Спиртларни хлорсулфон кислота билан сулфатлаш.
Ушбу реакцияни юқори тезликда олиб бориш учун хом ашѐ реагентларни эквимол нисбатида олиш лозим. Бу спирт ва сулфатловчи воситалар сарфини анча камайтиради. Оралиқ реациялар деярли содир булмайди, ҳосил бўладиган йўлдош маҳсулотни (газсимон НCl) 20-30%-ли хлорид кислота кўринишида ажратиб олиш мумкин. Натижада, реакция массасининг таркиби фақат алкилсулфат кислотадан иборат бўлади, бу эса уни қайта ишлашни осонлаштириди ва СФМ таркибида ноорганик тузлар булмаслигини таъминлайди. Ушбуу афзалликлар туфайли спиртларни хлорсулфон кислота билан сулфатлаш усули саноатда кенг қўлланилишига сабаб бўлди.
Спиртларни хлорсулфон кислотаси билан сулфатлаш жараѐнида реакция аралашмасини қуйиқлашиб бориши туфайли реакция мухитидан газсимон НCl ни ажратиш анча кийинлашади. Реакцияни эритувчилар иштирокида, вакуумда олиб бориш таклиф этилди, лекин НCл ни ажратиш учун нисбий юзасини катталашувига олиб келувчи реакторда синтез қилиш усули энг
самарали деб топилди.
Шундай жихозларни схемаси 2а-расмда ифодаланган. 2а-расмдаги бортикли реакторда (стакансимон) тарелка мавжуд бўлиб, илонсимон трубалар билан совитиш ва аралаштириш воситалари мавжуд. Тарелка марказига хлорсулфон кислота ва спир юборилади, улар ўзаро реакцияга
киришади. Қисман реакцияга киришган аралашма бортик орқали сув ѐрдамида совутилган жихоз деворларидан пастга қараб оқади,. Бу ердан оқиб тушаѐтгн юпка суюқлик катламида реакция тугалланади и НCl қолдиқлари ажратилади. Ҳосил бўлган реакция массасини ишқор билан нейтраллаш жараѐнига юборилади.
2-расм. Сулфатлаш ва сулфирлаш жараѐнлари учун қўлланиладиган реакторлар:
а-тарелкали (стакан) реактор; б-турбинали аралаштиргичли реактор;
в- ички айланма барабанли реактор; 2- пленкали реактор
2-б,в,г-расмларда спиртларни олтингугурт уч оксиди иштирокида сульфатлаш учун қўлланиладиган реакторлар ифодаланган. 2-б-расмда
турбинали аралаштиргичли икки уч реакторлар каскади ифодаланган бўлиб, улар турли совутиш мосламалари билан таъмирланган. Унда суюқлик кетма- кет барча реакторлар каскади орқали харакат қилади, хаво билан суюлтирилган SО3 паралел холда хар бир реакторга юборилади.
2-в-расмдаги реактор ташқаридан совутилади ва у ички айланма аралаштиргичли барабанга эга, унинг ташки сиртида (юзасида) тешикчалар мажуд бўлиб, улар пастдан юқорига харакатланаѐтган реагентлар оқимини яхши аралашиши ва турбулизацияланишини таъминлайди. Бу конструкция анча мураккаб бўлганлиги сабабли, хозирги вақтда асосан пленкали реакторлардан фойдаланилади (2г-расм).
Органик реагентлар реакторнинг тепа қисмидан махсус тортувчи мослама орқали юборилади, у реактор деворларида бир текисда оқувчи суюқлик пленкасини ҳосил бўлишини таъминлайди. Ҳаво билан аралаштирилган SО3 ҳам реакторни юқори томонидан суюқлик томонга юборилиши керак, бунда SО3 реакторнинг тепа қисмига тушмаслиги керак, у ерга ҳаво юборилади, суюлтирилган SО3 эса реакция мухитига туширилган махсус трубалар орқали юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |