Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ЯШИРИН ОЧЛИК МУАММОСИ УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ЯШИРИН ОЧЛИК МУАММОСИ УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ 
Юнусов М.М. 
Фарғона давлат университети 
Микроэлементлар боланинг тўлақонли ривожланиши ва катта ѐшдаги одамларнинг 
соғлом фаолият кўрсатиши учун хаѐтий зарур моддалар ҳисобланади. Ушбу моддаларнинг 
етишмаслиги ҳар биримизнинг соғлигимиз ва умуман олганда, бутун бир миллат
фаровонлигида ўз аксини намоѐн этади. Кўпинча, «яширин очлик» муаммосига юзаки қаралади. 
Бу ҳам темир танқислиги камқонлиги, ҳам йод танқислиги холати (буқок), ҳам А витаминининг 
етишмаслиги кабилардир. Бироқ мана шу касалликларнинг ҳаммаси миллат саломатлигига 
умумий таъсир кўрсатишидан ташқари, узоққа борадиган ижтимоий-иқтисодий оқибатларга 
ҳам эга бўлиб, иш самарадорлигига, соғлиқни сақлашдаги харажатлар ва умуман, мамлакатнинг 
иқтисодий ўсишига ҳам таъсир кўрсатади.
Агар инсон етарли миқдорда озиқ моддалар ва маданларга эга бўлмаса, бу албатта унинг 
саломатлигига, кайфиятига ва яқинлари билан муносабатларига ўз таъсирини кўрсатади.
Камқонлик – танада темир моддасининг етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган 


286 
хасталик ҳисобланади. Темир моддаси инсон организмининг ҳар бир хужайрасида мавжуд 
бўлиб, у организм бўйлаб кислород ташиб юришда жуда мухим рол ўйнайди. 
Болаларда, айниқса хомиладор ва туғиш ѐшидаги аѐлларда темирга бўлган эхтиѐж 
эркакларга нисбатан 3-5 марта юқори бўлади, шунинг учун камқонлик билан кўпроқ хомиладор 
аѐллар ва болалар касалланишади.
Камқонликдан азият чекадиган болалар, одатда жисмоний ва ақлий ривожланиш 
борасида ўз тенгқурларидан орқада қоладилар, улар тез-тез хасталаниб, толиқиб туришлари, 
дарс тайѐрлашни истамасликлари мумкин.
Агар аѐл киши хомиладорлик пайтида камқонлик дардига йўлиқса, у вазни етарли 
бўлмаган заиф болани дунѐга келтириши мумкин, бу эса кичкинтой учун хатарлидир. Айрим 
холларда камқонлик оналар ўлимига олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, аниқлашича, дунѐнинг 
40% ахолиси камқонликдан азият чекар экан, шулардан 75% темир танқислиги туфайли юзага 
келар экан. Бизнинг Республикамизда хомиладор аѐлларнинг 80%, туғиш ѐшидаги аѐлларнинг 
60% ва 57% болалар камқонликдан азият чекади. 
Темир танқислиги ва темир танқислиги камқонлиги, фолат кислота танқислиги бутун 
дунѐда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам долзарб муаммо хисобланади. Жаҳон Банки 
маълумотларига кўра, камқонлик асоратлари оқибатида келтирилган зарарлар ҳар бир 
мамлакат йиллик миллий даромадининг 5%ни, касалликни олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар эса 0,3 % ни ташкил этади.
Темир танқислиги 2 ѐшгача бўлган болаларда ақлий ривожланишни пасайтиради. 
Шунинг учун хомиладор, туғиш ѐшидаги аѐллар ва эмизикли оналар темир моддаси ва фолат 
кислоталари билан бойитилган ундан тайѐрланган махсулотларни истеъмол қилишлари 
ниҳоятда муҳимдир. 
Одам қандай қилиб камқонлик билан касалланади? 
-
танага етарли миқдорда озиқ-овқат билан темир моддаси тушмаса 
-
танага тушган темир моддаси айрим ичак касалликлари туфайли яхши сўрилмаса 
-
хомиладор ва кўкрак сути билан боқаѐтган аѐлларда 
-
чақалоққларга қўшимча овқат бериш даврида 
-
тез ўсаѐтган кичик ѐшдаги болаларда, айниқса гўдакларда, ўсмирларда (12-17 ѐшлар) 
-
туғишлар орасидаги давр 2-3 йилдан кам бўлиб, она организми етарлича тикланиб 
олмаганлиги 
-
туғиш ѐки хайз кўриш вақтида қон кетиши, ўсма-саратон ѐки ошқозон-ичак яраси касаллиги 
сабабли кўп қон йўқотиши, гижжалар. 
Камқонлик жуда кам холларда одамнинг нобуд бўлишига олиб келади, бироқ, бу 
касаллик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. 
Темир моддаси, деярли барча озиқ-овқат махсулотларида бўлади, аммо чой, шакар, сут, 
ѐғларда бу модда бўлмайди. Чой организмда хайвон махсулотлари таркибидаги темир 
моддасининг 5-40%, ўсимликлар таркибидаги эса 70-100% сўрилишига тўсқинлик қилади, 
шунинг учун чойни 30-60 дақиқадан сўнг ичиш тавсия этилади. 3 ѐшгача бўлган болаларга эса 
умуман чойни истеъмол қилиш ман этилади. Шуни ѐдда тутиш керакки, овқат еганда чой 
ичилса ҳамма кўрилган чораларнинг фойдаси бўлмайди. Чой ўрнини шарбат, компот, 
қайнатилган сув ѐки маданли сув босиши мумкин. 
Камқонликни олдини олиш қийин эмас. Бунинг учун темир моддасига бой бўлган 
овқатларни истеъмол қилсангиз кифоя. Улардаги темир моддасининг сўрилишини 
осонлаштириш учун С витаминга бой бўлган озиқ-овқатлар (сабзи, мева ва кўкатлар) билан 
биргаликда истеъмол қилиш керак.
Камқонликни олдини олиш мақсадида уч турдаги озиқ-овқат махсулотларини : 
-
дуккаклилар (ловия, нўхат,мош) ва жўхори 
-
гўшт ва балиқ махсулотлари 
-
сабзавот, мева ва кўкатлар (янги узилган, қуритилган ѐки консерваланган холда) истеъмол 
қилишга ҳаракат қилиш керак, ѐки, хеч бўлмаганда уларнинг 2 турини: дуккаклилар ѐки жўхори 
ташкил этиши керак Агар гўшт ва балиқ бўлмаса, сабзавот, мева ва кўкатларни дуккаклилар ва 
гуруч билан истеъмол қилиш зарур. Агар сабзавот, мева ва кўкатлар бўлмаса, гўшт ва балиқни 


287 
дуккаклилар ва жўхори билан ейиш мумкин. Хуллас, хеч бўлмаганда икки турдаги 
озиқовқатларни: дуккаклилар ва жўхорини истеъмол қилиши зарур. 
Аѐллар ва болалар – бизнинг асосий бойлигимиз ҳисобланадилар. Хомиладор ва 
эмизикли аѐллар, ҳамда кичик ѐшдаги болаларда камқонликни олдини олиш муҳим аҳамият 
касб этади. 
Хомиладор аѐллар ҳар куни 70-80 грамм гўшт ѐки 100 грамм балиқ, шунингдек тухум ва 
дуккаклиларни (ловия, нўхат, мош) истеъмол қилиши керак. Агар гўшт ва балиқ бўлмаса 
ўрнига ловия, мош, нўхат, гуруч, жўхори, макарон махсулотлари ѐки картошка ейиши мумкин, 
лекин уларни сабзавот ва мевалар билан истеъмол қилиш кераклигини унутмаслик зарур. 
Бола туғилгандан то 6 ойлик бўлгунга қадар фақат она сути билан боқинг. Чақалоқ ѐки болага 
чой берманг, бу билан камқонлик ѐки бошқа касалликлар пайдо бўлиш эҳтимолини 
камайтирган бўласиз. 
Олти ойлик бўлгандан кейин болага қўшимча овқатлар беришни бошлаш керак. Лекин, 
имкони борича, қўшимча овқатлантириш билан бирга болаларни икки ѐшгача кўкрак сути 
билан ҳам боқишни тўхтатмаслик лозим. 
Хомиладор ва эмизикли аѐллар, 6 ойликдан 2 ѐшгача бўлган болалар шифокор 
кўрсатмаларига кўра ва унинг назорати остида таркибида темир моддаси бўлган препаратларни 
қабул қилишлари лозим. 
Сизда ѐки оилангизнинг бирор-бир азосида қуйидаги белгилар кузатилса, шифокорга 
мурожаат этишингиз керак : 
-чарчоқлик, сустлик (бўшашганлик) 
-қувватсизлик 
-хансираш 
-бош айланиши 
-иштаханинг бўлмаслиги 
-там билишнинг ўзгариши, масалан, аччиқ ва шўр овқатларни ейишга хохиш пайдо 
бўлиши 
-рангнинг оқариши, айниқса кафтлар ва кўзнинг пастки қовоқларнинг ички қисмининг 
оқариши.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 август 2005 йил ПФ-153 сонли «Унни 
бойитиш бўйича Миллий дастурини амалга ошириш чоралар тўғрисидаги» фармойиши 
чиқарилди. Осиѐ Тарақкиѐт Банкининг молиявий ѐрдамида 2002-2005 йилларда 
республиканинг 5 тажриба худудлари- Корақалпоғистон, Хоразм, Фарғона, Жиззах вилоятлари, 
Тошкент шаҳрида 14 йирик ун ишлаб чиқарувчи корхоналарида уннинг темир моддаси ва 
микронутриентлар билан бойитиши, яни, фортификация, саплементация йўлга қўйилди. 
Темир моддаси ва фолат кислотаси билан бойитилган ун биргина Корақнинг ўзида ҳар 
йили нафақат камқонликни, балки 5000 гача инсульт ва 25000 инфаркт холларини бартараф 
этар экан. 
Бойитилган нон қандай бўлади? Сиз ўйлагандай гўштли ѐки ичига жизза солинган нон 
эмас. Бойитилган нон бойитилган ундан қилинган ноннинг ўзгинасидир. Унга витаминлар, 
темир моддаси, фолат кислотаси ва бошқа моддалар ҳам қўшилади. Аслида мана шуларнинг 
ҳаммаси буғдойда мавжуд бўлади, бироқ унга ишлов бериш жоида озиқавий моддаларнинг 
аксарият қисми йўқолиб кетади. Айнан шунинг учун ҳам бизнинг аѐлларимиз ва болаларимиз 
соғ-саломат бўлишлари учун ушбу моддаларни унга қайтариш жуда муҳим ҳисобланади. Бу 
жараѐн ун ишлаб чиқариш корхонасида (тегирмонда) витаминлар ва темир моддасининг 
аралашмаси ун ишлаб чиқаришнинг якуний босқичида унга қўшилади ва хатто бир сиқим 
ундан ҳам барча озиқавий моддалар мавжуд бўлиши учун яхшилаб аралаштирилади.
Нон ѐпишда ва тайѐрлашда бойитилган ун 95%гача ўзининг моддаларини сақлаб қолади, 
ўз хусусиятларини йўқотмайди, шунингдек тамида ҳам хеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. 
Ўзбекистонда асосан 1 - навли ун истеъмол қилинганлиги боис, айнан шу 1 - навли ун 
бойитилади. Мана шу тарзда, 1- навли ўзбек унидан тайѐрланган нон бойитилган ҳисобланади. 
Бу биз севиб истеъмол қиладиган «бухонка» ва оби нондир. Демак, тайѐрланган махсулотлар 
сизнинг саломатлигингиз учун фойдали ҳисобланади.
Қозоғистон уни ҳам бойитилган бўлиб, «Соғлом махсулотлар» белгисига эга. 


288 
Жахондаги 189 мамлакатдан атиги 48 тасида ун бойитилар экан. Бугунги кунда 
Ўзбекистон ун бойитиладиган мамлакатлар сафидан жой олган. 
Нега айнан, айтайлик гурунч ѐки картошка эмас, ун бойитилади? Ҳамма гап шундаки, 
нонни биз ҳар куни истеъмол қиламиз, демак, витаминлар ва темир моддасини организмимиз 
ҳар куни етарли миқдорда олади.
Айрим одамларда бошқача фикр ҳам туғилиши мумкин. Масалан, танасида темир 
моддаси етарли деб, яна қўшимча тарзда бойитилган ун маҳсулотлари билан темир 
моддасининг миқдорини ошириб юборишдан қўрқадилар. Бизнинг организмимиз шундай 
яратилганки, у саломатлик учун қанча керак бўлса, шунча миқдорда витаминларни олади. 
Бундан ташқари, сиз ва сизнинг оилангиз тўйимли махсулотлар билан овқатланган тақдирда 
ҳам, барибир сиз учун керак бўлган бойитилган ун таркибида мавжуд бўлган фолат кислотаси, 
В1 ва В2 каби витаминлар зарур бўлади. Шунинг учун бойитилган нон истеъмол қилиб, 
ўзингизни ва яқинларингизни касалликлардан ҳимоя қилинг!

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish