1.2.Ёнилғи ва сурков мойларининг олиниши ҳақида умумий тушунча.
Нефтни қайта ишлашнинг физик ва кимёвий усуллари мавжуд. Нефтни бирламчи қайта ишлаш усули (ҳайдаш усули) физик усул бўлиб, нефт тарки-бидаги углеводородлар қайнаш температурасига қараб ажратилади. Расм 3. Ундан нефт печда 300-350°Сда қиздирилиб ажраткич колонкасидан ўтказилади. Натижада унинг таркибидаги углеводородлар қайнаш температурасига қараб фракцияларга ажратилади. Фракция деб, маълум температура оралиғида нефтни қайнайдиган бўлагига айтилади.
Қурилма 2 та асосий аппаратдан - нефт қиздириладиган найсимон печ ва ректификациялаш колонкасидан иборат, бу колонкада нефт фракцияларга ажралади. Найсимон печнинг ичида змеевик шаклидаги узун трубали қувур жойлашган. Печ мазут ёки газ ёрдамида қиздирилади. Трубали қувурдан нефт тўхтовсиз ўтиб туради. Трубали қувурда нефт 320-350°Сгача исиб буғ ва суюқлик аралашмаси ҳолида ректификациялаш колоннасига тушади. Ректификациялаш колоннаси баландлиги 40 м бўлиб, унинг ичида бир неча қатор горизонтал жойлашган тешикли тўсиқлар - тарелкалари бўлади. Нефт буғлари колоннага тарелка тешикларидан ўтиб юқорига кўтарилади. Улар юқорига кўтарилган сари аста-секин совиб, қайнаш ва конденсатланиш температурасига қараб тарелкаларнинг бирортасида суюқликка айланади.
Қолган қолдиқ мазут дейилади. Нефтни 360°Сдан ортиқ қиздириб бўлмай-ди, чунки унинг таркибидаги углеводородлар деструкцияланиб парчалана бошлайди.
Мазутни мой олиш учун қайта ишлаш уни труба печда вакуум остида қиздиришдан иборат. Вакуум углеводороднинг парчаланмаслиги учун зарур. Мазут буғлари вакуум колонкасига тушади, бу ердан улар дистиллятларга ажралади. Бу дистиллятлар турли сурков мойлари (трансформатор, сепаратор, индустриал, мотор, компрессор мойлари) олиш учун ишлатилади.
Ҳайдаш усулида жуда кам миқдорда 20-30% бензин олинади ва сифати паст бўлади (октан сони 40-50). Нефтни ҳайдаб олинган бензин миқдори хўжали-гининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондира олмайди. Бензин миқдори ва сифатини ошириш мақсадида ҳозирги вақтда қайта ишлашни усули кимёвий усули кўлланилади. Кимёвий усул 2 хил йўналишдан иборат:
Крекинг (парчаланиш).
Риформинг.
Крекинг моҳияти - нефтнинг йирик молекулаларини майдароқ молекула-ларга парчалаш. Крекинглаш жараёни 2 хил бўлади;
термик крекинг: углеводородларнинг 470-540°Сда ва босим 2-7 МПада парчаланиши (5000С температура ва юқори босим);
катализаторлар иштирокидаги каталитик крекингдир
3-расм. Нефтни кайта ишлаш қурилмасининг схсмаси.
1-Нефтли идиш; 2- насос; 3,5,7-ректификациялаш колонналари; 4,6 -печлар;
каталитик крекинг катализатор алюмосиликат, алюмокобальтмолибден ва бошқа катализаторлар ёрдамида, температура 450-500°Сда босим 0,06-0,14 МПада молекуляр массаси кичик бўлган углеводородларга парчаланишидир.
Каталитик крекингда оғир нефт маҳсулотлари газоилдан тортиб мазутни қайта ишлаб 8-15% гача бензин олиш мумкин.
С2nН4n+2 = СnН2n+2 + СnН2n
Масалан, С16Н34 => С8Н!8 + С8Н16
гексадекан октан октен
Термик крекинг бензин таркибида тўйинмаган углеводородлар борлиги билан тўғри ҳайдалган бензиндан фарқ қилади, бу бензинни узоқ вақт сақлаб бўлмайди, чунки вақт ўтиши билан ундаги тўйиимаган углеводороддар оксидланиб смолалар ҳосил қилади. Каталитик крекингда юқори сифатли (октан сони мотор усулида 72-82) бензин олиш имкониятини беради. Каталитик крекингда парчаланиш реакциялари билан бирга изомерланиш реакциялари, яъни нормал тузилган занжирли углеводородларнинг тармоқланган углеводородларга айланиш реакциялари ҳам содир бўлади. Бундан тўйинмаган углеводородлар ҳам камроқ ҳосил бўлади. Шу афзалликлар учун ҳозирги вақтда асосан каталитик крекингдан фойдаланилади. Ёкилги сифатини ва унинг октан сонини ошириш усулларидан бири бу риформингдир.
Риформинг жараёни ҳам 2 хил йўналишда бўлади:
термик риформинг;
каталитик риформинг,
Бунда водород иштирокида (480°С-520°С, 3 МПа) тўйинмаган углеводо-родлар тўйинган ҳолга ўтади ва шу билан бензин сифати яхшиланиб унинг октан сони ошади. Каталитик риформингда катализатор сифатида платинадан ва ренийдан фойдаланилади. Бундан ташқари углеводородларни ароматизациялаш ҳам юқори октанли бензин олиш имконини беради. Бунда тўйинмаган углеводород ёки циклопарафинлар ароматик углеводородларга айланади. Масалан: циклогексаннинг бензолга айланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |