Халкаро савдо


Йирик хўжалик юритувчи субьектлар ва ҳукумат институтлари



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Йирик хўжалик юритувчи субьектлар ва ҳукумат институтлари 


81 
таъсири. Жаҳон ҳамжамияти дунё бозорида нархларни барқарор бўлишидан 
манфаатдор бўлиб, бу қуйидагиларда ифодаланади: 
- барқарор нархлар жаҳон хўжалигининг мувозанатлашган ва жадал 
(интенсив) ривожини таъминловчи қулай инфляцион муҳитни ташкил этиш ва 
сақлашга имкон туғдиради; 
- нархларнинг кескин ўзгариши товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда товарлар 
ва хизматларни истеъмол қилувчилар манфаатларига зарари тегиши билан 
ижтимоий муносабатларни бевосита кескинлашувига олиб келади. 
Ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг жаҳон нархлари икки асосий 
даражада, яъни миллий ва халқаро даражада тартибга солинади. Нархлар 
иқтисодий ва маъмурий усуллар ёрдамида тартибга солинади. 
Нархларни давлат томонидан тартибга солиш дейилганда бутун 
тизимнинг барқарор ривожланишига ёрдам бериш мақсадида нархларга 
қонунчилик, маъмурий ва молия-бюджет таъсирини ўтказиш тушунилади. 
Нархни давлат томонидан тартибга солиш шакллари турлича бўлади: 
- ишлаб чиқариш соҳасида ва товар муомаласида давлатнинг бевосита 
иштироки; 
- товар бозорида талаб эҳтиёжини ва таклиф мувозанатига таъсир ўтказиш; 
- монополияга қарши қонунчилик воситасида таъсир этиш; 
- даромадлар сиёсатини олиб бориш; 
- пул муомаласи орқали бозор конъюнктурасини тартибга солиш; 
- пул муомаласини аниқ ҳолатини ҳисобга олган ҳолда мазкур усулларни 
уйғунлаштириш; 
- нархларни тартибга солишда бевосита ва билвосита усуллардан 
фойдаланиш. 
Бевосита тартибга солиш усулидан асосан жамиятга хизмат қилувчи 
тармоқларда (энергетика, транспорт, алоқа, сув таъминоти ва ҳ.кҳ) 
фойдаланилади. 
Нархлар ва тарифлар қоидага кўра, монополияларга нисбатан даромаднинг 
катта бўлмаган нормаси ва уларнинг аҳолига реализация қилинган товарларидан 
келган даромаднинг юқори нормасидан келиб чиқиб ўрнатилади. 
Давлат нархлари ҳам аҳолига хизмат қилувчи тармоқларни рағбатлантириш 
ҳамда миллий иқтисодиёт ривожининг юқори суръатларини таъминлаш 
мақсадида тартибга солиувчи восита ҳисобланади. 
Тартибга солишнинг бевосита усули сифатида (АҚШ, Франция, Бельгия, 
Нидерландия ва бошқа мамлакатлар) маъмурий нарх ўрнатиш усулидан 
фойдаланилади. 
Нархларни тартибга солишнинг бу усули йирик монополиялар учун жуда 
қўл келади, улар товар ва хизматларни анча паст бўлган маъмурий нархларда 
сотиб олиб, фойда кўрадилар. 
Нархларни билвосита тартибга солиш усулида қийматнинг шаклланишини 
аниқлаб берувчи омилларнинг таъсири кўзда тутилади. Энг аввало, ялпи талаб ва 
таклифни фискал-пул кредит ва валюта сиёсати орқали тартибга солиш кўзда 
тутилади. Бу ишлаб чиқариш ва бандликни рағбатлантириш ва шу орқали 


82 
истеъмол бозорини тартибга солиш имконини беради. Бундан ташқари, 
давлатнинг инвестиция, амортизация, табиий ренталар, иш ҳақи сиёсатлари 
чора-тадбирларидан ҳам нархларни билвосита тартибга солишда фойдаланади. 
Давлат томонидан нархларни тартибга солиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишда кенг қўлланнилади. Нархларни давлат 
томонидан тартибга солиш фермерлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар нархини бир 
хил даражада ушлаб туриш билан маълум миқдорда даромад олишлари ва 
жамғарма жамғаришларини таъминлашга ҳам қаратилган. Бу, ўз навбатида, 
қишлоқ хўжалигида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини 
таъминлаш имконини беради. Шунинг учун АҚШда қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг кафолатланган нархи даражасидан бозор нархи пасайиб 
кетгудек бўлса, давлат фермерларга федерал бюджетдан субсидиялар беради. 
Ҳукумат ёки йирик хўжалик юритувчи субъектлар (ТМК, монополия ва 
бошқалар) жаҳондаги нарх даражасига демпинг орқали таъсир ўтказишлари 
мумкин. Бундан кўзланган мақсад маълум бир товар ёки товарлар гуруҳини 
жаҳон бозорида ички бозордаги нархга нисбатан арзонроқ сотиш билан ташқи 
бозорни эгаллашдан иборат. Бундан кўриладиган зарар ташқи бозордаги нархни 
кўтариш ҳамда импорт қилувчи мамлакатлар иқтисодиётига суқилиб кириш 
билан қопланади. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish