Химмотология


Гидравлик мойлар ассортименти



Download 4,96 Mb.
bet95/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

10.2. Гидравлик мойлар ассортименти
Нефтни қайта ишловчи саноат гидротизимларда ишлатиш учун мўлжалланган, эксплуатацион хоссалари турлича бўлган 20 дан ортиқ суюқлик маркаларини ишлаб чиқаради. Гидравлик мойларнинг қисқа ҳарактеристикаси 22- жадвалда келтирилган.
22-жадвал.
Гидравлик тизимлар ишчи суюқлик (мой) ларининг асосий сифат кўрсаткичлари

Марка

Манфий 50 °С ҳароратдаги қовушқоқлик,
мм2/с,

Қовушқоқлик индекси, 100 дан кам эмас

Ҳарорат, °С

Кислотали сон, мг КОН/г, ... дан катта эмас

Мойда резина массасининг ортиши (ҳажмий кенгайиши), %

қотиши, ... дан юқори эмас



лов этиб ўчиб ёниш, ... дан паст эмас

МГЕ-ЮА (МГ-15-В)

10

1500 (-50 °С)

-

-70

96

0,70

5,5...7,5

ВМГЗ (МГ-15-В)

10

1500 (-40 °С)

160

-60

135

0,05

4,0...7,5

АУ
(МГ-22-А)

12...14

13000 (-40 °С)

-

-45

165

0,05

-

АУП
(МГ-22-Б)

11...14

-

-

-45

145

0,45...1, 0

3...1,5

Р
(МГ-22-В)

12...14

1300 (-20 "С)

-

-45

163

-

5 гача

А
(МГ-46-В)

23...30

2100
(-20 °С)

-

-40

175

-

-2 дан +2 гача

ЭШ
(МГ-32-А)

20

-

-

-50

160

0,10

-

МГ-30 (МГ-46-Б)

27...33

4000 (-15 °С)

85

-30

190

0,06

2...4

МГЕ-46В (МГ-46-В)

25

1000 (0 °С)

85

-30

190

0,7...1,5

2...4

МГТ

20

-

-

-55

160

-

6

Гидравлик тизимларнинг кўп элементлари ишчи суюқлик билан гидравлик режимда мойланади, шунинг учун суюқликнинг мойлаш даражасини аниқлашда қовушқоқлик энг асосий аҳамиятга эга. Лекин қовушқоқлиги катта бўлган гидравлик суюқликни танлашда шуни ҳисобга олиш керакки, бундай суюқликдан фойдаланилганда бир ишқаланиш юзасидаги мой плёнкасининг иккинчисига силжишида кўрсатадиган қаршилигини енгишга ортиқча энергия сарф бўлади.




10.3. Тормоз ва амортизатор суюқликлари
Тормоз ва амортизатор суюқликлари гидравлик тизимлар суюқ ишчи жисмларининг алоҳида гуруҳини ташкил қилади. Улардан биринчиси автомобил тормоз тизими гадроюритмасининг ишчи жисми, иккинчиси эса автомобиллар телескопик ва ричагли-кулачокли амортизаторларида суюқ муҳит вазифасини бажаради.
Тормоз суюқликлари яхши қовушқоқлик-ҳарорат ва мойловчи хоссаларга эга бўлиши, физикавий ва кимёвий стабиллиги юқори, металл ва айниқса резина ва бошқа зичловчи материалларга нисбатан инерт бўлиши керак. Суюқликлар ҳамма мавсумда ишлатилади, шунинг учун совуққа чидамлилига уларнинг асосий эксплуатацион хоссасидир.
Асосий тормоз суюқликлари ўсимлик мойи (кўпинча кастор мойи) ёки гликол (икки атомли спиртлар)дан олинади. Ўсимлик мойларидан олинганда иккинчи компонент ёғли спиртлардан бири, одатда, бутанол бўлади. Натурал ёғлар истеъмолини камайтириш мақсадида суюқликларнинг баъзи рецептурасида кастор мойи улушини камайтиришга ҳаракат қилишади. Бунда қовушқоқликни сақлаб қолиш учун қуюқлаштирувчи кўндирма киритилади. Аршташ маҳсулотлар БСК, ГТЖ-22, ГТЖ-22М, "Нева", "Томь", "Роса" кенг тарқалган тормоз суюқликларидир.
Тормозлар гидравлик юритмаси учун гликол, сув ва коррозияга қарши қўндирмалар аралашмаси - ТЖ-22М суюқдигидан фойдаланилади. Бу суюқлик +50 °С дан -50 °С ҳароратлар интервалида ишчанлик қобилиятига эга, 140 °С да қайнайди, шунинг учун диск тормозли автомобиллар учун ярамайди; сувда яхши эрийди, "Нева" тормоз суюқдиги билан яхши аралашади. Суюқлик заҳарли.
"Нева" суюқлигининг 51...59%и этилкарбитолдан, 31...34%и диоллардан, 5%и карбитол эфирларидан ва 13...14%и гликолнинг қуюқлаштирувчи ва коррозияга қарши қўндирмалари аралашмасидан иборат. +50 °С дан -50 °С диапазонида ишчан; 190 °С да қайнайди. Заҳарли ва ёнган хавфи бор. Диск тормозли енгал автомобилларда қўлланилади.
БСК суюқлигининг 50%и бутил спиртидан ва 50%и кастор мойидан иборат, -20 °С ҳароратгача ишчан. Бундан паст ҳароратларда ишчанлик қобилиятини сақлаб қолиш учун суюқликка этил ёки бутил спирти қўшилади. Диск тормозли автомобилларда ишлатишга ярамайди. Ёнган хавфи бор.
"Томь" суюқлига - гликоллар ва бор кислотаси эфирлари аралашмасидир. Бу суюқликнинг эксплуатацион хоссалари енгил ва юк автомобиллари тормоз юритмаларининг ишончли ишлашини таъминлайди.
"Роса" суюқлиги - борли бирикмалар, оксидланишга қарши ва коррозияга қарши қўндирмалар асосидага композициясидир. Эксплуатацион хоссалари (айниқса юқори ҳароратли) жуда яхши, атроф-муҳит ҳарорати +50...-50 °С оралиғида уни ҳамма турдаги автомобилларнинг тормоз тизимларида ишлатиш мумкин.
Таъмирлашда ёки техникавий хизмат кўрсатишда тормоз тизимини эски тормоз суюқлиги қолдикларидан тозалаш керак. Бунинг учун бош тормоз цилиндри қопқоғидаги махсус тиқинга компрессордан шланг бураб уланади, орқа ўнг ғилдиракникидан бошқа ҳамма трубопроводлар чиқиши беркитилади. Сиқилган ҳаво берилади ва трубопровод пуфлаб тозаланади (суюқ туман чиқишининг тугаши суюқликдан тозаланганлигани билдиради). Сўнгра орқадаги чап, олдинги ўнг ва олдинги чап галдиракларга келадиган трубопроводдар кетма-кет тозаланади. Бундан кейин тормоз тизими кўрсатилган тартибда этил спирти билан тозаланади
.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish