9.1.Транспорт воситалари учун трансмиссион мойлар
Бу мойлар маркаси ТА ҳарфи билан бошланади.
ТАД-17И "Д" ҳарфи мой таркибида фақат қоддиқ мой эмас, дистиллят (мазутни ҳайдаб олинади) мойи ҳам борлигини билдиради. "И" ҳарфи - мойга ейилишга қаршилик кўрсатиш ва кўпиришга қарши хоссаларини таъминловчи комплекс қўндирмалар борлигини билдиради.
ТАП-15В. "П" ҳарфи - мой таркибида қўндирмалар борлигини билдиради. "В" ҳарфи - олдин ишлаб чиқилган ТАП-15 мойига қараганца таркиби яхшироқ эканлигини билдиради.
АҚШ ва Ғарбий Европа мамдакатларида автотрактор трансмисион мойларининг синфланишиикки тизимга бўлинади:
Қовушқоқлик - ҳарорат кўрсатгичлари бўйича SАЕ JЗОб С (Америка
автомобил мухандислар жамияти)синфланиши;
Эксплуатация хусусиятлари бўйича АРI (Америка нефть институти)синфланиши.
Бу синфланишлар бир-бирини тўлдиради ва уларни бирга ишлатиш - мой турини тўғри танлашга ёрдам беради.
Қишки трансмиссион мойлар: SАЕ-70W, 75W, 80W, 85W.
Ёзги мойлар: SАЕ-70, 75, 80, 85 киради.
Ҳамма иқлим шароитларида ишлатиш мумкин бўлган мойлар: SАЕ 75W-90,80W-90, 85W-140 мойлар киради.
Трансмисскя агрегатлари турига ва уларни ишлатиш шароитларига қараб АРI синфланиши бўйича трансмиссион мойлар олти гуруҳга бўлинади:
1.L-1 гуруҳи-механик узатмалар қутисидаги спирал-конуссимон ва червякли тишли узатмаларда нисбатан юмшоқ шароитларда ишлатилади;
2.GL - 2 гуруҳи оғир шароитларда ишлайдиган юк автомобилларининг асосий узатмаларининг червякли тишли узатмаларида ишлатилади. Бу мойларга едирилишга қарши қўндирмалар қўшилган.
3.GL–3 гуруҳи ўртача шароитларда ишлайдиган автомобилларнинг етакчи кўп-рикларида ишлатилади. Бу мойларга тирналишга қарши қўндирмалар қўшилган.
4.GL–4 гуруҳи енгил автомобиллардаги узатмалар кутиси ва гиппоидли
узатмаларда ишлатилади. Бу мойларнинг иш шароитлари оғир бўлиб, уларга
тирналишга қарши қўндирмалар қўшилган.
5.GL–5 гуруҳи юк ва енгил автомобилларининг узатмалар қутиси ва гиппоидли узатмаларида ишлатилади. Бу мойларга тирналиш ва ейилишга қарши қўндирмалар кўшилган.
6.GL-6 гуруҳи зарбий юкланиш шароитлари жуда оғир бўлган узатмаларда ишлатилади.
Айрим трансмиссион мойларнинг турлари.
Сastrol SAF=-XI
Сунъий мой.
Трансмиссияни емирилишдан жуда яхши ҳимоялайди ва шовқинни камайтиради. Паст ҳароратларда оқувчанлиги яхши ва ёнилғи тежамкорли-гини оширади.
SАЕ 75W-140, Арi Gl-5
Тўлиқ узатмали автомобиллардаги блокировкаси бор дифференциал узатмалар учун ва блокировкасиз орқа кўприклар учун махсус мойнинг куйидаги вакили мавжуд.
Сastrol SМХ-В
Do'stlaringiz bilan baham: |