Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Перм даврининг ўсимликлари



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

198-расм. Перм даврининг ўсимликлари.
 
Органик дунѐси
. Перм даврининг ўсимлик дунѐси кечки 
карбонникидек бўлган. Аммо ўсимликлари паст бўйли ва тур 
тарки унча хилма-хил бўлмаган (198-расм). Бу перм даври 
иқлимининг совуқроқ ва қуруқроқ бўлганлигидан далолат беради. 
Пермнинг умуртқасиз ҳайвонлари олдинги даврдан мерос 
бўлиб қолган. Умуртқалилар эволюциясида эса улкан ўзгаришлар 
юз берган. Барча материкларда перм ѐшидаги континентал 
ѐтқизиқлар узунлиги 3 м гача борадиган судралиб юрувчи 


395 
ҳайвонларнинг қолдиқларига эга. Уларнинг барчаси мезозой 
динозаврларининг аждодлари бўлиб, ўзининг оддий тузилиши ва 
ташқи кўриниши бўйича калтакесакларга ѐки аллигаторларга 
ўхшаш бўлган. Стегоцефаллар ҳали ҳам кўп сонли бўлган. 
Перм даврининг охирларида ер шари материкларининг 
кўпчилик районларида умумий кўтарилиш фонида кечган 
орогенез атроф-муҳитнинг кескин ўзгаришига олиб келган. Шу 
туфайли палеозой фаунасининг кўпчилик характерли вакиллари 
қирилиб кетган. Перм даври кўпчилик умуртқасизлар, айниқса 
трилобиталар ҳаѐтининг якуний босқичи бўлган.
Фойдали қазилмалари.
Перм Ер тарихида энг қуруқ давр 
бўлишига қарамасдан, у учун нафақат улкан туз конлари, балки 
асосан эрта перм ѐшидаги кўмир конлари ҳам характерлидир. 
Дунѐдаги кўмир заҳираларининг тўртдан биридан кўпроғи Печора 
ва Таймир, Шарқий Хитой, Ҳиндистон, Австралия, ЖАР кўмир 
ҳавзаларида тўпланган. Бундан ташқари Минусий, Кузнецк ва 
Тунгуска ҳавзаларидаги кўмирли горизонларнинг устки қисми ҳам 
перм ѐшига эга. 
Волга-Ўрол вилоятининг баъзи нефтли горизонтлари ва 
АҚШдаги бир қанча конлари перм ѐшига эга. Баъзи газ 
конларининг маҳсулдор горизонтлари ҳам перм даврига мансуб. 
Шебелинск (Украина) ва Вуктил (Коми), Гронинген (Нидерландия) 
ва Эрондаги бир қанча газ конлари жуда улкан ҳисобланади. 
Калий тузлари дунѐвий заҳирасининг анча қисми перм 
даврида ҳосил бўлган. Буларга Ўролбўйидаги Верхнекам, 
Каспийбўйи, Германия, Техасдаги Делавер ҳавзасидаги туз конлари 
киради. Пермда калийли тузлар билан бир қаторда ош тузи конлари 
ҳам шаклланган. Донбасснинг шимолидаги Артемовск кони энг 
йирикларидан бири ҳисобланади. 
Пермда маъданли фойдали қазилмалар кенг ривожланган. 
Уларнинг орасида Германиядаги Мансфельд мис, Қозоғистондаги 
Жезқозғон мисли қумтошлари, Балхаш кўли соҳилидаги Коунрад 
мис-молибден, 
Англиядаги 
Корнуолл 
қалай, 
Германия, 
Франциянинг марказий массиви ва ЖАР Карру ботиқлигидаги уран 
конларини кўрсатиш мумкин. Украинанинг жанубидаги Никитовск 
симоб кони ҳам перм ѐшига эга. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish