Хорижий мамлакатлар суғурта тизими режа


Германия суғурта бозори ва уни ташкил етилиши



Download 38,57 Kb.
bet7/8
Sana14.06.2022
Hajmi38,57 Kb.
#670766
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8 мавзу

4. Германия суғурта бозори ва уни ташкил етилиши
Германияда суғурта муносабатларини пайдо бўлиши ва ривожланиши узоқ тарихга бориб тақалади. ХВИИИ асрнинг биринчи ярмида ташкил топган «Саламандра» ва ёнғинга қарши суғурта ташкилотлари нафақат Германия ҳудудида, балки унинг ташқарисида ҳам фаолият кўрсатганлигини тарихий манбалар тасдиқлайди. Бугунги кунда Европанинг барча мамлакатларида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш Германияда 1940 йилда жорий етилган эди.
Шуниси диққатга сазоварки, иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар, немис суғурта ташкилотлари Европа миқёсида ва дунёнинг бошқа мамлакатларида кўплаб филиал ва ваколатхоналарга эга бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг эса, улар ички бозорда суғурта хизматларини кўрсата бошлаган. Фақат ўтган асрнинг 70-йилларига келиб, немис суғурта ташкилотлари чет мамлакатларда филиаллар ташкил етишга киришди.
Германиядаги энг йирик суғурта ташкилотларидан бири – «Алянс Аксиэнгезелшафт холдинг» компаниясидир. У дунёдаги кучли 20 та суғурта ташкилотлари жумласига мансуб. Ушбу суғурта ташкилоти 1890 йилда ташкил топган бўлиб, у 1910 йиллардаёқ йирик суғурта ташкилотига айланди. Ўтган асрнинг 20-30 йилларида «Алянс» гуруҳи (баъзи адабиётларда уни қисқача шундай ном билан аташади) бир нечта суғурта ташкилотлари ютиб олади ва ҳозирги пайтда ҳам бу жараён давом этмоқда. Гуруҳ немис суғурта бозоридаги 18 та компаниянинг назорат аксиялар пакетига эга. «Алянс» гуруҳи уй ҳайвонларидан тортиб замонавий ҳаво лайнерларини ва атом електр стансияларини ҳам суғурталашга қодир.
Немис суғурта бозорида фаолият кўрсатаётган яна бир катта ва нуфузли ташкилотлардан бири – «Мюнхенер Рюк» қайта суғурта қилиш компаниясидир. У дунёдаги энг йирик 10 та қайта суғурталовчи компаниялар қаторига киради. «Мюнхенер Рюк» 1880 йили ташкил етилган. ҳозирги пайтда компания дунёнинг 135 та мамлакатида ўз фаолиятини олиб боради.
Германияда ҳаёт суғуртаси нисбатан тараққиёт етган. Нэгаки, бу ерда ҳаёт суғуртаси бўйича тўланган суғурта мукофотлари даромад солиғига тортишда солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади7.
1997 йилда Германия суғурта тизимидаги энг йирик суғурта ташкилотларидан бири – “Алянс холдинг” ҳисобланади. Бу суғурта ташкилоти фақат Германия эмас, балки жаҳондаги етакчи компаниялар сонидан ишончли ўрин эгаллайди. “Алянс холдинг” суғурта ташкилоти Германиядан 18 та йирик компаниялари аксияларини назорат пакетига эга.
Шундай қилиб, биз Германияда суғурта фаолияти ривожланишиинг ҳозирги ҳолатини йилмий тадқиқ етиш асосида суғурта юксак даражада тараққий етганлигига гувоҳ бўлдик.
Европа суғурта тизимининг, шу жумладан, Германия суғурта тизимининг характерли хусусиятларидан бири аҳоли турмуш тарзи ва унинг атроф-муҳитга таъсири билан боғлиқ хавф-хатарни пайдо бўлишидир. Кейинги 4 йилга мўлжалланган истиқболни башорат қилиш, §арбий Европа мамлакатларида катта ёшдаги аҳоли қатламининг жадал суръатларда кўпайиб бораётганлигини кўрсатган. Масалан Германияда пенсия ёшидаги фуқароларни суғуртавий ҳимояга олишнинг янги турларини ишлаб чиқиш еҳтиёжини келтириб чиқармоқда.
Маълумки, ёшга қараб тиббий харажатлар суммаси ошиб боради. Суғурта бўйича Германия Федерал идорасининг маълумотларига қараганда, Давлат тиббий суғуртаси дастури бўйича тиббий хизмат кўрсатиш харажатлари бир йилда 30 ёшли фуқаро учун 750,0 еврони, 80 ёшли фуқаро учун эса 350,0 еврони ташкил етади.
Германияда суғурта фаолиятини бошқаришнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил етиш шуни кўрсатадики, автотранспорт воситаларини суғурталашда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда. Кейинги йилларда Германияда автомашиналарни ўғирланиши туфайли, немис суғурта ташкилотлари бир йилда ўртача 2,5 млрд. марка миқдорида зарар кўрдилар. Бундай кўнгилсиз ҳолатни олдини олиш учун суғурта ташкилотлари рискларни танлаш ва тариф ставкаларини ошириш усулидан фойдаланишди. Суғурта хизматларига нарх-навони ошиши, фақат, автомобил транспорти суғуртасида эмас, балки мол-мулк суғуртасида ҳам кузатилади.
Германия суғурталовчилар иттифоқи шартномалар бўйича кайта ҳисоб-китоблар тўғрисида суғурталанувчиларни мунтазам хабардор қилиб боришни суғурта ташкилотларига тавсия етди.



Download 38,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish