Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: - бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корxонанинг иxтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;
- давлат рўйxатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;
- корxонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида xизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;
- агар мавжуд бўлса, корxонанинг муҳр ва штамплари;
- ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор килиш тўғрисидаги маълумотномасини;
- агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (руxсатномалар)нинг асл нусxаларини;
- давлат солиқ xизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги xулосасини;
- тугатилаётган корxона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Суд департаменти органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги хакидаги Суд департаменти ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;
- корxона ҳужжатларининг давлат арxивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.
Рўйхатдан ўтказган орган тадбиркорлик субъектини – юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилган кундан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. - Рўйхатдан ўтказган орган тадбиркорлик субъектини – юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилган кундан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади.
- Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.
ТУГАТУВЧИ:
- а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
- а1) корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди;
- б) ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхонанинг молиявий, тўлов – ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
- в) корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
- г) Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда — бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |