Ходимлар фаолиятига доир ҳужжатлар. Ҳужжатлар устида ишлаш тартиби


Ҳужжатларни рўйхатга олиш. Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш. Ҳужжатларни тизимлаштириш



Download 93,5 Kb.
bet3/6
Sana12.05.2022
Hajmi93,5 Kb.
#602280
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-мавзу

Ҳужжатларни рўйхатга олиш. Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш. Ҳужжатларни тизимлаштириш.

Ҳар қандай мутахассис ишга қабул килинишидан олдин унинг маълумоти, мутахассилиги, билим савияси, касб маҳорати ва бошқа жиҳатлари текширилиб синовдан ўтказилади. Кадрлар бўлими бошлиғи ёки умумий бўлим бошлиғи ёки ишга қабул килувчи маъсул шахс томонидан унинг хужжатлари талаб қилинади. Сўнгра ходим ҳақида батафсил маълумот берадиган шахсий хужжатлар йигмажилди расмийлаштирилади.


Шахсий хужжатлар йигмажилдида қуйидаги ҳужжатлар сақланади:
1. Йиғмажилддаги хужжатлар ички рўйҳати.
2. Ишга қабул қилиш ҳақидаги ариза; йўлланма ёки тавсиянома.
3. Кадрларни хасобга олиш бўйича шахсий варақа ёки сўровнома.
4. Таржимаи ҳол
5. маълумоти ҳақидаги ҳужжатлар нусхалари.
6. Тавсифнома.
7. Буйруқлар (ишга қабул қилиш ҳақида, бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида, ишдан бўшатиш ҳақида ва х.к.)
8. Кадрларни хисобга олиш бўйича шахсий варақага қушимча.
9. Шахсий хужжатлар йиғмажилдига қўшимча.
10. мазкур шахсга тааллуқли маълумотнома ва бошқа хужжатлар.
Йиғмажилддаги хужжатлар тартиб билан тикилади. Жилднинг муқоваси муайян талаб бўйича тўлдирилади.
Ҳужжатлар йигмажилдига юққоридаги хужжатлардан ташқари айрим тойифадаги мутахассисларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ баъзи ўзига ҳос ҳусусиятлар ҳам киритилиши мумкин.
Масалан:
- илмий ишлар, асарлар ёки кашфиётлар рўйҳати
- институт илмий кенгаши йиғилиши баённомаси кўчирмаси(бўш лавозимга эълон қилинган танловга қатнашувчи илмий ходимлар ва ўқув юртлари ўқитувчилари учун)
- меҳнат жамоаси йиғилиши баённомаси кўчирмаси (мехнат жамоаси мансабга сайловчи рахбарлар учун)
Кейинчалик хужжатлар йиғмажилди қуйидаги хужжатлар йиғмажилди билан тўлдириб борилади:
- Ходимнинг таржимаи холидаги ўзгаришларни тасдиқловчи хужжатлар (Масалан никоҳдан ўтганлиги хақидаги гувоҳнома);
- Ходимнинг ишига доир, сиёсий ёки шаҳсий сифатини кўрсатувчи ҳужжатлар; тавсифномалар,тавсияномалар,тафтиш далолатномалари нусҳалари ва шу кабилар.
Аксарият ташкилотларда амалда шахсий хужжатлар йиғмажилдига бошқа ишга ўтказиш, лавозимидан бўшатиш ҳақидаги, рағбатлантириш, интизомий жазони бериш ва олиб ташлаш, фамилиясини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқлар нусхалари (ёки уларнинг кўчирмаси) ҳам киритилади. Лекин буларнинг ҳаммаси “Қадрларни ҳисобга олиш шахсий варақасига қўшимча” да ёзилганлиги учун юқорида тилга олинган хужжатларни шахсий хужжатлар йиғмажилдига киритиш тавсия этилмайди.
Шахсий хужжатлар йиғмажилди узоқ вақт сақланади. Шу сабабли унга вақтинча (узоғи билан 10 йил) сақланадиган иккинчи даражали хужжатлар қўшилмаслиги лозим. Турар жойдан маълумотнома, уй-жой шароитини яхшилаш ҳақидаги маълумотнома, хужжатларнинг қайта тикланган нусхалари шулар жумласидандир.
Хужжатлар йиғмажилдига тушадиган барча хужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади.
Хужжатлар йиғмажилди устида ишлаганда, унга киритиладиган хужжатларнинг тўғри тузилишига ва расмийлаштирилишига алоҳида эътибор бермоқ керак.
Шахсий хужжатлар йиғмажилдидаги асосий хужжатлар ҳақида ушбу китобдаги ариза, таржимаи ҳол, тавсиянома, буйруқ каби хужжатларга оид мақолаларни ўқиб, керакли маълумот олишингиз мумкин. Қуйида биз хужжатлар йиғмажилдидаги бошқа хужжатлар ҳақида тўхтаб ўтамиз.
“Хужжатлар йиғмажилдидаги хужжатларнинг ички рўйхати”
Бу рўйхатда йиғмажилдда жойлашган хужжатларнинг тартиб рақамлари, уларнинг кўрсаткич (индекс)лари, санаси, сарлавҳалари бўлади.
Йиғмажилд сақланиш учун топширилаётганда, ички рўйхатда якунловчи ёзув ёзилиши лозим. Унда йиғмажилддаги хужжатлар сони ва ички рўйхатдаги варақлар сони рақам ва сўз билан кўрсатилади.
Ички рўйхат уни тузувчи томонидан имзоланиб, имзонинг ёзилмаси ва рўйхат тузилган сана қўйилади. Ички рзйхатнинг варақлари алоҳида рақамланади.
“Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа”
Бу хужжат ишга қабул қилишда асосий хужжат ҳисобланади. Унда ходимнинг таржимаи ҳоли, маълумоти, меҳнат фаолиятининг бошидан бери бажарган ишлари, чет элда бўлиши, сайлов органларида иштироки, оилавий ҳолати ва бошқалар ҳақида саволлар бўлади.
Шахсий варақа ходим ишга кираётганда ўз қўли билан тўлдирилади. Ҳар бир саволга тзлиқ ва аниқ жавоб берилиши лозим; жавобда қисқартмалар қўллашга йўл қўцилмайди; аниқ-равшан, тузатишларсиз ёзилади.
Шахсий варақадаги саволларга бериладига жавоблар ходимнинг шахсий хужжатидаги ёзувларга айнан мувофиқ келиши керак. Шахсий варақани тўлдиришда қуйидаги хужжатлардан фойдаланилади: паспорт, меҳнат дафтарчаси, ҳарбий билет, маълумоти ҳақидаги хужжатлар (диплом, гувоҳнома, шаҳодатнома), илмий даража олганлиги ёки илмий унвон берилганлиги ҳақидаги Олий аттестация комиссиясининг хужжатлари (диплом, шаҳодатнома), ихтиролари ҳақидаги хужжатлар.
Шахсий варақанинг айрим қисмларини тўлдиришда кўпинча хатоларга йўл қўйилади ёки нотўғри тўлдирилади. Шунинг учун баъзи қисмларни тўлдириш устида тўхтаб ўтамиз.
“Маълумоти” сўралган жойга, ходимнинг қандай хужжати борлигига қараб, “олий”, “тугалланмаган олий”, “ўрта махсус”, “ўрта”, “тўлиқсиз ўрта”, “бошланғич” сўзлари ёзилади.
“Меҳнат фаолияти бошлангандан бцён қилинган ишлар” қисмида меҳнат дафтарчасидаги ёзувларга мувофиқ маълумотлар кўрсатилади. Башарти ходимнинг меўнат фаолияти олий ёки ўрта махсус ўқув юртидаги ўқиш давридан бошланга бўлса, бу давр ҳам ушбу графадан ўрин олади, харбий хизмат, ўриндошлик билан ишлаганлик ҳам киради. Варақча тўлдирилаётганда, ташкилот ўз вақтида қандай аталга бўлса шцндай ёзиш зарур.
“Шахсий варақани тўлдириш вақтидаги оилавий аҳволи” қисмини тўлдиришда аввал “уйланмаган”, (“турмуш қурмаган”), “ажралишганман”, “беваман”, “буйдоқман” (“турмушга чиқмаганман”) сўзларидан тегишлиси ёзилиши, сўнг оила аъзолари кимлиги кўрсатилгани ҳолда (отам, онам, хотиним, эрим, ўғлим, қизим ва ҳ.к) санаб ўтилади. Бунда ҳар бир оила аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили кўрсатилади.
Шахсий варақанинг қисмларидаги саволларга инкор (масалан “йўқ”) билан жавоб бериладиган бўлса, у ҳолда саволни қайтариш ҳисобланмайди. Масалан: илмий даражаси, илмий унвони- йўқ; чет элларда бўлганлик ҳақида маълумот- бўлмаганман.
Кадрлар билан ишловчи ходим ишга кирувчининг “Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа” қабул қилар экан, у қанчалик тўлдирилганлигини, ундаги маълумотлар тақдим қилинган хужжатларга мувофиқ келишлигини текшириб кўриш лозим.
Айрим ташкилотларда амалда “Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа” билан бир қаторда бошқа шакл - с ў р о в н о м а (анкета) дан ҳам фойдаланилади. Ундаги саволлар, айрим қўшимчаларни ҳисобга олмаганда, шахсий варақадаги билан бир хил бўлади .
Шахсий варақа (сўровнома) тўлдирилгандан кейинги ҳамма ўзгаришлар “Кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (сўровнома)га қўшимча” хужжатида қайд этиб борилади.
Шахсий хужжатлар йиғмажилдини шакллантиришда зарур хужжатлар, масалан, шаҳодатнома, диплом ва шу кабилар нусхасини тайёрлашга рухсат берилади. Бу ҳолда нусха фақат асл нусхадан олинади. Паспорт, депутатлик мандати, ҳарбий билет ва шу кабилар нусхасини олиш таъқиқланади.
Муайян ходим ишга қабул қилингандан кейин, муассаса кадрлар бўлимида нозир (ёки бошқа маъсул шахс) томонидан шахсий варақча тўлдирилади. Бу варақча шахсий хужжатлар йиғмажилдидан алоҳида сақланиб, муассаса кадрларни ҳисобга олиш ва таркибини тағлил қилишда хизмат қилади. Варақча ходим кўрсатган хужжатлар (паспорт, диплом, ҳарбий билет, меҳнат дафтарчаси ва шу кабилар), асосида тўлдирилади.
Ишга қабул қилинувчи шахс варақчада кўрсатилган жойга имзо чекади ва варақча тўлдирилган санани қўяди. Варақчанинг “қўшимча маълумотлар” деб аталган беш қисми бошқа қисмларда ўз аксини топмаган маълумотлар (ўриндошлик иши, қаерда ўқиётгани, 2-касби ва бошқалар) ни ёзиб бориш учун мўлжалланган. Ушбу қисмда, шунингдек, ишлайдиган ногиронлар ҳақида маълумотлар: ногиронлик сабаби ва гуруҳи, қачон аниқланганлиги, тиббий меҳнат экспертиза комиссияси (ВТЭК) тавсия этаётган меҳнат тури ва шароити ҳам қайд этилади.
Ходим ишдан бўшатилганда, шахсий варақчага ҳам буйруқнинг санаси ва рақами, бўшатилиш сабаби ёзилади. Бу маълумотни жуда эътибор билан тўлдириш лозим. Чунки у кўпинча меҳнат стажини тасдиқлашга асос бўлиб хизмат қилади.
Йиғмажилддан фойдаланиш тартиби:
1. Кадрлар бўлимидан олинган шахсий хужжатлар йиғмажилди хизмат юзасидан фойдаланиладиган бошқа хужжатлар билан тенг хуқуқда сақланади.
2. Йиғмажилдни 3 кундан ортиқ ушлаб туришга, идора биносидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилмайди.
3. Йиғмажилддан фойдаланганда, ундаги ёзувларга қандайдир тузатиш ёки янги қўшимчалар киритиш; биронғбир хужжатни олиш, шунингдек янгисини рухсатчиз қўшиш таъқиқланади.
Мехнатини ташкил этишнинг асосий элементларидан бири ходимлар жойини тўғри ташкил этиш, хар бир ходимга улар бажарадиган ишга қараб иш жойини тақсимлаш тавсия этилади. Шароитга қараб аралаш вазифаларни бажарадиган ходимларни яқин жойлаштириш лозим.
Ишчи ходимлар хоналарида санитария гигена қоидаларига қаттиқ риоя этиш, иш вақтини раъионал тақсимлаш, шахсий иш режасини тузиш иш юритувчи ходимлар ўзининг асосий вазифаларини ўз вақтида бажариши ва куннинг биринчи ярмига қийин бажариладиган хужжатларни бажаришни режалаштириш ходимлар мехнатини самарадорлигини ошишига олиб келади.
Хар бир ходим ўз иш столидаги хужжатларнинг жойлашишига хам этибор бериши лозим, бунда столнинг ўнг томонида бажарилиши лозим бўлган хужжатлар бажарилиш муддатига қараб кетма кетликда қўйилиши, столнинг ўрта олд қисмида бажарилаётган хужжатни туриши ва столнинг чап бурчагига яқин қисмида бажарилиб бўлинган хужжатлар қўйилиши лозим.



Download 93,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish