1.4.4.Ёнилғиларнинг тўйинган буғ босими.
Бу босим бензин таркибида осон буғланадиган фракциялар борлигини билдиради ва уни юргизиб юбориш ҳусусиятини ҳарактерлайди. Бензиннинг тўйинган буғ босими ёзги бензинлар учун 667 Па дан катта бўлмаслиги ва қишки бензинлар учун эса 667-933 Па атрофида бўлиши лозим. Босим паст бўлса, совуқ двигателни юргизиб юбориш қийин бўлади, босим белгилангандан юқори бўлса, таъминлаш системасида ёзда буғ тиқини ҳосил бўлиши мумкин, бундан ташқари бензинни сақлаш ва ташиш вақтида унинг кўп қисми буғланиб исроф бўлади.
Бензин таркибида механик аралашмалар ва сув бўлмаслиги керак. Механик аралашмалар жиклёрларнинг тез ейилишига ва хаво ва мой фильтрлар ҳизмат муддатининг камайишига сабаб бўлади. Қишда сув музлаб, муз тиқини ҳосил бўлса, бунинг оқибатида карбюраторда узлуксиз бензин келиши бузилади.
Бензинлар детонацион хоссаларига кўра маркаларга ажратилади. Автомобил бензинларинннг маркасида ё мотор усулида аниқланган октан сони (А-72, А-95) ёки текшириш йўли билан аниқланган октан сони (Аи-93, Аи-98) кўрсатилган бўлади. Авиация бензинларинииг маркаси (Б-70 бензини бундан мустасно) каср сон билан кўрсатилади, касрнинг суратида мотор усулида акиқлангаи октан сони, махражида эса нави кўрсатилган бўладн (Б-91/115, Б-95/130, Б-100/130). Бензин маркасининг двигателга мос тушиш-тушмаслиги, биринчидан, унинг сиқиш даражасига, иккинчидан бир цилиндрнинг иш ҳажмига ва учинчидан, двигателнинг тузилишига боғлиқ.. Двигагелнинг сикиш даражаси қанчалик юқори ва цилиндрнинг иш ҳажми қанчалик катта бўлса, унда ишлатиладиган бензинниг октан сони шунча катта бўлиши зарур, сиқиш даражасининг 0,2-0,25 ҳисса ортиши октан сонининг битта бирликка оширилишини талаб қилади.
Бензинни сақлаш мобайнида смолали бирикмаларнинг ҳосил бўлиши (Расм 10.) да ифодаланган:
С мола 16
миқдори, 12
м г/100мл 2
8 1
4
0
1 2 3 4 5 6 7
Сақлаш муддати, 1-ой
Расм 10. Бензинни сақлаш мобайнида смолали бирикмаларнинг ҳосил бўлиши; тўла тўлдирилган идиш; 2- 50% тўлдирилган идиш.
Хорижий мамлакатларда ишлатиладиган бензинлар
Мамлакатнинг номи
|
Бензиннинг номи
|
Октан сони
|
ИМ
|
ММ
|
АВСТРИЯ
|
Супер
Доимий
|
97…98
88...92
|
-
82..87
|
БРАЗИЛИЯ
|
Супер
Доимий
|
90
80
|
82
73
|
АНГЛИЯ
|
Беш юлдузли
Тўрт юлдузли
Уч юлдузли
Икки юлдузли
|
100
97
94
90
|
90...93
91
86
84...86
|
ИТАЛИЯ
|
Супер
Доимий
|
98...99
85...88
|
88...92
82...86
|
АҚШ
|
Супер
Доимий
Этилланмаган
|
96...102
90...96
91...93
|
86...94
82...90
82...85
|
ФРАНЦИЯ
|
Супер
Доимий
|
97...99
89...91
|
87...88
80...83
|
ГЕРМАНИЯ
|
Супер
Доимий
|
98...99
91...93
|
88...89
84...86
|
Do'stlaringiz bilan baham: |