165. С: Стол тенниси ўйинчисининг кийими қандай бўлиши лозим.
Ж: Оёқда кета ёки кросовка, аёлларда калта юбка ва шўртик, эркакларда шортик ҳамда пайпоқ. Шуни эсдан чиқармаслик керак-ки, стол тенниси ўйинчиларининг футболкалари оқ ёки сариқ бўлмаслиги лозим.
166. С: Халқаро “оғир атлетика” федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро оғир атлетика федерацияси 1920 йили ташкил топган.
167. С: Оғир атлетика спорт тури қачондан бошлаб олимпиада ўйинлари таркибига киритилган?
Ж: Оғир атлетика спорт тури 1896 йили олимпиада ўйинлари турига киритилган.
168. С: Оғир атлетика спорт турига қачондан бошлаб учкураш усули киритилган ва қандай номланган?
Ж: Жим, даст кўтариш ҳамда силтаб кўтариш (1928 йили).
Do'stlaringiz bilan baham: |