Хорижий мамлакатлар суғурта тизими режа



Download 38,57 Kb.
bet1/8
Sana14.06.2022
Hajmi38,57 Kb.
#670766
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8 мавзу


ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР СУҒУРТА ТИЗИМИ
РЕЖА:
1. Буюк Британия иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни ва аҳамияти.
2. Буюк Британия суғурта компаниялари амалга оширадиган асосий суғурта турлари.
3. Буюк Британияда суғурта тизимини давлат томонидан тартибга солиниши.
4. Германия суғурта бозори ва уни ташкил етилиши
5. Германия суғурта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиниши
1. Буюк Британия иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни ва
аҳамияти

Буюк Британия жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари қаторига киради. Кейинги ўн йил мобайнида жаҳон иқтисодиёти ривожланишига Буюк Британия саноатининг қўшаётган ҳиссаси сезиларли даражада камайган, унинг товарларининг халқаро бозорларидаги рақобатдошлиги тушиб кетган бўлсада, Буюк Британиянинг молия-крэдит тизими ҳамон дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.


Буюк Британия молия институтлари биринчи навбатда суғурта компаниялари, саноат корхоналарининг йирик миқдордаги аксияларга эга ва бу ҳолат суғурта ва саноат капиталининг бирлашишига олиб келмоқда. Айрим маълумотларга қараганда, суғурта компанияларининг қарийб 30% активи йирик саноат компанияларининг аксиясига тўғри келади. Фақат бугина эмас. Бугунги кунда, Буюк Британияда аҳоли ва корхоналарининг вақтинча бўш маблағларини иқтисодиётга жалб етишда суғурта компаниялари ўзига хос мавқэга эга. Масалан, 1958-1962 йилларда суғурта компаниялар ва нодавлат нафақа фондлари орқали 50 фоизга яқин шахсий омонатлар йиғиб олинган бўлса, 1995 йилларда ҳам бу кўрсаткич деярли ўзгармаган. Шунинг учун ҳам, Буюк Бртанияда суғурта компанияларини “Молиявий воситачилар” ёки “йирик институсионал инвестор” сифатида баҳолашади. Буюк Британия суғурта компанияларининг иқтисодиётдаги ўрнини қуйидаги чизма орқали аниқ билиб олиш мумкин1.
Суғурта компанияси узоқ муддатли суғурта шартномаларини тузиш йўли билан аҳолидаги вақтинча бўш маблағларини суғурта фондига жалб етади. Худди шундай, улар корхона ва банклар билан ҳам мол-мулк суғуртаси бўйича шартномалар тузиб, катта миқдорда суғурта фондини шакллантиради. ўз навбатида, суғурта компанияси бу фонднинг маблағларини иқтисодиётнинг турли тармоқларига йўналтиради.
Бозор муносабатлари асосида фаолият кўрсатаётган суғурта компаниялари Буюк Британия иқтисодиётининг муҳим стратегик соҳаси ҳисобланади.
Буюк Британия тўлов баланси структурасини таҳлил қиладиган бўлсак, валюта тушумларининг 50 фоизи суғурта бадаллари ҳисобига тўғри келганлигини кўрамиз. Буюк Британия суғурта компаниялари жаҳоннинг 43 та мамлакатда суғурта операсияларини муваффақиятли амалга оширмоқда.
Буюк Британияда суғурта ишини фаол ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир қилган, дэсак муболаға бўлмайди. Биринчидан, бу ерда тадбиркорликни еркин юритиш учун Ҳукумат ёки қонунчилик томонидан энг кам назорат тизими жорий қилинган. Бу ҳолат, сўзсиз Буюк Британияда фаолият кўрсатаётган хорижий суғурта компаниялари учун ҳам тадбиқ етилади. Ҳозирги пайтда, Буюк Британия суғурта бозорида хорижий мамлакатларнинг 150га яқин компаниялари суғурта операсияларини амалга оширмоқда. Иккинчидан, жаҳон миқёсида еришилаётган тижорат битимларининг анчагина қисми Англия ҳиссасига тўғри келади. Агар, тузилган битимларнинг ижроси бўйича еътирозлар келиб чиқадиган бўлса, суғурта компаниялари дарҳол бунга суғурта қопламасини тўлашади. Бу, ўз навбатида, бизнесни халқаро даражада ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Буюк Британияда, ҳамма учун қулай бўлган солиққа тортиш тизими шаклланган. Амалдаги солиққа тортиш тизими йирик миқдордаги захира жамғармаларини шакллантиришини ва уларни инвестисия қилишни рағбатлантиради.
Буюк Британия миллий суғурта компаниялари ўзларининг чет мамлакатлардаги бўлим ва филиаллари орқали халқаро суғурта бозорларида иштирок этмоқда. Хорижий мамлакат суғурта компанияларини Буюк Британия бозорларига интилиши, Лондонда халқаро аҳамиятга молик суғурта операсияларини амалга ошириш ва трансмиллий компанияларга хизмат кўрсатиш каби қизиқишлари билан боғлиқ. ЙУқорида қайд етганимиздек, суғурта компаниялари йиғган суғурта бадалларининг катта қисми, уларнинг чет мамлакатларда олиб борган операсиялари ҳисобидан шаклланади. Масалан, “Роял Иншуренс” компанияси суғурта бадалларининг 68,4 фоизи ташқи манбалардан келиб тушган. Шунингдек, “Коммершиал ЙУнион” ва “Женерал ексидент” компанияларининг 60 фоизга яқин суғурта бадаллари хорижий мамлакатлардан келиб тушган. Бу маблағларни асосий қисми АҚШ ва Канададан келиб тушади2.
Кейинги йилларда Буюк Британия суғурталовчилари каттагина хажмдаги ўз маблағларини кўчмас мулк билан боғлиқ операсияларни молиялаштиришга юбормоқда. Ҳозирги пайтда кўчмас мулкка инвестисия жами инвестисияларнинг 15 фоизини (узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича) ташкил этмоқда. Кўчмас мулкка инвестисия қилишнинг ижобий хусусиятлардан бири шундан иборатки, кўчмас мулк пулнинг қадрсизланиш жараёнидан ишончли ҳимояланган. Аммо, бу инвестисия обектининг ҳам бир қанча салбий томонлари мавжуд. Масалан, амалиётда кўчмас мулкларни қисқа муддатда фойдали нархда сотиш анча мушкулдир.
Буюк Британия суғурта компаниялари ўзларининг вақтинча бўш маблағларини ипотека крэдит ресурси сифатида ишлатиши ёхуд банкка депозит сифатида сақлаши мумкин. 1995 йилда суғурта компанияларини инвестисияга юборган пул маблағлари 260 млрд.фунт стерлингни ташкил етди. Кўриниб турибдики, суғурта компаниялари иқтисодиётни ривожланишига муҳим ҳисса қўшмоқдалар.



Download 38,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish