Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ВАЛЕОЛОГИЯ ДАРСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ДИДАКТИК ЎЙИН



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet378/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ВАЛЕОЛОГИЯ ДАРСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ДИДАКТИК ЎЙИН 
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Қаюмова Ё., Муқимхўжаева О. 
Фарғона давлат университети 
Валеологик таълим жараѐни самарадорлигига эришиш масаласи кўп йиллар давомида 
педагогика фанининг асосий муаммоси бўлиб келган. Турли даврларда бу масалага турлича 
ѐндашиб келинган. Ҳозирги пайтда таълимга технологик ѐндашиш, дарсларда интерфаол ва 
инновацион усуллардан кенг қамровли фойдаланиш ушбу муаммонинг самарали ечими 
сифатида ўрганилмоқда [1]. 
Дарснинг самарадорлигини кўп жиҳатдан ўқитувчи усулни тўғри танлай ва қўллай 
олиши белгилаб беради. Айниқса, олий таълим муассасаларида дарс жараѐнида интерфаол 
усуллардан фойдаланиб дарсларни ташкиллаш, талабанинг фикрлаш доирасини, дарс мавзуси 
ва матн устида мустақил ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларининг шаклланишини
ва уларнинг компетенциясининг ривожланишини таъминлайди [2]. 
Бундай усуллардан бири ―Ролли ўйин‖ бўлиб, ўтиладиган дарс матнли материал 
ўрнига таълим олувчилар томонидан ўйналадиган ва саҳналаштирилган ҳаѐтий ҳолатлар 
ишлатилади [3]. Ўйин технологиялари таълим самарадорлигини таъминлаш, ўкувчиларда 
фаолликни юзага келтириш, билим, кўникма, малакаларини шакллантириш, вақтни 
қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ѐрдам беради. Ўйин жараѐнида намоѐн бўлувчи 
психологик хусусиятлар ҳар бир талабага шахсий имкониятларини намойиш эта олиш 
имконини беради, уларнинг ижтимоий ҳаѐтда эгаллаган ўрнини барқарорлаштиради, уларда ўз-
ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил килади [4]. 
Кейинги пайтларда мамлакатимиздаги кўплаб оммавий ахборот воситалари ва 
телевиденияда саломатлик ва соғлом турмуш тарзи ташвиқоти бўйича турли мавзулардаги 
кўрсатувлар олиб борилмоқда. Бундай кўрсатувларга ―Ўзингни англа‖, ―Ойдин ҳаѐт ‖, 
―Соғлом ҳаѐт‖ каби халқимиз орасида кўплаб ўз мухлисларига эга бўлган кўрсатувларни ва 
бошқа шунга ўхшаш ток-шоуларни мисол келтиришимиз мумкин.
Тадқиқотларимизни валеология фанидан ўқув дастурга киритилган ―Инсон саломатлиги 
ва зарарли одатлар‖ мавзусига бағишланган дарсни мазкур усул асосида ташкилладик.
Қуйидагиларни ишимизнинг асосий мақсади деб белгилаб олдик: 
талабаларда мавзу бўйича янги билим ва кўникмаларни шакллантириш; 


446 
мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, қиѐслаш кўникмаларини ривожлантириш; 
билимларнинг пухта бўлишига эришиш;
талабаларда ўқув малакаларни шакллантириш; ижодий қобилиятни ривожлантириш, 
шу жумладан, тушуниш, янги ҳолатларни шакллантириш ва таҳлил қилиш; 
мантиқий фикрлаш, нутқ, атроф-муҳит шароитига ўрганиш қобилиятини 
ривожлантириш; 
таълим олувчиларни ўқув фаолиятига ундамоқ, мустақил хулоса қабул қилишини 
рағбатлантириш; 
масъулиятлиликни, фикр алмашишни шакллантириш. 
Талабаларнинг жамоавий билиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида дидактик ўйин
технологияси сифатида ―Ойдин ҳаѐт‖ телекўрсатуви танлаб олинди. Ўйин шартларига кўра 
―Ойдин ҳаѐт‖ кўрсатувига меҳмонлар (талабалар) ―Малакали педагог‖, ―Шаҳар 
соғломлаштириш маркази ходими‖, ―Психолог‖, ―Вилоят тез тиббий ѐрдам маркази 
ходими‖лари таклиф этилиб, улар суҳандон (талаба) томонидан телетомошабинларга 
таништирилади.
Ролли ўйинда вазиятда кўрсатилган муаммони ечишда иштирокчиларнинг фаол 
биргаликдаги ҳаракатлари амалга оширилади.
Роллар бўйича суҳандон томонидан меҳмонларга мавзу режасига оид саволлар берилади. 
Масалан: 
вилоят тез тиббий ѐрдам маркази ходимига (талаба). 
Савол: 
ичкиликбозликни келиб чиқиши ва тарқалиш тарихи бўйича ўз фикрларингиз
билдирсангиз?
Савол: 
алкогол билан ўткир захарланишнинг бегилари ҳақида маълумот берсангиз? 
Саволларга жавоблар 
компьютер технологияларидан яъни слайдлардан фойдаланган 
ҳолда амалга оширилади. Кўргазмали қуроллар: тамаки турлари, нос,слайдлар. 
- Фарғона давлат университети психологига (талаба).
Савол: 
ҳозирги кунда мамлакатимизда ичкиликбозликка қарши қандай профилактик чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда? 
Психолог (талаба) ўз фикр- мулоҳазаларини слайдлардан фойдаланган ҳолда билдиради. 
Суҳандон мавзуга оид қизиқтирган саволлари бўлса ташриф буюрган меҳмонларимизга 
беришлари мумкин деб телетомошабинларга мурожат этади.
Телетомошабин: (талаба)
мени психологга саволим
бор эди, ѐшлигимдан тамаки чекиб келаман, ташлашга 
ҳаракат қилмоқдаман лекин, қўлимдан келмаяпти менга қандай маслаҳат бера оласиз?
Саволларга кўргазмали тарзда жавоблар берилади (слайд, психологик тест). 
Шаҳар соғломлаштириш маркази ходимига савол: 
алкоголни организмга зарарли таъсири ва унингасоратлари ҳақида ўз фикрларингизни 
билдирсангиз. 
Саволларга жавоблар берилади ,слайд, бадантарбия машқларининг турлари кўрсатилади. 
Суҳандон саволларни барча меҳмонларга бериб, керакли жавоблар олганидан сўнг, 
―Инсон саломатлиги ва зарарли одатлар‖ мавзуси бўйича ўтказилган суҳбатлар орқали керакли 
маълумотларга эга бўлганликларини таъкидлаб ўтади.
Дарснинг мустаҳкамлаш қисмида ўқитувчи талабаларга ―Қандай‖ органайзерини ўтилган 
мавзу ва ўрганилган билимлар асосида тузишни таклиф этади. Диаграммани тузиш қоидаси 
билан таништиради.


447 
Қандай 
Қандай
Қандай 
Қандай
Қандай 
Қандай 
Қандай Қандай 
Қандай Қандай Қандай Қандай 
Қандай 
Қандай
Алоҳида кичик гуруҳларда диаграмма талабалар томонидан тўлдирилади: 
Талабалар тайѐрлаган органайзерлари асосида мавзу бўйича ўзлаштирилган билимлари 
мустаҳкамланади. 
Ўқитувчи эришилган натижаларни шарҳлайди, хато ва камчиликларни изоҳлайди, 
машғулотнинг сўнгги якунини 
чиқаради.
―Ролли ўйин‖ интерфаол усули асосида ташкилланган фаолият натижасини қуйидаги 
шартлар белгилайди:
―Ролли ўйин‖ асосини ташкилловчи саволлар талабалар томонидан аниқ ҳамда мантиқий 
кетма-кетликда қўйилгани; 
саволларни тузишда педагог томонидан талабалар ѐши, мавзу бўйича уларда мавжуд 
билимлар даражаси, тажриба, тасаввурлар эътиборга олинганлиги, муаммоли тузилгани; 
талабаларда мавзу бўйича маълумотларни акс эттирувчи етарли манбаларнинг 
мавжудлиги (турли кўринишда, яъни қоғоз, электрон видео шаклида бўлиши, бунда интернет 
воситасидан ҳам фойдаланиш яхши самара беради); 
Талабаларда жамоани бошқариш қобилиятининг ривожланганлик даражаси таълим 
жараѐнида ―Ролли ўйин‖ усулидан фойдаланиш қуйидагиларга эришишни таъминлайди, 
талабаларда: 
мустаҳкам билимларни ҳосил бўлиши; 
мавзуни роллар орқали етказилиши талабаларда эшитиш, кўриш хотиралари орқали 
маълумотларни сақланиши ва янги мавзуни мустақил ўрганиш кўникмаларини ривожланиши; 
таҳлил қилиш, таққослаш кўникмаларини ривожланиши;
мавзулараро, фанлараро боғланишларни англаниши; 
жамоа билан ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожланиши; 
ишлаб чиқилган ўйин ҳақиқий ҳаѐтга яқин бўлиши талабаларда дарс жараѐнига 
қизиқишнинг ривожланиши;
Ҳулоса қилиб, замонавий педагогика ўқитувчиларга турлича самарали усулларни таклиф 
қилмоқда экан, улардан ҳар бир таълим усули моҳиятини англаб етиш, дарсни лойиҳалашда 
унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий, ҳам ривожлантирувчи мақсадларига эришишни 
таъминловчи усулларни тўғри танлаб олиш ва қўллай олиш зарур деб таъкидлашимиз мумкин. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish