушбу машғулот учун оддий, бола учун таниш бўлган предметли сюжетли расмлар танланиши керак

Машғулот давомида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун, расмларни қуйидаги усулда қирқиш керак (масалан, чойнак расми– жўмрак, қопқоқ, тутқич).


4.“Қувноқ шакллар” ўйини
Ўйин давомида тарбиячи ёки психолог болага таёқчалардан, гугурт чўпларидан шакллар ясашни ўргатади.

Аввал (биринчи босқич) бола олдига намуна қўйилади.


Иккинчи босқичда бола 5-10 секунд давомида шаклларни кузатиб эслаб қолишга ҳаракат қилади. Сўнг намуна олиб қўйилади ва боладан худи шундай шаклни ясаб бериш таклиф этилади. (шакллар ўрнига ҳарфлардан фойдаланса ҳам бўлади). Бу машғулотни мураккаблаштириш ҳам мумкин. Бунда рангли шакллардан ясалган шаклларни ясаб бериш таклиф этилади. Бола таёқчаларни ранги бўйича жойлашганини эслаб қолиши, сўнгра мустақил равишда шаклни ясаб бериши керак.


^ 5“Чалкаш йўллар” ўйини

Бу ўйинда тарбиячи болага чалкаш (лабиринт) йўллардан ўтишни, ундан ягона тўғри йўлни топишни ўргатади. Агар болага қизиқарли топшириқлар берилса, ўйинга катта қизиқиш уйғонади. Масалан: “Мушук сичқон томонга югуриб кетди! Ҳозир тутиб олади. Сичқонни ўз уясига етиб олишига ёрдамлаш”.


^ 6“Шаклни топ” ўйини


Бу ўйин давомида бола диққатини жамлашни ва тақсимлашни ўрганади, ихтиёрий тарзда психолог томонидан таклиф этилаётган шаклларни танлайди. Бола олдига турли шакллар чизилган қоғоз варағи қўйилади ва бу шакллар ичидан фақат доира шаклини ўчириш (ёки доирани бармоқ билан кўрсатиш) вазифаси берилади.


+
^ 7. “Шундай предметни топ” ўйини
Ўйин жараёнида бола предметларни бир – бири билан таққослашни, ундаги муҳим белгиларни ажратиш, ўхшаш предметларнинг жуфтини топиш ёки тақдим этилганлардан бирини танлашни ўрганади.

а) бола олдига расм қўйилади ва иккита бир-бирига ўхшаш бўлган предметни топиш вазифаси берилади.


б) иккинчи расмда эса шакллар чизилган бўлиб, уларнинг ичидан биринчи қаторда берилган шаклнинг айни нусхасини топиш вазифаси берилади.


^ 8. Ихтиёрий фаолиятни ривожлантириш


Ихтиёрий фаолиятни ривожлантириш учун болани жисмоний меҳнатга жалб этиш фойдалидир.

Масалан, боладан буюмлардаги чангларни артиш, полни ювиш, супуриш каби юмушларни бажариши сўралади. Фақат бола бу ишларни якунига етказиши жуда муҳим бўлиб, унга қуйидагича кўрсатма бериш керак: “Ҳар қандай иш ўз бошланиши, ўртаси ва охирига эга. Биз ҳозир вазифани фақат ўртасигача бажардик, лекин уни охирига етказиб қўйишимиз керак”.


^ 9. Қум билан ўйинлар.
Бу ўйинлар нафақат ихтиёрийликни ва мустақил ишлашни шакллантиради, шу билан бирга бола тасаввурини ривожлантиради.

Болага “қаср”, “қалъа девори”, “чуқурча” қазиш таклиф қилинади. чуқурча тагига юпқа тахтача ёки барг солинади ва сўнгра сув қуюлади.


Қум ўйини учун болага махсус ўйинчоқ – формалар, куракчалар, ҳайвонлар тасвирланган ўйинчоқлар берилади.


^ 10. “Сеген доскаси”
Бу ўйин жараёнида бола ҳар бир предметни ўз ўлчамига қараб жойлаштиришни, мустақил равишда, кетма-кетликда вазифани бажаришга, мантиқий мулоҳаза қилишга ўрганади. Бола олдида стол устида турли шаклдаги ўйиқчалардан иборат бўлган доска ва унга мос турли шакллар қўйилган.

Аввал тарбиячи бола билан биргаликда доскадаги ўйиқчаларни ва уларга мос келувчи шаклларни кузатади. Сўнгра ушбу шаклларни мос келувчи ўйиқчаларга жойлаштиришни таклиф этади.


^ 11. “Тизилган мунчоқ” ўйини
а) Бу ўйин орқали бола предметларни шаклига қараб гуруҳлаштиришга ўрганади. Аввалига тарбиячи шаклларни катта-кичиклигига қараб қандай кетма-кетликда жойлаштириш кераклигини кўрсатади. Масалан,

Бола топшириқни ўзи мустақил тугатиши керак.


б) Ўйин жараёнида бола предметларни катта–кичиклигига қараб гуруҳлайди. Тарбиячи бир қаторда турли ўлчамдаги (катта – кичик - катта) доираларни (учбурчакларни ) йиғиб кўрсатади.

Бола ўйинни ўзи мустақил тамомлайди.


^ 12. “Ажойиб ҳалтача” (сеҳрли халтача)
а) Бу ўйин давомида тарбиячи ёки ота – она кичкинтойга предметларни катта – кичиклигига қараб гуруҳлашни ўргатади. “Сеҳрли халтача”га турли предметлар солинади, улар катта ва кичик кубиклар, тугмалар, қалам, шарлар пирамида, халқалар, калитлар ва ҳок. Тарбиячи болага халтачага қўлини солиб қандайдир предметни олишни айтади. Бунда боланинг ҳаракатларини изоҳлаб туради: “Сен нимани топдинг? Коптокними, у қандай? Каттами ёки кичикми? Коптокни нима қилиш мумкин? (тепага, пастга ирғитиш)” Бу ўйинни 2-3 ёшли болалар билан ўйнаш мумкин.

б) Бу ўйин болани предметнинг узунлиги, йўғонлиги ва кенглиги бўйича ажратишга ўргатади. Халтачадаги предметларни тери-тактил сезгиси яъни пайпаслаш орқали қандай шаклда (катта ва кичкина калитлар, катта ва кичик шарлар, катта ва кичик коптоклар)эканлигини топиши керак. Бу ўйин 3-4 ёшли болалар учун мўлжалланган.


^ 13. “Шаклли пирамидалар” ўйини
Бу ўйин учун болага иккита бир хил шакллардан (қўзиқорин, уйчалар) иборат пирамида кўрсатилади. Битта пирамида бола вазифани бажариши учун, иккинчиси эса намуна сифатида қўлланилади. Бола намунадаги пирамидалар қандай тартибда терилган бўлса, худди шу тартибда шаклларни ўлчамига қараб жойлаштириши керак.

Ўйин қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал психолог ёки тарбиячи болага шаклларни чиқаришни, сўнгра эса худди шу тартибда йиғишни таклиф этади. Тарбиячи боланинг ҳаракатларини кузатиб, боланинг диққатини намунага қаратиб, шаклларни йиғишга ёрдам бериши керак: “Кел, қарайликчи пирамиданинг энг тагида қандай шакл бўлиши керак экан? Энди худди шундай шаклни топамиз ва жойига қўямиз”. Агар бола тўғри топган бўлса, уни албатта мақташ керак: “Баракалла. Шаклни тўғри топдинг”.


Агар нотўғри топган бўлса: “Менимча, бу шакл тўғри келмайди. Сен нима деб ўйлайсан, шаклларни бир-бири билан таққослаб кўрчи”. Агар бола шунда ҳам қийналса унинг ўрнига бажармасдан, яна бир имкон бериб, керакли бўлган шаклни кўрсатиб: “Балки бу шакл тўғри келар? Кел, ҳаракат қилиб кўрамиз” деб болани тўғри бажаришга йўналтириб туриш керак.


Баъзи кичкинтойлар, катталарнинг ёрдамисиз пирамидани йиға бошлаши мумкин, тўғри бажараётган бўлса албатта уни мақтаб қўйиш, агар нотўғри бажараётган бўлса, мутахассис боланинг диққатини намунага қаратиши, яъни “қарачи, мана бу шаклни тўри қўйдингми? Кел, яна бир ҳаракат қилиб кўрамиз. Фақат шошилмагин, аввал нимадан бошлаш кераклигини ўйлаб кўрамиз. Ишонаманки, энди шаклларни пирамидага тўғри жойлаштирасан”. Агар боланинг ўзи хатосини топса, бунинг учун ҳам уни мақтаб қўйиш керак. “Тўғри, бу шакл жойида эмас. Яша, ўзинг тўғрисини топдинг!”.


Агар бола пирамидага қизиқишини йўқотса, уни топшириқни бажаришга мажбурламаслик керак.


^ 14. “Йиғма ўйинчоқлар” ўйини
Бу ўйин учун бир неча қисмлардан иборат йиғма ўйинчоқлар керак бўлади: пластмасса машиналар, қўғирчоқлар. Бундай ўйинчоқларнинг тузилиши болани турли қисмлардан бутун бир предметни тасаввур қилишга ўргатади.

Психолог ёки тарбиячи болага ўйинчоқни йиғилган ҳолда кўрсатади, сўнгра эса бу ўйинчоқни қисмларга ажратиб ва қисмларни йиғиб кўрсатади. Кейин болага ўйинчоқни мустақил равишда қисмларга ажратишни ва йиғиб беришни таклиф этади. Ўйин қизиқарли ўтиши учун болага қуйидагича кўрсатма бериш мумкин: “Қарагин, машинанинг ғилдираги синиб қолибди, уни тузатишга ёрдам бергин”.


^ 15. “Мозаика” ўйини


Бу ўйин боланинг билиш жараёнларини ривожлантириб, уни намунага қараб ишлашга ўргатади. Кичик ёшли болалар учун катта-катта қисмлардан иборат бўлган шакллардан бутун расмни йиғишни таклиф этиш мақсадга мувофиқдир.

Мутахассис бола билан биргаликда намунани кўриб чиқади (уйча, учта-тўртта япроқли гул, оддий геометрик шакл ва ҳ.к). Сўнгра худди шундай шаклни қисмлардан йиғиб беришни таклиф этади. Бунда болага ранги ва шакли бўйича қисмларни ажратишга ва улардан бутун бир шакл ясашга ёрдам бериш керак.


^ Катта ва кичик мунчоқлар ўйини


Ўйин жараёнида тарбиячи (ёки ота - она) болага катта – кичик предметларни алмаштиришни, мунчоқларни аниқ тартибда теришга амал қилишни ўргатади.


Болага 4 та катта мунчоқ (диаметри 2 см) ва 4 та кичкина (диаметри 1 см) мунчоқ олишни таклиф қилади. Мунчоқлар ҳаммаси бир шаклда ва рангда. Бу ўйинда мунчоқларни териш учун йўғон ип, қўғирчоқдан фойдаланилади.


Тарбиячи болага чиройли қўғирчоқни кўрсатиб, у бизникига меҳмонга келди ва саватчада нимадир олиб келди, деб айтади. Қўғирчоқни столга ўтказади, саватдаги катта ва кичик мунчоқлар, мунчоқларни териш учун ипни болага кўрсатади. Қўғирчоқ учун мунчоқларни ипга териш кераклигини айтади. Мунчоқларни ипга турли тарзда териш мумкинлигини айтади, яъни битта катта, битта кичкина. Аввал тарбиячи катта мунчоқни, кейин кичкина мунчоқни ипга териб, болага бу ишни қандай бажариш кераклигини кўрсатади ва болага мустақил равишда мунчоқларни теришни таклиф этади. Тарбиячи (ёки ота - она) боланинг ҳаракатларини кузатиб туради ва уни вазифани тўғри бажаришга йўналтириб туради.


Агар бола қийналса: “Аввал катта мунчоқларни, сўнг кичкиналарни, яна катта ва кичкиналарни териб чиқ, шошилма, диққат қил!”деб унга ёрдамлашади. Ўйин сўнгида тайёр бўлган мунчоқлар қўғирчоққа тақиб қўйилади.





Download 61,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish