1-жадвал
Эритувчиларнинг физик хоссалари.
Кœрсаткичлар
|
Фенол
|
Фурфурол
|
Пропан
|
М-крезол
|
П-крезол
|
МЭК
|
Дихлор этан
|
Аце-
тон
|
Кимёвий формулалар
|
С6Н5ОН
|
С4Н3
ОСНО
|
С3Н8
|
СН3
СОНОН
|
СН3
С6Н4ОН
|
СН3
СО2Н5
|
С2Н4
Сl2
|
СН3
СОСН3
|
Молекуляр массаси
|
94,1
|
96,09
|
44,09
|
108,06
|
108,06
|
72,4
|
98,96
|
58,08
|
Зичлик nД20
|
1,071
|
1,1614
|
0,5020
|
1,0465
|
1,0341
|
0,8050
|
1,2520
|
0,7920
|
Қотиш ҳарорати нергизм, 0,1 Мпа,0С
|
42,0
|
-38,7
|
-187,7
|
11,8
|
34,6
|
-86,3
|
-
|
-94,7
|
Қайнаш ҳарорати, 0,1 МПа,0С
|
181,4
|
161,7
|
-42,2
|
201,1
|
202,3
|
79,6
|
83,7
|
5
|
Сувдаги эрувчанлиги, 380С,% масс.
|
33,0
|
6,5
|
-
|
14,5
|
14,5
|
9,9
|
0,14
|
|
Азеотроп аралаш-мани сув билан қайнаш ҳарорати, 0С
|
99,6
|
97,8
|
-
|
98,9
|
98,7
|
73,45
|
72
|
-
|
Ички (оралиқ) рафинатларни қуйидаги технологик усуллари билан ажратиб олинади.
1. Экстракт эритмасини ҳароратини пасайтириш билан.
2. Экстракт эритмага сув қўшиш билан.
3. Экстракт эритмага яна экстракт қўшиш билан.
4. Юқори ҳароратда эритувчини янги миқдори билан ювиш.
Бунинг натижасида биринчи уч усулни қўллаганда эритувчини селективлиги ортади ва экстракт эритмадан оралиқ рафинатни ажратиб олинади. Тўртинчи усулда эса мой гач ва петролатумдан ажратиб олинади.
2. 5.2.Мойларни деасфальтлаш
Қолдиқ мойларни гудрон ва ярим гудронлардан ишлаб чиқарилади. Бу фракцияларда айниқса смолали нефтьлардан олинган бўлса 50% гача смола ва асфальтен бўлади. Смола-асфальтенли бирикмаларни мураккаблиги селектив эритувчини қўллашга йўл бермайди. Шунинг учун мойни қимматбаҳо углеводородлари учун эритувчи танланади. Смола-асфальтенли бирикмалар эритувчида деярли эримасдан чўкмада қолади. Эритувчи сифатида суюқ пропан ишлатилади.
2.5.3. Мойларни деасфальтлаш жараённинг кўрсаткичлари
Мой углеводородларининг пропандаги эритмасидан смолалар 50-850С оралиғида енгил ажралади.
Ҳароратни юқори даражаси пропанни критик ҳарорати билан (96,80С) чегараланади. Пропаннинг ҳарорати критик темературага яқинлашгани сари унинг эритиш қобилияти пасаяди, мойни углеводородлари қисман смолалар билан чўкиб қолади. Бунинг натижасида мойнинг чиқиши пасаяди. Паст ҳароратда буни тескариси бўлиб суюқ пропанни эритиш қобилияти ортади ва 400С да смолалар пропанда эрийди ва мойни сифати пасаяди.
Жараён колоннада олиб борилади. Пропан калонна тагидан берилади, мойлар эса тепа қисмидан, колоннани тепа қисмида ҳарорат 70-750С ва пастки қисмида 50-600С бўлади. Калоннани тепа ва пастки қисмида ҳароратни ҳар хил ушлаб туриш натижасида мойдан смола ва асфальтенларни тўлиқ ажратиб олинади. Ҳароратни бу фарқига деасфальтлаш градиенти дейилади. Пропанни суюқ ҳолда ушлаб туриш учун жараённи 4-4,5 Мпа да олиб борилади.
Эритувчини ва бошланғич маҳсулотни нисбатини тажриба йўли билан топилади ва у хом-ашёдаги углеводородлар сонига боғлиқ. Углеводородлар миқдори қанча кўп бўлса пропан билан бошланғич маҳсулот нисбати ҳам шунча кўп бўлади.
Пропан ва бошланғич модда 4:1 дан 8:1 гача бўлган нисбатда олинади.
Пропанни миқдорини маълум даражагача ошириш деасфальтизат сифатига яхши таъсир кўрсатади, смолали-асфальтенларни чўктириш тезлашади. Деасфальтдаш жараёнини бир босқичда олиб бориш мумкин лекин олинган маҳсулотни сифати икки босқичли жараёнда кўнгилдагидек бўлади. Биринчи босқичда олинган асфальт эритмасидан қимматбаҳо углеводородларни ажратиб олиш учун иккинчи босқичда деасфальтланади. Икки босқичли схемада гудрондан мойни олиш 10% га ортади. I ва II босқич деасфальтизатлари сифат бўйича катта фарқ қилади. II босқич деасфальтизатидан жуда ёпишқоқ мойлар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |