121
қаватли, унинг 2-3 ташқи қавати майда хужайрали ва йўғон деворли феллогенга эга, аммо
феллемаси хали хосил бўлмаган ва феллогендан юқорида жойлашган склеренхима
хужайраларнинг деворлари парчаланиши кузатилмайди. Биринчи йил ксилеманинг кўп
йиллик(6 йил) пояси бошқалардагидек халқасимон. Ксилеманинг тузилиши 2-йилдан бошлаб
қутбларида кенг паренхимали ажралган икки ѐйсимон куринишгаэга бўлади. Вегетациясининг
3-йилдан бошлаб ксилема паренхиманинг радиал чизиқлари билан ажратиб туриладиган 4 та
тангентал қаторларни хосил қилади. Шундай қилиб 6-йиллик пояда ксилема 1 та ички халқа ва
20 та ингичка ѐйсимон кўринишдан иборат бўлади. Ксилеманинг бир йиллик тузилиши у ѐки бу
даражада кўриниб туради, найлар оралиқлари радиус бўйича жойлашган. Флоэмаси
ривожланган, халқасимон тузилган. Флоэмадан ташқарига томон биринчи йилгига умумун
ўхшаш бўлмаган майда ҳужайрали йўғон деворли переваскуляр толаларнинг 3 йиллик
халқалари жойлашган. Ўзига ингичка тирқичсимон тўдалари марказдан четга томон
узоқлашагн сари табиийки кенгаяди ва вертикал йўналишда ажралиб уларнинг миқдорини
оширади.
A. cyrtostegium
- вегетациясининг 4-5 йиллига қадар ксилеманинг йиллик ўсишининг
халқали тузилиши билан характерланади. Кейинчалик ксилеманинг тузилиши 14-18 га
бўлинган, паренхима ингичка тескари понасимон чизиқлари билан ажратилади. Бу тип
ксилемасининг тузилиши ривожланишнинг эволюцион даражасига кўра ―
A.mucronatum
‖ ва
―
A.stenostegium
‖ типлари ичида оралиқ формага эга.
―
A.stenostegium
‖- ѐшининг 5-6 йилигача ксилеманинг 2 йиллик ўсиши ўзаксимон
паренхиманинг кенгайган чизиқлари билан иккала томонидан ажратилган иккита узун ѐйсимон
тузилишга эга. Кейинчалик ксилеманинг йиллик ўсиши турли кенгликдаги паренхима билан
ажратилган кўплаб (8-12) алохида боғламлардан ташкил топади.
Тузилишининг бундай типи
A.korshinskyi, A.brevibracteatum, A.elatius, A.lilacinum,
A.aculeatum, A.krascheninnikovii, A.adenophorum, A.stenostegium . Oligosperma
сексиясига
таалуқли,
A.schugnanicum,
A.coloaratum
-
Peliosperma
сексиясига
таллуқли
ва
Macrostegiaсексиясига таллуқли бўлган
A.serawschanicum, A.jarmolenkii
лар учун характерлидир.
Бу туклари ўзаро морфологияси ва анатомиясининг айрим деталлари билан фарқланиб туради
Acanthophyllum туркумида бир йиллик пояда нотипик феллоген негизи қўйилади, пўкак
(типик флоема) эса перевоскуляр толалардан шаклланади, бу кўп йиллик пояда хам
қайтарилади.
Turbinaria сексияси Pliosperma сексиясининг
A.sordidium
турларининг бир ва кўп йиллик
пояси ўтказувчи системаси ѐғочлашганларга хос бўлган йиллик ўсишнинг аниқ чегарали тўлиқ
халқали тузилишга эга бўлади.
Gysophila турларининг поясида феллогенни (нотипик) фақат
G.diffusa, G.kraschenninikovi
каби икки турида хаѐтининг фақат иккинчи йилида шаклланади, бошқа турларда феллоген
бўлмайди. Шуниси билан улар Acanthophyllum туридан кескин равишда фарқланади. Аммо
периваспуляр толаларининг пўкакга айланиши билан ўрганиб чиққан турларимизга
яқинлашади.
Бу белгилар турларнинг ўзгарувчанлик доирасини ва реакция нормасини, ҳамда турнинг
сақланиши учун зарур бўлган оптимал муҳит шароитларини аниқлашда систематикларга
имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: