13.1-жадвал
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ишлаб чиқарилиши
Маҳсулот тури
|
Ўлчов бирлиги
|
2007 йил
|
2008 йил
|
Ўсиш суръати,
%да
|
Сабзавотлар
|
минг тонна
|
4669,9
|
5217,4
|
111,7
|
Картошка
|
минг тонна
|
1188,1
|
1398,7
|
117,7
|
Полиз маҳсулотлари
|
минг тонна
|
840,0
|
981,2
|
116,8
|
Мевалар
|
минг тонна
|
1269,1
|
1402,8
|
110,5
|
Узум
|
минг тонна
|
880,3
|
791,0
|
89,9
|
Гўшт
|
минг тонна
|
1208,6
|
1287,9
|
106,6
|
Сут
|
минг тонна
|
5097,4
|
5426,3
|
106,5
|
Тухум
|
млн. дона
|
2214,7
|
2429,0
|
109,7
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Жадвалдан кўринадики, 2008 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида картошка (117,7%), полиз маҳсулотлари (116,8%), сабзавотлар (111,7%) етиштириш нисбатан аҳамиятли даражада ўсган бўлса, фақат узум ўтган йилга таққослаганда 89,9% даражасида етиштирилган.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.
Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин»1.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи – бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга оширади. Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам тўрт омил – ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ишчи кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳамма ишлаб чиқариш воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини оширадиган омил – ишчи кучидир. Аграр муносабатларни ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль ўйнашини, унинг ҳамма моддий воситаларга жон ато этиб, ҳаракатга келтирувчи ролини тушунмаслик гўё капитал фойда ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. Бу масалаларни тўғри тушунишда рента муносабатларини ўрганиш муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |