Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   414
Bog'liq
Туплам

Адабиѐтлар рўйхати 
1.
Мусаев Д.А., Алматов А.С., Турабеков Ш.,Абзалов М.Ф. Фатхуллаева Г.Н., Мусаева 
С.А. Рахимов А.К. Генетический анализ признаков хлопчатника. Тип. НУУз, Тошкент, 
2005, б. 68-73, 82-85. 
2.
Мусаева С.Т. Опыт генотипической и фенотипической характеристики инбредных 
линий генетической коллекции хлопчатника. Номзодлик диссертацияси, 1978 й., 164 б. 
3.
Холматов Х. Изучение взаимосвязи и наследования количественных признаков при 
скрещивании линий генколлекции хлопчатника. Номзодлик диссертацияси, 1982 й., 125 
б. 
 
ИНТЕНСИВ ЖИСМОНИЙ ЗЎРИҚИШЛАР ДАВРИДА СПОРТЧИЛАРДА 
АНТИОКСИДАНТ ТИЗИМИНИНГ ҲОЛАТИ 
Хасанова М.А., Чарышникова О.С., Раджабова Г.Г. 
Ўзбекистон Миллий университети
Мусобақа даврида жисмоний ҳолатни максимал чўққи қийматига эришиш ва оптимал 
даражада ушлаб туриш, шунингдек машғулотлар жараѐнининг барча босқичларида инфекцион–
шамоллаш касалликларини минималлаштириш юксак касбий маҳоратга эга бўлган 
спортчиларни тайѐрлашда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Профессионал спортчиларда интенсив машғулотлар даврида гуморал иммунитетнинг 
бир қатор кўрсаткичлари қийматининг камайиши қайд қилинади [1, 2], шунингдек 
яллиғланиш/оксидланишли стресс билан боғлиқ бўлган оқсиллар миқдори ўзгариши, Т–
киллерларнинг фаоллиги сусайиши, лимфоцитларнинг фитогемагглютининга нисбатан 
пролиферацион жавоб реакцияси ўзгариши аниқланган [3].
Юқори жисмоний зўриқишлар таъсирида спортчиларда меъѐрий антибактериал ва 
антитоксик анамнестик антителолар миқдори камайиши қайд қилинади [4]. Шунингдек, 
субмаксимал қийматдаги зўриқишлар шароитида иммуносупрессия жисмоний ва 
оксидланишли стресс орқали рўѐбга ошиши 
қайд қилинади [5]. 


274 
Юқорида кўрсатиб ўтилган физиологик кўрсаткичлар қийматининг пасайишига олиб 
келувчи эҳтимоллиги мавжуд бўлган сабаблардан бири сифатида меъѐридан ортиқча жисмоний 
зўриқишлар таъсирида юзага келувчи стресс кўрсатиб ўтилади. Жисмоний зўриқишларнинг 
интенсивлиги ва давомийлиги одам организмида тўқима ва органларда кислород истеъмоли 
тезлиги қийматининг бир неча марта ортиши, бунда тўқималарда эркин радикалларга боғлиқ 
оксидланиш жараѐни кучайиши, липидларнинг пероксидли оксидланиши махсулотлари 
миқдори ортишига олиб келади, ўз навбатида оксидланишли стресс кучайиб бориши 
кузатилади [6]. 
Шу билан биргаликда, мускуллар зўриқиши шароитида организмда липидларнинг 
пероксидли оксидланиши махсулотларининг хосил бўлиши кучайиши тўқима ҳужайраларида 
антиоксидант ҳимоя тизими фаоллигининг сусайишидан далолат беради. Ўз навбатида, юксак 
касбий маҳоратга эга бўлган спортчиларда зўриқишлар олдидан иммунодефицит ѐки 
иммуносупрессия ривожланиши таъсирида мусобақа даврига яқинлашишда инфекцион 
касалликлар, шамоллаш/яллиғланиш, паразитлар таъсиридаги инвазион касалликларнинг учраш 
частотаси ортиши қайд қилинади [7]. 
Меъѐрий ҳолатда организм ҳужайраларида моддалар алмашинуви жараѐнининг 
таркибий қисми сифатида доимий равишда эркин радикаллар ва кислороднинг фаол шакли 
хосил бўлиши амалга ошади. Эркин радикалларнинг ўзига хос фарқланувчи хусусияти қисқа 
муддат давомида мавжуд бўлиши ва жуда юқори даражаси реакцияга кириши хоссасига эгалиги 
ҳисобланади. Уларнинг бузувчи таъсири электрон қобиқда барқарорликни таъминлашга 
йўналтирилган бўлиб, бошқа барқарор ҳолатдаги молекулалар билан таъсирлашади ва улардан 
электронларни қабул қилиши ҳисобига янги радикалларни хосил қилади. Эркин радикаллар 
митохондрияларда оксидланишли–фосфорланиш жараѐнида хосил бўлади [8]. Оксидланишли 
стресс кислороднинг фаол шакллари фаоллашиши ва ҳимоя механизмларининг сусайиши, 
тўқима ва ҳужайралар функциясининг бузилиши шароитида кучаяди, бу ҳолат яллиғланиш ва 
муддатидан олдин нобуд бўлиш таъсирида ҳужайраларнинг иккиламчи тавсифида 
зарарланишига олиб келади [9]. 
Оксидланишли стресс кўпгина касалликларнинг асосини ташкил қилади [10]. Меъѐрий 
ҳолатда кислороднинг фаол шакллари ҳужайрада ферментлардан ташкил топган – 
супероксиддисмутаза, глютатион пероксидаза, каталаза ва шунингдек, С ва Е витамини, 
ретинол, билирубин, мочевина, редокс глутатион, тиоллар, коэнзим Q10, стресс оқсиллари, 
альбумин, транспорт оқсиллардан иборат нофермент комплексдан ташкил топган антиоксидант 
ҳимоя тизими ферментлари таъсирида нейтралланади [8]. 
Машғулотлар бевосита машғулотлар юкламалари, машғулотларнинг ўзига хос специфик 
жиҳатлари ва машқ қилганлик даражасига боғлиқ ҳолатда ижобий ѐки салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин. Оксидланишли стресс ва меъѐридан ортиқча машқ қилиш ўртасидаги ўзаро 
боғлиқликни ўрганиш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, 
жисмоний машқларнинг ижобий таъсири организмда антиоксидант тизим билан боғлиқ ҳолатда 
ифодаланиши мумкин. Шунингдек, жисмоний фаоллик давомида оксидантларнинг манбаи 
ноаниқ бўлсада, фаол ва нофаол тавсифга эга бўлган скелет мускулларида ҳам кислороднинг 
фаол шакллари хосил бўлиши аниқланган.
Турли хил спорт турлари билан шуғулланувчи юқори касбий маҳоратга эга бўлган 
спортчиларда оксидланишли стрессни ўрганиш бўйича амалга оширилган тадқиқотларда 
оксидланувчи стресс спорт йўналишидаги ихтисослашишга (баскетбол, кураш, футбол) боғлиқ 
эмаслиги аниқланган. Юқори касбий маҳоратга эга бўлган спортчиларга хос бўлган интенсив 
жисмоний зўриқишлар организмда оксидланишли стресс юзага келишига туртки беради, бу 
машғулотлар жараѐнида ушбу ҳолатни мониторинг қилиш ва машғулотлар режимининг 
таркибий қисми сифатида антиоксидантлардан фойдаланишни асослаш эҳтиѐжини юзага 
келтиради [6].
Шунингдек, субмаксимал ва максимал зўриқишлар вақтида оксидланишли стресс 
кучайиши билан биргаликда, антиоксидант тизим фаоллиги ҳам кучаяди ва бунда ҳимоя 
тизимининг устуворлиги қайд қилинади. Қоннинг машқлар интенсивлигига нисбатан 
антиоксидант жавоб реакцияси эҳтимол, аэроб фитнес шаклларида асосий маркер сифатида 
ўрин тутиши мумкин.


275 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish