Хоразм вилояти Боғот тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро Эгамбердиев Исфандиёорнинг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига қилган мурожаати ўрганиш натижалари тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
14.04.2022 йил Урганч шаҳар
Қоракалпоғистон Республикаси, Амударё тумани қурилиш бўлими мутахассиси томонидан Боғот тумани, Оқтепа маҳалласи, Ойбек кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро Эгамбердиев Исвандиёорнинг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига мархум отаси Ниёзметов Эгамберди номида бўлган Боғот шаҳарчаси “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган ер участкасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қилган мурожаати ўрганилди ва қуйидагилар маълум қилади.
Ушбу мурожаатда кўрсатилган мархум Ниёзметов Эгамбердига қарашли бўлган ер участкаси 2018 йилдан буён низоли бўлиб, бир неча бор Суд органлари томонидан кўриб чиқилган.
Мурожаат эгасидан ушбу низога сабаб бўлаётган ер участкаси ва унга тегишли бўлган хужжатлари сўралганида фуқаро Эгамбердиев Исвандиёор Мухнаткашлар депутатлари Боғот район Совети ижроия комитетининг 19.05.1955 йилдаги 11-сонли протоколига асосан 600 кв.метр майдони (марҳум) Э.Ниязметовга ажратиб берилганлиги ва ушбу хужжат 12.11.2020 йилда Хоразм вилояти Хонқа тумани давлат архиви томонидан архив кўчирмаси тайёрлаб берилганлиги маълум бўлди. Ушбу хужжатларга асосан 2022 йил 9 апрель кунги Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси Боғот тумани филиали томонидан ер участкасининг кадастр паспорти тайёрлаб берилганлиги аниқланди.
Ўрганишлар давомида ушбу ер майдонига 2018 йил 31 май кунги Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг фуқаро Матчанов Камилга Боғот шаҳарчаси “Ўзбекистон” кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар биносига бўлган эгалик хуқуқини белгилаб бериш тўғрисидаги 1521қ-сонли қарорига қабул қилинганлиги маълум бўлди. Шундан кейин мурожаат эгаси Эгамбердиев Исвандиёрнинг мурожаатига асосан Боғот тумани прокуратураси томонидан туман ҳокимлигига 2018 йил 14 июнда 10-4-18-634–сонли протест киритади ва ушбу протест асосида Боғот тумани ҳокимининг 2018 йил 31 майдаги 1521қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида туман ҳокимининг 27.06.2018 йилда 1870қ-сонли қарори қабул қилинади.
Шу орада низога сабаб бўлаётган ер участкаси устида бир неча бор суд жараёнлари бўлиб ўтади ва фуқаро К.Матчанов Боғот тумани ҳокимининг 2018 йил 27 июндаги 1870қ-сонли қарорини хақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилган ва бу бўйича 2021 йил 6 апрел кунги Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори қаъбул қилинганлиги маълум бўлди.
Шу сабабдан ушбу ҳудудда ер участка бўйича низо мавжудлиги бу билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддаси ер хусусидаги низоларни ҳал этиш Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши белгилаб қўйилганлигини маълум қилинади.
Ушбу мурожаатни ўрганиш юзасидан тўпланган хужжатлар ва жойида олинган фотосуратлар илова қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Амударё тумани қурилиш
бўлими мутахассиси Д.Хайитбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |