2-жадвал
Ромашкин нефтини гудронидан олинган маҳсулотларнинг сифати қуйидагилардир
Кўрсатгичлар
|
Гудрон
|
I деасфальтизат
|
II деасфальтизат
|
Асфальт
|
Зичлик r420
|
1.010
|
0,915
|
-
|
-
|
Коксланиш, %мас.
|
18-20
|
1.1-1.3
|
1,5-2,2
|
-
|
Ёпишқоқлиги: 1000С, мм2/С
|
-
|
20-23
|
30-55
|
-
|
Юмшалиш ҳарорати, 0С
|
35
|
-
|
-
|
66-75
|
|
|
|
|
|
16-расм. Икки босқичли деасфальтлаш қурилмасининг технологик схемаси
I-хом-ашё, II-пропан, III-биринчи боқич деасфальтизати. IV-2- босқич деасфальтизати, V-асфальт, VI-сув пари, VII-сув.
Гудрон насос (Н-1)) орқали иситгичга (Т-1) берилиб ундан колонна (К-1) ни ўрта қисмига берилади. Колонна (К-1) ни пастки қисмига насос (Н-2) билан суюқ пропан берилади. Асфальт эритмаси колонна К-I ни пастки қисмидан экстракция колоннага (К-2) берилади. К-2 колонна пастки қисмидан ҳам суюқ пропан берилади. К-2 ни тепа қисмидан (III) деасфальтизатни пропандаги эритмаси олинади.
I ва II боқич деасфальтизатларни эритмасини эритувчиси алоҳида регенерация қилинади. I босқич деасфалтизат эритмаси колонна К-I тепасидан парлатгич (Т-2) га берилади ва у ерда пропанни бир қисми парлатилади. I босқич деасфальтизат эритмаси Т-2 иситгичда иситилиб колонна К-5 га юборилади ва босимни пасайиши натижасида пропанни бир қисми парлатилади. Колонна К-5 ни пастки қисмидан I босқич деасфальтизат эритмаси К-6 берилади ва у ерда пропан сув пари билан тамоман парлатилади. Колонна К-6 ни тагидан I босқич деасфальтизати насос Н-5 ёрдамида совутгич (Х-4) орқали чиқарилади. II босқич деасфальтизати эритмаси К-2 колонна тепасидан парлатгичларга берилиб (Т-3 ва Т-4) парлатилади ва колоннада (К-7) пропан сув пари билан буғлатилиб ҳайдаб олинади, совутилади ва колоннадан чиқариб олинади. II босқич асфальт эритмаси колонна (К-2) тагидан печь (П-1) га берилади у ердан колонна (К-4) га берилади ва колоннада пропанни асосий қисми ажралади. II босқич асфальт эритмаси колонна К-4 дан колонна К-3 га пропанни тамоман ажратиб олиш учун юборилади. Колонна К-3 ни тагидан II босқич асфальти насос Н-4 орқали чиқариб олинади. Пропан парлари (2,7 МПа) парлатгич (Т-2, Т-3) ва колонна К-4 дан чиқиб совутгичда совутилиб (Х-1), резервуар Е-I да йиғилади. Пропан парлари (1,9 МПа) иситгич Т-4 ва колонна К-5 дан чиқиб совутгич Х-2 да совутилиб резервуар Е-2 да йиғилади ва у ердан насос Н-3 ёрдамида Е-1 га берилади. Газ ҳолидаги пропан ва сув парлари колонналар К-3, К-6 ва К-7 дан чиқиб колонна К-8 да сув билан совутилади. Пропан колонна К-8 тепасидан компрессор ПК-1 билан 1,9 МПа гача сиқилади ва суюқ пропан системасига берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |