378
1967. № 10.
4. Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических
исследований в
поливных хлопковых районах. Т. 1963.
5.Ҳолдаров Д.М. Геохимия засоленных почв и солончаков центральной Ферганы.
Автореферат диссертации. Т. 2006. 24 с.
6. Зырин Н.Г., Орлов Д.С. Методы определения активности ионов Na в почвах и
почвенных растворах. Вестник МГУ Серия почвоведения № 1, 1958.
7. Riseman M. Specific ion electrodes - Vercatile new analytical tools. Water and sewage Works,
V. 117, № 9, 1970.
8. woodruff C.M. The energies of replacement of calcium by potassium in soils. Soil Sci Soc.
Amer. Proc., v. 19, № 2, 1955.
МАККАЖЎХОРИ ВА СОРГО ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН
ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ
Юлдашев Ф.Э., Низомова Б
1
, Хўжаев Ш.Т
2
.
Андижон давлат университети
1
, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ
2
Баланд бўйли маккажўхори ўсимликлари қўнғирбошлар (
Poaceae
) оиласи, соргум
(Sorghum)
авлодига ҳос бўлиб, бир неча тури мавжуд. Булар орасида энг кенг тарқалган ва
иқтисодий аҳамиятлиси маккажўхоридир (
Zea mays
L.)
,
кейинги ўринларда оқ ва қора жўхори
(
Sorghum vulgare
Pers.) ҳамда техник жўхори (
S.technicum
Roshev) туради. Бу ўсимликлар
Ўзбекистонда муҳим ўрин эгаллайди. Маккажўхори ўсимликлари тезпишарлиги, ҳосилдорлиги
ва ҳосил сифати билан ажралиб турадиган жуда кўп нав ва гибридлари бўлиб, бугунги кунда
турли муддат ва мақсадларда фермер хўжаликларини далаларида баҳорги ва ғалладан бўшаган
майдонларга экилмоқда.
Соргум авлодига мансуб ўсимликларнинг жуда кўп кушандалари мав-жуд. Булар орасида
ҳашаротлар синфига оид турлар асосий ўрин тутади (Хўжаев ва б., 2013; Хўжаев, 2015;
Тавсиялар, 2014). Маккажўхори
поя парвонаси, маккажўхори тунламлари (леуканилар), ғўза
тунлами, шира ва бошқалар шулар жумласидандир. Биргаликда буларнинг зарари оқибатида
(ҳимоя қилинмаса) Водий вилоятлари, Тошкент, Сурхондарѐ ва бошқа вилоят ҳудудларида
ҳосилнинг 40-60, ҳатто 80% гача қисми нобуд бўлмоқда (Юлдошев, Хўжаев, 2015; Хўжаев,
2015). Бунинг натижасида маккажўхорини кемирувчи ва сўрувчи зараркунандаларда ҳимоя
қилишда янги технологияла-рини яратишни тақозо этди.
Маккажўхори ва бошқа баланд бўйли экинларнинг зараркунандаларини ўрганиб,
уларни
ҳимоя қилишнинг янги технологияларини, усул ва восита-лари яратишга қаратилган
тадқиқотларимизни (Ш.Т. Хўжаев раҳбарлигида) 2009
йилдан бошланиб, тадқиқотлар асосан
услубий кўрсатмаларга (2004) риоя қилган ҳолда бажарилди.
1
2
3
4
5
Do'stlaringiz bilan baham: