Иш берувчининг жавобгарлигини суғурталаш
Сиз иш берувчи бўлганингиз биланоқ,бу суғурта полисига эга бўлишингиз керак. Сизнинг полисингиз камида £5 миллион бўлади. Бунда агар сизнинг ходимингиз иш вақтида жароҳатланса, сизга компенсасия тўланади. Агар сиз ўз вақтида суғурталанмасангиз , кунига £2,500 пеня тўлайсиз. Агар сиз сертификатни инспекторлар сўраганда кўрсатмасангиз ёки амал қилмасангиз, £1,000 жаримага тортиласиз.
Ҳаёт суғуртаси бу агар суғурталанувчи вафот эса, маълум миқдордаги суммани тўлаб берадиган суғурта тури ҳисобланади. Мол-мулк суғуртаси мулкни қоплаганидек , ҳаёт суғуртаси инсон ҳаётини қоплаб беради.
Суғурта мукофоти суғурталанувчининг ижтимоий аҳволидан келиб чиқади. Суғурта полисларининг қуйидаги турлари мавжуд :
1.маълум муддатларни ўз ичига оладиган – масалан, 15 ёки 20 йил. Агар суғурталанувчи белгиланган муддат ичида вафот эса, суғурта суммаси тўлаб берилади.
2. бутун умрни ўз ичига оладиган тури- суғурталанувчи қачондир вафот эса , суғурта пули тўланади.
Юқоридаги 2 турдан ташқари қуйидаги турлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин:
Ўзгармас қоплама яъни ҳар доим бир хил бўлади;
Камаювчи қоплама яъни вақт ўтган сари қоплама миқдори ҳам камайиб боради.
Ортиб борувчи қоплама яъни вақт ўтган сари қоплама ошиб боради.
Шунингдек, полисларнинг яна бир кўринишларини мисол қилиб келтирсак бўлади.
1.касаллик қопламаси- агар касаллик топилса тўлаб берилади
2. турмуш ҳолати ўзгариши – агар сизнинг ҳолатингиз ўзгарса, тўлаб берилади.
Бу полис, масалан, суғурталанувчи бирор компаниядан бошқа бир компанияга ишлашга ўтганида жуда қулай ҳисобланади.
Бунда суғурта мукофоти қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
ёш
Соғлик
Қоплама қанча вақтда қопланишини хохлашингиз
Қоплама даражаси
Ҳаёт суғуртасининг кўпгина турларида сиз мукофотни узлуксиз тўлашингиз лозим бўлади. Агар тўлашни тўхтасангиз, сиз ҳеч қанақа қоплама қайтариб ололмайсиз. Кўпчилик полислар суғурта пули нақдсиз пул кўринишида қайтаради.
Буюк Британия йўлларида ҳаракатланиш учун ҳайдовчи суғурталанган бўлиши шарт. Енг камида 3- шахс олдидаги жавобгарликни суғурталашдир. Бунда агар сиз авария содир эсангиз сиз зарар етказган бошқа исталган инсон, транспорт, мол-мулк ва ,ҳаттоки ҳайвонларнинг зарарлари қопланади. Аммо сизнинг транспортингизнинг ҳеч қанақа харажати қопланмайди.
Агар сиз авария содир эсангиз қуйидагиларни суғурта компаниясига тақдим етишингиз зарур:
Исмингиз ва манзилингиз
Транспортингизнинг регистрасия номери
Агар транспорт ўзингизники бўлмаса эгасининг исми ва манзили
Агар сиз еълон қилишни хохламасангиз ҳам фалокат ҳақида суғурта компаниясига маълум қилишингиз зарур.
Агар сиз суғурталанмаган ҳайдовчи томонидан зарарлансангиз сизга компенсасия тўланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |