ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБИЯТИ
Фарғона ва Марғилон шаҳарлари сувини қайта тозалаш корхонасида 2014 йил апрель
ойида кузатиш ишлари олиб борилди. Мазкур жойдан 10 га яқин алгологик наъмуналар йиғиб
келтирилди. Алгологик наъмуналарни йиғишда алгологик методлардан фойдаландик
(Голлербах, Полянский, 1951). Олинган наъмуналарни шиша идишларга солиб, корхона
сувидан қуйиб, устига уч – тўрт томчи 4% ли формалин эритмасини томизиб, фиксатция
(консйервация) қилдик.
Текшириш учун ҳар бир наъмунадан 5 маротабадан препарат тайѐрлаб, сўнгра уларни
микроскоп остида кўриб чиқилди.
Сувўтларнинг турлар таркибини ва уларнинг систематик ўрнини аниқлаш учун ―Чучук
сувўтлари аниқлагичи‖дан фойдаландик (Определитель пресноводых водорослей СССР. Вып.
2-13. 1952-1986; Определитель синезеленых водорослей Средней Азии. Кн.1,2,3. 1987-1988;
Определитель протококковых водорослей Средней Азии. 1979) [1-5].
Сувўтларининг микроскопда текшириш жараѐнида, уларнинг учраш даражасини
аниқладик.
Фарғона шаҳар сувни қайта тозалаш корхонаси сув ҳавзасининг альгофлораси жуда ранг –
барангдир. Бу корхонада планктон, бентос ва перифитон ҳолатларда ҳаѐт кечирадиган
сувўтларини кузатиш мумкин.
Баҳор фаслидан бошлаб бетон четларида, сув қирғоқларида, устида, тошлар ва лойлар
устида кўк-яшил пленкалар, яшил пленкалар, жигарранг пленкалар пайдо бўлиши кузатилди. Ёз
ва куз ойларида яшил пленкалар орасидан узун ипсимон сув ўтлар ўсиб, Маълум узунликкача
етиши аниқланди. Қиш ойларига келиб эса яшил рангдаги сув ўтлар ва кўк-яшил рангдаги
сувўтлар пленкаси сарғайиб, ҳаѐт фаолиятини йўқотди.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Тадқиқот жараѐнидаги кузатишлар, текширишлар натижасида Фарғона вилоят Қўштепа
сувни қайта тозалаш корхонасида:
Cyanophuta сувўтлар бўлимидан:
Gloeocapsa decorticans (A.Br) Richt., Oscillatoria limosa
Ag., Phormidium uncinatum (Ag.) Gom., Lyngbya intYermedia Gardn.
каби турлар учради
.
Сhrysophyta сувўтлар бўлимидан:
Chlorosaccus fluidus Luther
. каби тур кам сонда учради.
Bacillariophuta сувўтлар бўлимидан:
Stephanodiscus Hantzschii Grun., Fragilaria brevistriata
Grun., F.intyermedia Grun., Synedra actinastroides Lemm, Achnanthes linearis (W.Sm.)Grun., A.
nodosa A. Cl., A.Biasolettianaa (Kuetz.) Grun., Mastogloia pumila (Grun.) Cl., Navicula tuscula
(Ehr.) Grun., N.costulata Grun., Cymbella lata Grun., Gomphonema sphayerophorum
174
Ehr.var.lagenulum (Kuetz.)Hust., Nitzschia dissipata(Kuetz.) Grun., N. palea (Kuetz) W. Sm., N.
tryblionella. var. calida Grun.
каби турлар кўп сонда учради
.
Chlorophuta
сувўтлар бўлимидан:
Ulotrix zonata Kuetz.,
C
hlorococcu, Pleurococcus vilgaris
каби турлар ҳам кенг учради.
ХУЛОСА
Тадқиқот ишлари жараѐнида, баҳор мавсумида сув ҳавзада сувўтларини 4 та бўлим
бўйича 8 синф, 9 тартиб, 10 оила, 17 туркум, 23 та тур ва тур хиллари учраши аниқланди.
Улардан
Вacillariophyta
15 та – (65,21%),
Сyanophyta
4та (17,40 %),
Сhlorophyta
3 та (13,04%)
ва
Сhrysophyta
1та (4,35 %) тур ва тур хилларини ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |