Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


Маккажўхори зараркунандаларига қарши янги технологияда ҳимоя қилиш



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet325/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   414
Bog'liq
Туплам

Маккажўхори зараркунандаларига қарши янги технологияда ҳимоя қилиш: 
1 – ғўза тунламининг капалаги пояда, 2 – поя ичидаги парвона қуртлари, 3 – зарарланган
маккажўхори поясининг аҳволи, 4,5 – паст ва баланд бўйли ўсимликларга ОВХ-28 трактор 
пуркагичи ѐрдамида ишлов бериш ( Ш.Т.Хўжаев сурaтлари). 
Дала тажрибалари Хўжаобод туманидаги, ―Карнайчи‖ МФЙ га қарашли ―Анор‖фермер 
хўжаликларининг далаларида ўтказилмоқда. Мана бу йил ҳам, эрта муддатларда (9.04) 3 


379 
гектарга экилган кечпишар, лекин ҳосилдор маккажўхори гибриди билан экилиб, 
зараркунандалар хилма-хиллиги, уларнинг зичлиги ва мавсумдаги динамикаси ҳамда зарари 
ўрганилди. 
Аввало, шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, тадқиқотларимизнинг бошидан бошлаб - 
Ўзбекистон шароитида, яъни ўсимликларни ҳимоя қилиш учун самолѐт ва вертолѐтлардан 
фойдаланиш ман этилган шароитда, маккажўхорини самарали ҳимоя қилиш учун уни маҳсус 
технологияда (тизимда) экиб – ўстиришни режалаштирган эдик. Мақсад - ўсимлик 1,5-2 м ва 
ундан баланд бўлганида, пайкални оралаб трактор пуркагичи (ОВХ-28) юра олишини 
таъминлаш зарур эди. Бунинг учун ҳар 24-28 қатор баланд бўйли ўсимликдан сўнг 6-8 қатор 
ташлаб кетилади (бу ерга паст бўйли экин картошка,ер ѐнғоқ, труп, шолғом сабзи каби экинлар 
экилса бўлаверади). Ўсимликларни ҳимоя қилиш восита ва усуллари соҳасида эса-янги тактика, 
яъни ҳимоя ишловини самара олиниши мумкин бўлган муддатларда - капалаклар қийғос учиб 
тухум қўяѐтган даврда ўтказишни назарда тутдик. Кимѐвий ишловларни, лаборатория 
тадқиқотларида капалак ва ѐш қуртларга қарши ижобий самара олинган инсектицидлар ҳамда 
ҳаво оқимига таянган ОВХ-28 трактор пуркагичи билан ҳар 13-17 кунда бир марта ўтказиш 
тизими амалга оширилди.
1-жадвал. 
Эртаки маккажўхорини мавсумда кемирувчи зараркунандалардан ҳимоя қилишда 
биологик ҳамда кимѐвий ҳимоя қилишнинг биологик ва хўжалик самарадорлиги 
Андижон вил., Хўжаобод тум., ―Қарнайчи‖ МФЙ, ―Анор‖ ф/х, ХХР гибриди – 905 нави, 
9.04 – 17.08.2015 й. 
Зараркунан-
далар 
Вариант
Мавсумда 
неча 
марта 
тарқатилди
Мавсумда неча
марта ишлов
берилди
Ҳосил йиғиш 
олдидан 
ўсимликларни 
зарарланиши, 

Ҳосил- 
дорлик,
ц/га 
Сақлан- 
ган
ҳосил,

Сақлан- 
ган поя,
боғ/га
дона 
Фарқи,
дона
боғ/га 
Трихог- 
рамма 
Бра- 
кон 
Барг
ва 
поя 
Сўталар
Леукани
тунлами,
поя парво- 
наси, ғўза 
тунлами 
Биологик
кураш
10 


51 
43 
98,7 
10,8 
1000 
150 
Назорат 
(кушан-
дасиз) 



62 
58 
87,9 

850 

Леукани
тунлами,
поя 
парвонаси, 
ғўза тунлами
Кимѐвий 
кураш


Циперметрин

0,3 л/га 
Круизер 

0,3 л/га, 
Каратэ

0,5 л/га, 
Карбофос
– 
1,0 л/га, 
Суррендер
– 
0,3 л/га 
12 
21 
157,9 
60,4 
1200 
350 
Назорат 
(ҳимоясиз) 



54 
61 
97,5 

850 

Тажрибада турли йўналишлар ўрганилди: турли (биологик ва кимѐ-вий) усулларнинг 
моҳияти; турли инсектицидлар (5 та) ва умумий ҳимоя қилиш тизимига баҳо берилди. Тажриба 
натижалари оҳирида - олинган ҳосил (дон ва поя) миқдори ва ҳимоя қилиш тизимининг 
самарадорлиги (хўжалик ва иқтисодий) билан белгиланди. 
Биринчи жадвалда тажрибада олинган биологик ҳамда хўжалик самарадорлиги 
ифодаланган.
У ердан кўриниб турганидек, мавсумда 10 марта тухумхўр трихограмма (феромон 
тутқичлар кўрсатмаларига қараб) ва қуртларга қарши 6 марта бракон кушандалари тарқатилган 
(биологик кураш) даладан қўшимча (назоратга нисбатан) ҳар гектардан 10,8 ц дон ва 150 ц поя 
олинган.


380 
Мавсумда 5 мартаба, зикр қилиб ўтилган инсектицидлар билан ишлов берилган (кимѐвий 
усул) пайкалнинг ҳар гектаридан эса: 60,4 ц дон ва 350 ц поя олинган. Кўриниб турганидек, 
кимѐвий усул ѐрдамида деярли 6 марта ошиқ дон ва 2,3 марта ошиқ поя олинган. 
Олинган натижалар сабабини олдинги йиллари лаборатория шароитла-рида ўтказган 
тадқиқотларимиз тасдиқлайди. Маълум бўлишича, бракон кушандаси айниқса зарарли бўлган 
маккажўхори тунлами – леуканининг қуртларини зарарлаш даражаси жуда паст. Шиша 
банкаларга жойлаштирил-ган ғўза тунламининг қуртлари 80% гача зарарланган бўлса, леукани 
қуртлари 10% га яқин зарарланган ҳалос. Шунинг учун ҳам, дала шароит-ларида барча 
қоидаларга риоя қилиб ишлатилган маҳаллий трихограмма турини (
Trichogramma pintoi
Voegele) бракон билан мужассамлантириб ишлатилганда ҳам қониқарсиз натижа олинди 
(Белорусиялик олимларнинг таъкидлашича, бу давлат шароитида маккажўхоридан қўшимча ҳар 
гектардан 127-343 ц кўк поя олингандагина, зараркунандаларга қарши ишлатилган дорилар – 
каратэ, амплиго, ўзини оқлаган). 
Кўп марта қайтарилган дала тажрибалари шуни кўрсатдики, биз таклиф этган баланд 
бўйли экинларни экиш схемаси ўзини оқлаб, яхши натижа кўрсатди. Фақатгина ҳаво оқими 
билан ѐн томонларга пуркаши мумкин машинага эга жойдагина бу тизим ишлатилиши мумкин. 
Биологик усулда ҳимоя қилинган далада ҳимоя учун сарфланган ҳар 1 сўм эвазига 2,77 сўмлик 
маҳсулот олинган. Лекин бу ерда кимѐвий усул билан ҳимоя қилинган вариантга нисбатан 49,6 
ц дон оз олинган.
Кимѐвий усул билан мавсумда 5 марта ишлов ўтказилган даладан қўшим-ча 60,4 дон 
олиниб, сарфланган ҳар бир сўм эвазига 4,66 сўмлик маҳсулот олинган.
Айтиш керакки, бу натижалар маккажўхори эрта муддатларда экилиб, зараркунандалар оз 
бўлиши билан боғлиқ шароитда олинган. Кечки (ғалладан кейин) экилган маккажўхори кўпроқ 
зарарланадиган бўлиб, у ерда ҳимоянинг аҳамияти янада ортиши маҳсус тажрибаларимизда 
исботланган. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish