1.2. Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари
Ҳар қандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи муҳит қуршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва чиқадиган ахборотнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Ахборот оқими ААТ доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чиқишгача ишлов беришнинг бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтқазиш, ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун яроқли шаклга ўзгартиришдан иборат.
1.2-расм. ААТ нинг намунавий тузилиши
Ишлов беришнинг алоҳида босқичлари тегишли ААТ кичик тизимлари орқали амалга оширилади, улар ичида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: киритиладиган ахборотни тўплаш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа, ахборотни компьютерга киритиш, ахборотни сақлаш ва ишлов бериш, ахборотни чиқариш ва уни акс эттириш (чиқариш кичик тизими). ААТ нинг намунавий тузилиши 1.2-расмда келтирилган.
1.3. Ахборот тизимининг структураси ва қўлланилиш соҳалари
1.Тизим элементлари - маълум функционал вазифаларни белгилайдиган қисм тизимлари. Мураккаб тизим элементлари оддий, содда қисм тизимларининг ўзаро боғланганидан ташқил топган.
2.Тизимнинг ташкил этилиши -тизим элементларнинг ўзаро боғланган ҳолдаги ҳаракати.
3.Тизим структураси - асосий тизим хусусиятини белгилайдиган элементларини ўзаро ҳаракатидаги таркиби ва тартиби.
4.Тизим архитектураси - фойдаланувчи учун мухим бўлган тизим хусусиятларининг мажмуи.
Ахборот тизимининг аппарат ва дастурий қисми:
- ахборотларни киритиш тизими: клавиатура, сичқонча, сканер ва ахборот ташувчи воситалар;
- ахборотларга ишлов бериш тизими: процессор, хотира ва ахборотларни қайта ишлаш воситалари;
- ахборотларни чиқариш тизими: монитор, видеопроектор, принтер ва плоттерлар:
- тескари алоқа тизими: маълумотларни узатиш ва қабул қилиш воситалари.
АТнинг ташкил этувчилари.
Ахборот тизимлари таркибий тузилма деб номланувчи қисмлар мажмуидан иборат бўлади.
Таркибий тузилма - бу тизимнинг қисмий бирлиги ҳисобланиб, бирон бир белгиси асосида ажратилган бўлади. Ахборот тизимининг умумий кўринишини қўлланилиш соҳаси бўйича мустақил ҳисобланган таркибий тузилмалар мажмуи сифатида тасвирлаш мумкин. Бу ўз навбатида таркибий класификатсияланишнинг аломатлари, таркибий тузилмалар эса таъминловчилар деб номланади. Шу тариқа исталган ахборот тизимини таъминловчи таркибий тузилмалар мажмуи сифатида тасвирлаш этиш мумкин.
1.3-расм. Ахборот тизимининг таркибий тузилмалар мажмуи сифатидаги тузилиши
Таъминловчи таркибий тузилмалар қаторига ахборот, техник, дастурий, математик, ташкилий, ҳуқуқий ва ҳоказо турдаги таъминотлар киради.
1. Ахборот таъминоти
Ахборот таъминловчи таркибий тузилманинг вазифаси бошқариш ечимларини қабул қилиш учун керак бўладиган аниқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш ҳисобланади.
Ахборот таъминот ягона шалкга келтирилган ҳужжатларшитириш тизимлари, корхона доирасида айланадиган информацион оқимлар схемалари ҳамда маълумотлар базасини шалклантириш методологиялари мажмуидан иборатдир.
Ягона шалкга келтирилган ҳужжатларшитириш тизимлари ҳукумат, республика, хўжалик тармоқлари ва регионлар миқёсида ишлаб чиқилади.
Асосий масала - бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари кўрсаткичларнинг солиштирилиши мумкинлигини таъминлашдир. Шу мақсадда умумлашган ҳужжатлаштириш тизимларига қўйиладиган талаблар стандартлари ишлаб чиқилган.
Ахборот оқимлар схемаси ахборотларниниг айланиш маршрутлари, уларнинг ҳажми, ахборот пайдо бўлган жой ҳамда унинг натижавий ишлатилиш жойини тасвирлайди.
Ахборот оқимлар схемаси қуйидагиларни таъминлайди:
- такрорий ва ишлатилмайдиган ахборотларни ажратиш;
- класификатсиялаш ҳамда ахборотни рационал тарзда намойиш этиш.
Маълумотлар базасини шалклантириш методологияси 2 та қадамдан иборат:
- иш фаолиятининг спесификатсиясини аниқлаш мақсадида фирманинг бўлинмаларини ўрганиб чиқиш;
- биринчи қадамда ишлаб ўрганиб чиқиш иш фаолияти соҳаси учун концептуал моделлар ишлаб чиқиш.
Информацион тизимни яратиш учун:
- бутун ташкилот вазифалари, мақсадлари ва масалаларини аниқ тушуниш;
- ахборотни пайдо бўлиши бошлаб унинг бошқаришнинг турли даражаларида ишлатилишигача бўлган босқичларни тасвирловчи информацион оқимларни кўриб чиқиш ва анализлаш;
- ҳужжат алмашиниш тизимини мукаммалаштириш;
- класификатсиялаш ва кодлаштириш тизиминиг мавжудлиги ва ишлатилиши;
- ахборотларнинг ўзаро алоқасини тасвирловчи конспетуал моделларни яратиш методологиясига эга бўлиш;
- машина ахборот ташувчи қурилмаларида информация массивини ҳосил қилиш. Бу ўз навбатида замонавий техник таъминотни талаб этади.
2. Техник таъминот.
Техник таъминот - ахборот тизимлари ишлашида қўланиладиган техник воситалар комплекси ҳисобланади. Техник воситалар комплекси қуйидагилардан ташкил топган:
- компьютерларнинг барча моделлари;
ахборотни йиғувчи, сақловчи, қайта ишловчи, узатувчи ва чиқарувчи қурилмалар;
- малумот узатувчи ускуналар ва алоқа линиялари;
- оргтехника ва ва информацияни автоматик кўчириб олиш қурилмалари;
- эксплуатацион материаллар ва ҳоказолар.
Ҳозирги кунда техник таъминотларни ташкиллаштиришнинг қуйидаги формалари мавжуд: марказлашган, қисман марказлашган ва тўлиқ тарқоқ (марказлашмаган).
Марказлашган техник таъминотлар катта ЭҲМ ва ҳисоблаш марказларини ишлатишда асосланади.
Бевосита ишчи ўринларда ўрнатилган шахсий компьютерлар асосида қурилган тизимлар марказлашмаган техник таъминотлар дейилади.
Қисман марказлашган техник таъминот энг оптимал ёндашув ҳисобланади. Бунда техник таъминот шахсий компютерлар ва маълумотлар базаси сақланадиган тармоқ серверидан ташкил топган тақсимланган тармоқлардан тузилади.
3. Математик ва дастурий таъминот.
Математик ва дастурий таъминот - бу ахборот тизимининг мақсад ва масалаларини ечиш учун керак бўладиган математик методлар, моделлар, алгоритмлар ва дастурлар ҳамда нормал равишда ишлайдиган техник воситалар мажмуасидан иборат.
Математик таъминот воситаларига қуйидагилар киради:
- бошқариш жараёнларини моделлаштириш воситалари;
- маълум турдаги бошқариш масалалари;
- математик дастурлаш методлари, математик статистика, оммавий хизмат кўрсатиш методлари ва ҳоказолар.
Дастурий таъминот таркибига умумий ва махсус дастурий маҳсулотлар ҳамда техник ҳужжатлар киради.
Умумий дастурий таъминотларга фойдаланувчига йўналтирилган ҳамда ахборотни қайта ишлашга мўлжалланган дастурлар комплексидан ташкил топган бўлади. Улар компютерларнинг функцонал имкониятларини кенгайтириш, маълумотларни қайта ишлаш жараёнини бошқариш ва назорат қилишда ишлатилади.
Махсус дастурий таъминот аниқ бир ахборот тизими учун яратилган воситалар мажмуасидан иборатдир. Унинг таркибига ишлаб чиқилган моделларни реализация қилувчи ва обьектнинг ишлашини тавсиф этувчи амалий дастурлар пакети киради.
Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўйича техник ҳужжатлар қўйилган масала баёни, алгоритмлаш масаласи, масаланинг иқтисодий-математик ва назорат мисолларидан ташкил топади.
4. Ташкилий таъминот.
Ташкилий таъминот - бу ахборот тизимини ишлаб чиқариш жараёнида ҳамда унин эксплуация вақтида ишчиларнинг техник воситалар билан ўзаро мунособатлар регламентловчи методлар ва воситалар мажмуасидир.
5. Ҳуқуқий таъминот.
Ҳуқуқий таъминот - бу ахборот тизиминг яратилишини, юридик статусини ва ишлашини аниқлаштирувчи ҳамда ахборотнинг ишлатиши, шакл алмашинуви ва қубул қилиш тартибини регламентга солувчи ҳуқуқий нормативлар мажмуидир.
Ахборот тизиминг ишлаб чиқиш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти ишлаб чиқарувчи томон ва буюртмачи томон ўртасидаги муносабатлар норматив актларини ўз ичига олади.
Ахборот тизимининг ишлаш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти қуйидагилар қамраб олади:
- информацион тизим статуси;
- шахс мажбурияти, ҳуқуқлари, жавобгариликлари;
- бошқариш турлари алоҳида шаклларининг ҳуқуқий ўрни;
- ахборотнинг яратилиши ва ишлатилиши тартиби ва ҳоказолар.
Ахборот тизимларининг жадал ривожланиши билан уларнинг қўлланилиш соҳаларининг кенгайиб бориши кузатилмоқда. Агар олдин ахборот тизимлари фақат буғгалтерлик ҳисобида ишлатилган бўлса ҳозирда ахборот тизимларини барча соҳаларда қўлланилиши кузатилмоқда.
Ахборот тизимларини қўлланилиш соҳалари хилма-хилдир: суғурта, транспорт, таълим ва ҳоказо. Ҳозирги кунда ахборот тизимларини ишлатмасдан олиб бориладиган фаолият соҳасини топиш қийиндир. Корпоратив ахборот тизимларини самарали ишлатиш бошқаришда аниқроқ башоратлар ҳосил қилиш ва вужудга келиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олишга ёрдам беради. Замонавий ахборот тизимлари ташкилотларга олдин мавжуд бўлмаган сифат ва имкониятларни очиб беради, хусусан, ахборот тизимлари:
- математик методлар ва интеллектуал тизимларни қўллаш асосида бошқариш масалаларида янда рационал ечим вариантларини ҳосил қилиш;
- автоматлаш асосида ишчиларнинг иш фаолиятини енгиллаштириш ишончли маьлумотлар билан таъминлаш;
- қоғозли ахборот сақлаш воситаларидан магнитли ёки лентали ахборот сақлаш воситаларига ўтиш ва шунинг асосида ахборотларни компьютерда қайта ишлашни янада рационал тарзда ташкиллаштириш ҳамда қоғозли ҳужжатлар ҳажмини камайтириш;
- фирмада ахборот оқимлари ва ҳужжат алмашинишини такомиллаштириш;
- товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш бозорда янги савдо ўринларини топиш;
Ахборот тизимлари компанияда мавжуд бўлган барча ахборот технологиялардан максимал даражада фойда олишга ёрдам берида. Замонавий тадбиркорлик бошқаришдаги хатоликларга ниҳоятда сезгирдир, шунинг учун ноаниқлик ва таваккалчилик шароитларида бошқаришда тўғри қарорларни қабул қилиш учун ташкилотнинг молиявий ва хўжалик иш фаолиятини доимий назорат қилиб туриш талаб этилади.
Шунинг учун қаттиқ рақобатчилик муҳитида, бошқарида замонавий ахборот тизимларини қўллай оладиган ташкилотар йутиб чиқишга кўпроқ имкониятга эга эканлигини бемалол асослаш мумкин.
Ахоборот тизимларининг қўланилишининг баъзи бир шаклларини кўриб чиқамиз.
Бозорда янги савдо ўринларини топишда ахборот тизимларини қўллаш.- Баъзи бирда фирмаларда товар сотиб олинганда ахборот тизимлари мижоз ҳақида маълумотларни рўйхатга олади, бу ўз навбатида:
- мижозлар гуруҳини шакллантириш, уларнинг таркиби ва талабларини аниқлаш ва шу асосда келгуси стратегик йўналишда энг кўпсонли гуруҳларга ёндошиш;
- потенциал харидорларга ҳар хил турдаги реклама, таклифлар ҳамда эслатмалар юбориб туриш;
- доимий мижозларга товар ва хизматларни чегирмалар ёки кредит асосида таклиф этиш;
Ахборот тизимларини товарлар оқимини жадаллаштирилишида қўллаш. Фараз этамиз фирма аниқ турдаги ташкилотлар (масалан клиника) учун товар ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. Ҳаммага маълумки, фирма омборхонасида маҳсулотлар захираси кўп миқдорда сақланиши ёки уларнинг умуман бўлмаслиги фойдасиздир. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун фирма хизмат кўрсатиш идораларида терминаллар ўрнатиб чиқади ва уларни ахборот тизимига улайди. Буюртмачи бевосита терминал орқали ўзининг таклиф этилган каталог бўйича истагини киритади. Ушбу маълумотлар буюрмаларни ҳисобга олиш ахоборот тизимига келиб тушади.
Бошқарувчилар келиб тушган буйуртмаларни танлашда буюртмачига керакли товарни қисқа вақт муддатда етказиб беришда оператив тарзда бошқарув ечимларини қабул қилади. Бунинг натижасида, товарларни сақлашда сарфланадиган жудаям катта миқдордаги пуллар миқдори тежалади, товарлар оқими тезлашади ва осонлашади, мижозлар талаби кўриб борилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда ахборот тизимларини қўллаш- Бу турдаги ахборот тизимлари ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини кузатиб бориш билан бошқариш ва назоратнинг яхшиланиши ҳамда персонал ишчи кучини ишлатишни янада рационалроқ режалаштиришни таъминлайди. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган товар ва маҳсулотларнинг таннархининг пасайишига эришилади.
Технологияларни автоматлаштиришда ахборот тизимларини қўллаш.-Ушбу технологиянинг моҳияти шундаки, агар фирманинг даромади рентабеллик даражасида сақланиб келинаётган бўлса, истеъмолчиларга шартномалар сони ва уларнинг давомийлигига қараб ҳар хил турдаги чегирмалар таклиф қилинади. Бунда истеъмолчининг фирма билан ишлашга бўлган манфаатдорлиги ошади ва шу билан бирга фирма ҳам янги мижозларни жалб қилади.
Ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда қўллаш. Ишлаб чиқариш жараёнини оптимал тарзда бошқариш кўп меҳнатни талаб қиладиган жараёндир. Бунда айнан режалаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масалаларни автоматик тарзда ечиш харажатларни ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдан олдин техник тайёргарликларни амалга ошириш ҳамда маҳсулотларни технологик ва дастурий имкониятларга мос ҳолда ишлаб чиқаришни оператив назорат қилишни таъминлайди. Шубҳасиз, ишлаб чиқариш қанча катта бўлса, фойда олиш жараёнида шунча кўп босқичлар иштирок этади. Шунинг учун ахборот технологияларини қўллаш шарт ва зарурдир.
Ҳужжатлар алмашинувида қўллаш. Ҳужжат ажмашинуви ҳар бир корхонанинг фаолиятида муҳим жараён ҳисобланади. Яхши ўйлаб чиқилган ҳужжатлар алмашинуви тизими корхонада содир бўлаётган ишлаб чиқариш жараёнини яққол акс эттириб туради, бу эса ўз навбатида, бошқарувчиларга ушбу жараёнга бевосита таъсир этишига ёрдам беради. Шунинг учун ҳужжатлар алмашинувини автоматлаштириш бошқариш самарадорлигини оширади.
Корхонани оператив тарзда бошқаришда қўллаш. Корхонани оператив тарзда бошқариш масалаларини ечишга мўлжалланган ахборот тизимлари корхона ҳақидаги барча мавжуд бўлган маълумотларни ўзида сақлаган маълумотлар базаси асосида яратилади. Бу турдаги ахборот тизимлари тадбиркорликни бошқариш воситаси ҳисобланади ва одатда корпоратив ахборот тизими деб аталади. Оператив бошқариш ахборот тизими ўзида ташкилот турига қараб кўпгина бизнес-процессларнинг автоматлашган ечимларини мужассам этади.
Бугунги кундаги замонавий ахборот тизими тушунчаси ахборотга ишлов беришнинг асосий техник воситаси сифатида шахсий компьютерлардан фойдаланишни кўзда тутади. Йирик ташкилотларда шахсий компьютерлар билан бир қаторда ахборот тизимининг техник базаси таркибига мэйнфрейм ёки супер электрон ҳисоблаш машиналари кириши мумкин. Бундан ташқари, агар ишлаб чиқарилаётган ахборот фойдаланувчиси бўлган ва унингсиз бу ахборотни олиш ва тақдим этиш мумкин бўлмаган одамнинг роли ҳисобга олинмас экан, ахборот тизими техникавий тимсолининг ўзи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.
Компьютерлар ва ахборот тизимлари ўртасида фарқ мавжудлиги равшандир. Компьютерлар ихтисослашган дастурий воситалар билан жиҳозланган бўлиб, ахборот тизимлари учун техникавий база ва восита ҳисобланади. Компьютерлар ва телекоммуникациялар билан иш олиб борадиган ходимлар ҳар қандай ахборот тизимининг мажбурий таркиби ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |