Кўпчиган перлит
Сув таркибли шишасимон жинслар асосида сунъий ғовак тўлдирувчи- кўпчиган перлит ишлаб чиқаришда асосий хомашё материал бўлиб перлитлар ва қисман гидратланган обсидианлар хизмат қилади. Унинг таркибида учувчан компонентлар 1,5 дан 10% гача ташкил этади.
Хомашёга қўйиладиган талаблар
Перлитлар ўзининг генезиси, структураси ва технологик хусусиятлари бўйича шартли иккита синфга бўлинади: А-ғовак, вулқон лавасининг совиши ва қотишида дастлабки ҳосил бўлган жинс; Б-массив, иккиламчи шишасимон массанинг гидротация жараёнида таркибни ўзгартириши (асосан паст монтмориллионитли ва кристалланган) натижасида хосил бўлган жинс. Б синфга мансуб жинсларда учувчан компонентлар 2 дан 7% гача мавжуд бўлиб, бетон учун яроқли кўпчиган перлит ғовак тўлдирувчисини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Бу ғовак тўлдирувчи айланма, вертикал ва қайновчи қатлам печларида хомашёга термик ишлов бериб олинади.
Кўпчиган перлит ишлаб чиқаришда хомашёга қўйилган талаблар
Жадвал-5.12
Кўрсаткичлар
|
Рухсат этилган чегараси
|
Аниқлаш
усули
|
А-синф
|
Б-синф
|
Сифат гурухлари
|
I
|
II
|
III
|
I
|
II
|
III
|
Таркибида оксидлар миқдори, % масса бўйича:
SiO2
Al2o3
FeO+Fе2O3
CaO
K2O+Na2O
|
65-75
12-16
1 дан кўп эмас
3 дан кўп эмас
3,0-10,0
|
Кимёвий текшириш КМК бўйича
|
Киздиришда масса йўқотиши, %
|
1,5-10,0
|
Намунани 10000Сда ўзгармас массагача қиздириш
|
Кўпчиш харорати, 0С
|
12000С дан ортиқ эмас
|
Икки босқичли электр тажриба печларида техник ишлов бериш
|
Кристалл аралашмалар (обсидиан, риолит ва гилли) миқдори, % масса бўйича
|
5
|
7
|
10
|
5
|
10
|
20
|
Петрографик текшириш КМК бўйича
|
5-20мм дона ўлчамли кўпчиган перлит чақиқ тошининг зичлиги
|
350 гача
|
350-400
|
400-500
|
400 гача
|
400-800
|
800-
1100
|
Тажриба элетропечида кўпчиган перлит шағалини ҚМҚ бўйича синаш
|
Дона ўлчами 5мм гача кўпчиган перлит қумининг уйма зичлиги:
(кг/м3)
а)тажриба шароитида
б)ишлаб чиқариш шароитида
|
90
гача
75 гача
|
90-120
150 гача
|
120-150
350 гача
|
120 гача
100 гача
|
120-130
300 гача
|
300-500
500 гача
|
ҚМҚ бўйича тажриба вибропечида олинган кўпчиган перлит қумини синаш
|
Саноат ишлаб чиқариш шароитида оптимал иссиқлик ишлов бериш
|
Перлитнинг Б синфга мансуб захираси Тошкент конида мавжуд.
Хомашё жинсларга қўйиладиган талаблар (жадвал-5.12) да келтирилган. А синфга мансуб перлит иссиқликдан ҳимояловчи ва конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи бетонлар учун ғовак тўлдирувчи, Б синфга мансуб перлит эса конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи ва конструкцион бетонлар учун ғовак тўлдирувчи олишда ишлатилади.
Гидратланган обсидианга бўш гидратланган масса шишага мансуб бўлиб, таркибида боғланган сув 0,3 дан 1% гача ташкил этади. Масалан обсидиан перлитли ва обсидиан жинсларини айланма печда куйдириш асосида уйма зичлиги 100 дан 400 кг/м3 гача чақиқ тош ва қум олинади. Кўпчиган перлит чақиқ тошининг сув шимувчанлиги 1 соат давомида масса ҳисобида 80% дан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |