Халкаро савдо


 Халқаро савдо нархларининг шаклланиши



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

5.4. Халқаро савдо нархларининг шаклланиши 
 
Халқаро бозорда мамлакатимиздаги фирмаларнинг нарх сиёсатини 
шакллантириш кўп жиҳатдан давлатнинг нархларни тартибга солишига боғлиқ 
бўлади. Маълумки, замонавий шароитларда мамлкатимиз иқтисодиётида ташқи 
иқтисодий фаолиятини маълум даражада эркинлаштириш йўли танланган бўлиб, 
бу йўлни ички инқироз характерига эга бўлган сабаблар, жумладан қуйидагилар 
асослаб беради: 
- мамлакатимизда 
ишлаб 
чиқарилувчи 
товар 
маҳсулотларининг 
рақобатбардошлик кўрсаткичлари пастлиги; 
- кўпчилик корхоналарнинг оғир молиявий аҳволи; 
- жаҳонда маҳсулотларнинг истеъмол ва экология тавсифномаларига, 
шунингдек, маҳсулотнинг хавфсизлигига бўлган талаб кучайиб бораётган бир 
пайтда мамлакатдаги экспорт маҳсулотларини сертификациялаш ва назорат 
қилиш тизимларининг етарлича ривожланмаганлиги; 
- мамлакатмиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга кириб бориш 
шароитларини етарлича таъминлай олмайдиган бозор инфратузилмасининг 
мукаммал эмаслиги;


87 
- халқаро бозорда мамлакатимиздаги аксари корхоналар фаолиятининг 
мувофиқлаштирилмаганлиги ва кўп ҳолларда уларнинг махсус билимлари, 
маҳсулот ва хизматлар экспорти соҳасидаги тажрибаларининг камлиги; 
- собиқ иттифоқ ҳудудидаги ва узоқ хориж мамлакатлари билан анъанавий 
ишлаб чиқариш-тижорат алоқаларининг бузилиши. 
Булар 
ҳукумат 
томонидан 
халқаро 
савдо 
айланмаси 
барча 
иштирокчиларининг ташқи иқтисодий нарх стратегиясини тартибга солувчи ва 
ташкил этувчи асосий қонун ҳужжатларининг қабул қилинишига сабаб бўлди. 
Ўзбекистонда нархни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қаторига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- товар ва хизматлар экспортини билвосита солиққа тортишни камайтириш 
тадбирлари; 
- экспортчиларни экспорт товар ва хизматларини реклама қилиш учун солиқ 
тўловларидан қисман озид қилиш; 
- хўжалик судларида товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт 
қилиш билан боғлиқ даъво аризалари учун давлат божлари ҳажмини 
камайтириш; 
- ўзбек 
экспортчилари 
илтимосига 
биноан 
дастлабки 
маркетинг 
тадқиқотларини амалга ошириш; 
- бозор нархлари кафолатланган даражадан ҳам кескин пасайган ҳолларда 
давлат бюджетидан субсидия бериш шаклида дипломатик қўллаб-қувватлашни 
таъминлаш. 
Экспорт нархлари шаклланишида давлатнинг роли мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилувчи товарларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичларини оширишга 
кўмаклашишдан иборат. Бундай ёрдам кўпинча яширин характерга эга бўлади. 
Экспорт қилиш мўлжалланган товарлар солиққа тортилмайди ёки кам миқдорда 
солиққа тортилади. Давлатнинг нархга таъсир кўрсатиш усулларидан бири 
демпинг, яъни ташқи бозорда товарларни ички бозордаги нархдан паст нархга – 
айрим ҳолларда маҳсулот таннархидан ҳам арзонга сотиш ҳисобланади. Демпинг 
натижасида кўрилувчи зарар одатда ички бозорда монополия натижасида 
олинувчи жуда катта миқдордаги фойда ҳисобига қопланади. Демпинг 
фаолиятида бюджет маблағлари ҳисобига демпингни амалга оширишга ҳам 
мисол келтириш мумкин. 
Маълумки, ҳар қандай экспорт нархларининг асосини жаҳон бозоридаги 
нархлар 
ташкил 
қилади. 
Шу 
сабабли 
жаҳон 
нархларини 
билиш 
мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат муваффақияти гарови 
ҳисобланади. Товарларнинг халқаро савдо муомаласи ривожланиши, ишлаб 
чиқаришнинг байналминаллашуви (халқаро миқёсда меҳнатнинг умумлашувини 
акс эттиради) билан маҳсулот қиймати байналминал тоифа(категория)га 
айланади. Айрим мамлакатларнинг миллий меҳнатлари жаҳон хўжалигида 
умумий меҳнатнинг бир қисми сифатида тан олинади, харажатлар эса 
индивидуал харажатлар шаклида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам товар 
айирбошлаш халқаро товар айирбошлаш асосида амалга оширилади. Бундай 
айирбошлаш асосида товарнинг миллий эмас, балки байналминал қиймати 


88 
ётади. Бу қиймат дунёдаги ўртача нормал ишлаб чиқариш учун ижтимоий 
шароитларда товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган вақт ёрдамида 
аниқланади. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish