№ |
|
лек
|
лек
|
пр
| | Замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари. Ахборот-коммуникация технологияларни ривожланиш истиқболлари. |
2
|
|
| | "4.0-ишлаб чиқариш" (Industry-4.0) концепцияси. |
2
|
|
| | Бизнесни бошқариш (ERP, CRM, BPM) тизимлари. |
2
|
|
2
| | Ақлли дунё концепцияси. Буюмлар интернети (Internet of Things). |
2
|
|
2
| | Виртуал реаллик (Virtual Real) ва унинг ўзига хос хусусиятлари. |
2
|
|
2
| | Булутли ҳисоблашлар (Cloud computing). |
|
2
|
2
| | Катта маълумотлар (Big Data) ва уларнинг асосий тамойиллари. Grid- технология концепцияси. |
|
2
|
2
|
|
|
10
|
4
|
10
|
6.1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланиш истиқболлари.
Замонавий ахборот технологиялар ва тизимлар. Ахборот-коммуникация технологияларни ривожланиш истиқболлари. "4.0-ишлаб чиқариш" (Industry-4.0) концепцияси. Корхона ресурсларини лойиҳалаштириш (ERP) тизимлари. Ақлли дунё концепцияси. Буюмлар интернети (Internet of Things). Виртуал реаллик (Virtual Real) ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Булутли ҳисоблашлар (Cloud computing). Катта маълумотлар (Big Data) ва уларнинг асосий тамойиллари. Grid- технология концепцияси.
1-маъруза. Замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари. Ахборот-коммуникация технологияларни ривожланиш истиқболлари.
Режа:
Ахборот тизими тушунчаси.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари.
Ахборот тизимининг структураси ва қўлланилиш соҳалари.
Таянч иборалар: тизим, ахборот тизими,ахборот технологиялари автоматлаштирилган ахборот тизими,
Ахборот тизими тушунчаси
Ахборот технологияларининг йуналишларидан бири ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўлиб, инсонга тегишли бўлган масалаларини ечишга йўналтирилган. Ахборот коммуникация технологияларининг кескин ривожланиши натижасида уларни турли соҳаларда ишлатиш имкониятлари пайдо бўлмоқда. Илгари ахборот тизимларининг қўлланилиш соҳаси фақатгина бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бўлган бўлса, ҳозирги кунда турли соҳаларда кенг қўлланилмоқда.
Ахборот тизимлари инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб бормокда. Ахборот тизимлари ва технологиялари ишлаб чикаришда, бошқарувда ва молиявий фаолиятда кенг кўламда ишлатилиши барча соҳалар бўйича тайёрланаётган кадрларнинг бу борада чуқур билимга эга бўлишини даврнинг ўзи талаб этмоқда.
«Тизим» деганда бир вақтнинг ўзида ҳам ягона яхлит деб қараладиган ҳар қандай объект, ҳам қўйилган мақсадларга эришиш манфаатларида бирлаштирилган турли элементлар мажмуи тушунилади.
Маълумки, бугунги кунда кўплаб турли хил тизимлар яратилган бўлиб, улар ўз таркиби ва бош мақсадлари бўйича бир-биридан фарқланади. Масалан, қуйидаги жадвалда бир неча тизимларга намуналар келтирилган.
«Тизим» тушунчаси кенг тарқалган ва жуда кўплаб маъноларда қўлланилади. Ахборот тизимларига нисбатан қўлланилганда аксарият ҳолларда техник воситалар ва дастурлар тўплами назарда тутилади. Компьютернинг фақат аппарат қисмини тизим деб аташ мумкин. Муайян амалий вазифаларни бажариш учун ҳужжатларни юритиш ва ҳисоб-китобларни бошқариш жараёнлари билан тўлдирилган кўплаб дастурларни ҳам тизим деб ҳисоблаш мумкин.
1.1-жадвал. Тизимларга мисоллар
Тизим
|
Тизим элементлари
|
Тизимнинг бош мақсади
|
Фирма
|
Одамлар, жиҳозлар, материаллар, бинолар ва бошқалар
|
Товарлар ишлаб чиқариш
|
Компьютер
|
Электрон ва электр механик элементлар, алоқа линиялари ва бошқалар
|
Маълумотларга ишлов бериш
|
Телекоммуникация тизими
|
Компьютерлар, модемлар, кабеллар, тармоқ дастурий таъминоти ва бошқалар
|
Ахборот узатиш
|
Ахборот тизими
|
Компьютерлар, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот ва дастурий таъминот
|
Профессионал ахборот ишлаб чиқариш
|
Do'stlaringiz bilan baham: |