Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Хорижий Филология Факультети 5А120102-Лингвистика
(инглиз тили) мутахассислиги 2-курс магистратура талабаси
Абдурасулова Маҳзуна Шавкат қизининг
“Инглиз ва ўзбек шеъриятида инверсия ходисасининг стилистик хусусиятлари” мавзусидаги 5А 120102-Лингвистика (инглиз тили) магистр академик даражасини олиши учун тақдим этилган диссертациясига
ТАҚРИЗ
Маълумки, инверсия ҳодисаси бадиий асарларда кенг тарқалган ҳисобланиб, таржима жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, у инглиз ва ўзбек тилларида бир-бирига таққосланганда икки тил ўртасидаги унинг мутаносиб ҳамда номутаносиб жиҳатлари очилади. Ўзбек тилшуносларидан A. Aбдуллаевнинг фикрига кўра, инверсия экспрессивлик ва эмоционалликни ифодаловчи восита сифатида унинг хусусиятларини бирма-бир ўрганиш долзарб масала ҳисобланиб, таржимашуносликда ҳам муҳим рўл ўйнайди. Ўзбек тилшунослигида инверсия ҳодисаси бир қанча олимлар томонидан тадқиқ этилган, лекин ҳали тўла-тўкис ўрганилмаган. Ушбу масала юзасидан сўз юритилар экан, энг аввало инверсияни инглиз ва ўзбек тилларининг ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда инглиз ва ўзбек тиллари грамматикаси ва стилистикасига назар ташламоқ ўринлидир. Инглиз ва ўзбек тиллари генетик жиҳатдан турли тил оилаларига мансуб ҳисобланилади. Шу боис гапларда сўзлар тартиби ҳам турлича бўлиб инверсия ҳодисасига учрашида ҳам тафовутлар ҳосил бўлади. Шу сабабли мазкур ишни тадқиқ этишдан олдин ҳар иккала тилнинг грамматикаси ва стилистикаси ҳақида, умуман инверсия ҳақида яхши тасаввурга эга бўлмоқ керакдир.
Мазкур диссертация иши инглиз ва ўзбек шеъриятида инверсия ҳодисасининг стилистик хусусиятлари тадқиқига бағишланган. Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг ёзилиш тили равон, мавзу қизиқарли, тадқиқот ишида олдига қўйилган барча вазифалар бажарилган.
Магистрант илмий услубда ўз фикрларини баён этиш, матнни таҳлил қилиш, назарий фикрларни амалиётга татбиқ этиш, илмий манбалардан фойдаланиш, ҳаволалар бериш, адабиётлар рўйхатини тузиш малакасини эгаллаганлигини намоён қила олган. Бу магистрлик диссертацияни ижобий баҳолаш учун асос бўлади.
Ишда айрим нуқсонлар ҳам мавжуд. Масалан, мавзу кенг олинган бўлиб, назаримда магистрлик диссертацияси учун муаммони тўлиғича қамраб олиш қийинлик қилади. Таҳлилларда ҳам баъзи ўринларда маромига етмаган ҳолатлар мавжуд.
Абдурасулова Маҳзуна Шавкат қизининг“Инглиз ва ўзбек шеъриятида инверсия ходисасининг стилистик хусусиятлари” мавзусидаги 5А120102-Лингвистика (инглиз тили) магистр академик даражасини олиш учун тақдим этилган магистрлик диссертацияси ижобий баҳога лойиқ ва камчиликларни бартараф этиш шарти билан ҳимояга тавсия этилади.
Тақризчи: Ф.ф.н., ЎзДЖТУ лингвистика ва адабиёти кафедраси доценти
Джусупов Н.М
Do'stlaringiz bilan baham: |