3. Буюк Британияда суғурта тизимини давлат томонидан тартибга солиниши
Бошқа ривожланган давлатлар каби Буюк Британияда ҳам суғурта компанияларининг фаолияти тегишли давлат оранлари томонидан назорат етилади. Биринчи маротаба, бу мамлакатда, суғурта компаниялар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 1870 йилда қабул қилинган ҳаётни суғурта қилувчи компаниялар тўғрисидаги қонун билан жорий қилинган эди5.
Бугунги кунда Буюк Британияда суғурта компаниялари устидан назоратни амалга ошириш савдо ва саноат департаментига юклатилган. Унинг таркибида махсус суғурта назорати органи мавжуд. Савдо ва саноат департаменти Буюк Британия ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта компанияларига ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лисензия беради. Одатда, лисензия суғуртанинг айрим турлари бўйича шуғулланиш ҳуқуқини беради. Европа Иқтисодий Ҳамжамияти директиваларига мувофиқ, 1978 йилнинг 1 январидан узоқ муддатли суғуртанинг 7 турига ва умумий суғуртанинг 18 турига лисензия берилади. Суғуртанинг у ёки бу тури бўйича лисензия беришдан олдин, савдо ва саноат департаменти ишонч ҳосил қилиши керак, суғурта компанияси ушбу суғурта тури бўйича операсия ўтказа оладими? Шунинг учун, лисензия олишга талабдор компания савдо ва саноат департаментига ариза билан бир қаторда бошланғич капитал, амалга ошириши мўлжалланаётган суғурта операсиялари, суғурта полислари, суғурта мукофоти ставкаси, операсия харажатлари тўғрисидаги маълумотларни бериши керак. Шунингдек, ташкил етилаётган суғурта компаниясининг раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисидаги маълумот ҳам савдо ва саноат департаментига тақдим етилади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, Буюк Британияда фаолият кўрсатаётган барча суғурта компаниялари ҳисобот йили тугаганидан сўнг 6 ой муддатда амалга оширилган операсиялар тўғрисидаги ҳисоботни матбуотда еълон қилишлари ҳақида савдо ва саноат департаментига тақдим қилинишдан олдин, мустақил аудиторлар томонидан текширилиб тасдиқланиши мажбурий ҳисобланади. Суғурта компанияларининг ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:
-компаниянинг баланси;
-фойда ва зарарлар счёти;
-суғурта мукофотлари динамикасининг таҳлили;
-узоқ муддатли суғурта фоизи бўйича рўй берган ўзгаришлар тўғрисида маълумот;
Савдо ва саноат департаменти суғурта компанияларининг тўлов қобилияти даражасига алоҳида еътиборни қаратадилар. Барча суғурта компаниялари тўлов қобилияти даражасини қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишлари учун 1977 йилда Европа Иқтисодий Ҳамжамияти директивалари ва суғурта компаниялари тўғрисидаги қонун билан белгиланган иқтисодий нормативларга, яъни актив ва мажбуриятлар ўртасидаги ўзаро мутаносибликка қатъий риоя етишлари керак. Шуниси еътиборлики, ушбу талаблар Европа Иқтисодий ҳамжамияти ҳудудида жойлашган компаниялар учун алоҳида, марказий офиси Европа иктисодий хамжамияти худудидан ташқарида жойлашган компаниялар учун алоҳида белгиланган.
1981 йилда қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра, Европа иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларида рўйхатдан ўтган барча суғурта компаниялари умумий суғурта операсиялари бўйича тўлов қобилияти даражасини, ушбу компания жойлашган давлат томонидан белгиланган талабларга мувофиқлаштириши лозим. Европа иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларида суғурта компаниясининг активи ва мажбурияти ўртасидаги мутаносиблик даражаси ҳаётни суғурта қилишга ихтисослашган компаниялар учун алоҳида умумий суғурта турларини амалга оширувчи компаниялар учун алоҳида белгиланган.
Савдо ва саноат департаменти суғурта компаниялари томонидан белгиланган суғурта мукофоти ставкасини назорат қилади. Суғурта компанияси, агар мижозни топса, истаган юқори ставкаси бўйича суғурта қилиши мумкин, Айрим ҳолларда, суғурта компанияси ставкани пасайтириб, ўзининг тўлов қобилиятини мураккаблаштириши мумкин. Департамент бундай компанияларга нисбатан чора кўради ва суғурта бадали ставкасини оширишни талаб қилади.
Савдо ва саноат Департаменти суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида суғурта компанияларининг жорий фаолиятига аралашишга ҳақлидир. Агар, суғурта компаниялари Департаментга нотўғри маълумотлар тақдим қилса, бу ҳолда у мазкур компанияларга нисбатан жазо чораларини қўллаши мумкин. Департамент суғурта компаниясининг фаолияти бўйича камчиликлар топса, ушбу камчиликларни тугатиш юзасидан суғурта компаниясига кўрсатма беради. Агар, мазкур кўрсатма бир ой муддатда бажарилмаса, компанияга янги суғурта шартномаларини тузишга хамда инвестисия фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Енг асосийси, агар суғурта компанияси ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажара олмаса ёки компанияда бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда олиб борилмаса, Департамент ушбу компанияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Буюк Британияда суғурта иши шунчалик ривожланганки, буни мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган айрим қонунлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунончи, “Суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги. қонун суғурта компанияси билан суғурта шартномасини тузган ҳар бир Буюк Британия фуқаросини ҳар қандай ҳолатда ҳимоя қилишни кафолатлайди. Бу ўз навбатида суғурталанувчиларни ишонч билан суғурта полисларини сотиб олишга ундайди. ЙУқорида қайд қилинган қонун талабларига мувофиқ, суғурта компанияси тугатилган тақдирда, унинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятларини бажариш суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя қилиш бўйича Кэнгашга юклатилади. Дастлаб, суғурта компанияси тугатилишидан олдин, Кэнгаш компанияни молиявий ҳолатини соғломлаштириш юзасидан махсус тадбирларни амалга оширади.
Буюк Британияда суғурта тизимини давлат томонидан тартибга солишда солиқ сиёсатининг муҳим ўрни бор. Гап шундаки, узоқ йиллардан бери узоқ муддатли ҳаётни суғурта қилиш бўйича шартномаларни тузган суғурталанувчиларга даромад солиғини тўлашда имтиёзлар берилган. Масалан, умрбод ҳаётни суғуртасида суғурта мукофоти 10 йилдан кам бўлмаган муддатда тўлаб борилса, суғурта суммаси миқдори жами тўланган суғурта мукофотининг 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорини ташкил эса, суғурталанувчи тўлайдиган даромад солиғи ставкаси 15 фоизга камайтирилади.
Шуни алоҳида қайд етиш зарурки, суғурта компаниялари корпорасия солиғини тўлашда катта имтиёзга эга. Агар, тадбиркорликнинг бошқа тузилмалари 35 фоизли ставка билан фойда солиғи тўласа, суғурта компанияларининг фойдасига солинадиган солиқ ставкаси 30 фоизни ташкил қилади.
Буюк Британия суғурта тизимида “Lloyd’s” корпорасиясининг ўзига хос ўрни бор. “Lloyd’s”нинг ташкилий тузилмаси суғурта компанияларининг ташкилий тузилмасидан тубдан фарқ қилади. “Lloyd’s” Лондон шаҳрининг марказида жойлашган ва бу ерда суғурта операсияларини унинг аъзолари амалга оширади. Баъзи маълумотларга кўра, “Lloyd’s”нинг 33532 та аъзолари бўлиб, улар йиғган суғурта мукофотининг ҳажми 10 млрд. ф.ст.дан ошади. “Lloyd’s”га аъзо ҳар бир андеррайтер суғурта операсиясини ўзининг имконияти даражасида амалга оширади ва корпорасиянинг бошқа аъзоларини мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Суғурта компанияларидан фарқли ўлароқ, “Lloyd’s” корпорасияси аъзоси тузилаётган шартномалар бўйича чекланмаган мажбуриятларни ўз зиммасига олиши мумкин. “Lloyd’s” аъзолари суғурта операсияларини амалга ошириши учун махсус синдикатларга бирлашган. Ҳозирги пайтда корпорасиянинг 400 дан ортиқ тармоқ синдикатлари мавжуд бўлиб, улардан 135 таси дэнгиз суғуртаси, 44 таси авиасия суғуртаси, 37 таси автомобил суғуртасига ихтисослашган синдикатлардир. Синдикатларга “Lloyd’s” андеррайтерлари бошчилик қилади ва у ушбу синдикатга аъзо бўлган бошқа андеррайтерлар номидан суғурта операсияларини амалга оширади. Потенсиал мижозларни жалб қилиш бўйича синдикатлар ўзаро қаттиқ рақобат курашини олиб борадилар. Шу нуқтаи-назардан “Lloyd’s”ни ўзига хос суғурта бозори деб аташ мумкин. “Lloyd’s”да барча суғурта операсиялари брокерлик фирмалари воситачилигида амалга оширилади. Ҳозирги пайтда “Lloyd’s”да рўйхатдан ўтган брокерлар 300 дан ортиқ. Шу ўринда таъкидлаш зарурки, бугунги кунда ўзбекистонда ҳам айрим суғурта компаниялари ва суғурта брокерлари “Lloyd’s” корпорасияси билан мустаҳкам алоқа ўрнатишган. Масалан, “Уз-АОН-Лиху” суғурта компанияси “Lloyd’s” корпорасиясининг аъзоси бўлган “Александр-Хауден Груп” суғурта брокери орқали ўзбекистонда суғурта қилинган рискларни бир қисмини “Lloyd’s” бозорида жойлаштирмоқда.
“Lloyd’s” корпорасияси доирасида йиғиб олинадиган суғурта бадалларининг 30 фоизи дэнгиз суғуртаси ҳиссасига тўғри келади. Нэгаки, Буюк Британияни деярли уч томондан океан ва дэнгизлар қуршаб олган ва бу ерда азалдан савдо-сотиқлар дэнгиз ва океанлар орқали амалга оширилган. Айрим манбаларга кўра, Англияда дастлабки суғурта шартномалари, бундан тахминан 300 йиллар олдин, айнан, дэнгизда ташиладиган юклар ва кемалар билан билан боғлиқ бўлган6.
“Lloyd’s” суғурта корпорасиясининг ташкилий тузилмасига андеррайтер, синдикат ва брокерлардан ташқари, аъзолик ва депозитлар бўйича, чет мамлакатларда кўрилган зарарни тўлаш бўйича бўлимлар ҳам киради. Шунингдек, “Lloyd’s”да марказий бухгалтерия, маслаҳат-аудиторлик ва бошқа бир қатор бўлимлар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Таъкидлаш жоизки, “Lloyd’s”нинг бутун дунё бўйлаб 1500 дан ортиқ агентлари бор ва улар, асосан, жойларда суғурта ҳодисалари рўй берган тақдирда авария комиссарларини тайинлайди ва суғурта операсиялари юзасидан еътирозларни тартибга солишда иштирок етади.
“Lloyd’s” корпорасиясининг ўзига хослиги ҳисобга олиниб, унинг фаолиятини тартибга солиш “Lloyd’s” кенгашига юклатилган. Кэнгаш 16 аъзо ва 8 та штатда бўлмаган аъзодан иборат бўлиб, улар Кэнгаш Раиси ва унинг 2 ўринбосарини тайинлайди. Кэнгаш “Lloyd’s” суғурта корпорасиясини бошқариш ва назорат қилиш каби муҳим функсияларни бажаради. Шунингдек, Кэнгаш синдикатларнинг тўлов қобилиятини ҳам назорат қилиб боради. “Lloyd’s”да ўзини ўзи тартибга солиш механизми ишлаб чиқилган ва бу қуйидаги йўналишларда назорат қилишни ўз ичига олади:
-корпорасияга аъзо бўлиб кираётганларга нисбатан қўйиладиган талаблар;
-айрим синдикатларнинг тўлов қобилияти мураккаблашган тақдирда, унинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятларини бажариш;
-”Lloyd’s”га аъзо суғурта брокерларининг фаолиятини назорат қилиш.
Юқорида қайд етилган биринчи талабнинг маъноси шуки, “Lloyd’s”га аъзо бўлиб кирмоқчи бўлган ҳар бир даъвогар шахс, “Lloyd’s”да амалда аъзо бўлиб турган камида 5 та кишидан ёзма тавсиянома олиши ва у керакли миқдорда молиявий ресурсларга эга бўлиши зарур. 1990 йилдан еътиборан, “Lloyd’s”га аъзо бўлиб кирмоқчи бўлган даъвогарлар камида 100000 ф.ст.дан то 250000 ф.ст.гача капиталга эга бўлиши лозим.
Суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда суғурта қопламасини оператив тўлаш мақсадида, “Lloyd’s” корпорасияси вақтинча бўш маблағларини қатъий фоизлар тўланадиган активларга инвестисия қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, “Lloyd’s” нинг ҳар бир аъзоси ҳар йили амалга оширган суғурта операсиялари, суғурта мажбуриятлари тўғрисида корпорасия аудиторига ҳисобот тақдим қилади. Аудитор, ҳисоботни текшириш натижасида камчиликларни аниқласа, уни дарҳол андеррайтерга хабар қилади ва бу, ўз навбатида андеррайтерни еҳтимол тутилган молиявий тангликка тушиб қолишдан сақлайди. “Lloyd’s”га аъзо бўлган синдикатнинг тўлов қобилияти ёмонлашганда, уни суғурталанувчилар олдидаги мажбурияти, корпорасияда ташкил етилган махсус заҳира фонди ҳисобидан бажарилади. Бу заҳира фонди синдикатлар ажратган маблағлар ҳисобига шаклланади.
Буюк Британияда суғурта операсияларининг 60 фоизга яқини суғурта брокерлари ёрдамида амалга оширилади. Бу хусусият ушбу мамлакат суғурта тизимини бошқа мамлакатлар суғурта тизимидан тубдан фарқ қилади. Шуни айтиш жоизки, айрим ривожланган давлатларда, хусусан, Японияда суғурта брокерлари институти умуман йўқ.
Буюк Британияда потенсиал суғурталанувчилар, асосан, суғурта брокерлари ёрдамида суғурта шартномаларини тузадилар. Мижозлар у ёки бу компаниялар билан суғурта шартномасини тузишга ҳохиш билдирса, брокерлар уларга ковернота ҳужжатини топширади. Ковернота - ўзига хос ҳужжат бўлиб, потенсиал суғурталанувчининг маълум бир суғурта компанияси билан суғурта шартномасини тузишга аҳд қилганлигини билдиради ва бунда ҳеч қандай суғурта жавобгарлиги кўзда тутилмайди. Суғурта брокерлари компанияларнинг манфаатидан кўра, кўпроқ суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя қилади. Одатда, суғурта брокерлари ўнлаб суғурта компанияларининг суғурта шартномалари, молиявий ҳолати ва суғурта бадали ставкалари ҳақидаги маълумотларга эга бўлади. 1995 йил ҳолатига кўра, Буюк Британияда 1200 дан ортиқ суғурта брокерлари рўйхатга олинган. Брокерлар нисбатан, авиасия, дэнгиз ва автомобил суғурталарида фаол иштирок етадилар. Уларнинг асосий вазифаси суғурта компанияси ва суғурталанувчи ўртасида воситачилик қилиш ва бу хизмати учун суғурталовчилардан комиссия ҳақини олишдир. 1990 йил бошларида, Буюк Британияда суғурта брокерлари асосий фаолият юзасидан 8,0 млрд. долл.дан ортиқ комиссия ҳақи олишган. Бу рақам ҳам суғурта брокерларининг нуфузи ниҳоятда баланд еканлигидан далолат беради. Ҳозирги пайтда фаолият кўрсатаётган энг йирик брокерлар қаторига “Сейжвик груп”, “Виллис Фабер” ва “Александр Хауден груп”лар киради.
Буюк Британия суғурта тизимида брокерлар муҳим аҳамият касб етишини ҳисобга олиб, 1977 йилда мамлакат парламенти “Суғурта брокерларини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилган. Ушбу қонунга мувофиқ, суғурта операсияларини амалга оширишда воситачи ҳисобланган барча суғурта брокерлари мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтиши шарт. Уларни рўйхатга олишни, ҳукумат томонидан тайинланадиган 12 та брокер ва 5 та аъзодан иборат Кэнгаш амалга оширади. Кэнгашнинг асосий вазифаси суғурта бозорида қатнашаётган барча суғурта брокерларининг фаолиятини назорат қилишдан иборат. Бу назоратнинг мақсади суғурта бозорида фақат соҳани яхши тушунадиган юксак малакали мутахассислар ишлашига қаратилган.
Мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча суғурта брокерлари ўзларининг профессионал уюшмаларига бирлашган. Суғурта брокерлари уюшмасига аъзо бўлган брокерлар жами брокерлик операсияларининг 95 фоизини амалга оширмоқда. Уюшма ўз аъзоларининг манфаатларини ҳукумат ва суғурта компаниялари олдида ҳимоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |