Халкаро савдо


Девис сиёсатининг қуйидаги асосий кўринишлари мавжуд



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Девис сиёсатининг қуйидаги асосий кўринишлари мавжуд: 
• Валюта интервенцияси, яъни миллий валюта курсининг қисқа муддатли 
вақт оралиқларида юзага келадиган кескин тебранишларига барҳам бериш 
мақсадида марказий банк томонидан чет-эл валюталарини сотилиши ёки сотиб 
олиниши; 
• Чет-эл валюта резервларини диверсификация қилиш, яъни бир вақтнинг 
ўзида бир неча хорижий давлатлар валютасида резервлар ташкил қилиш. 
Шунинг учун корхоналар, банклар ва хукумат бир вақтнинг ўзида бир неча 
валюталарда вакиллик ҳисоб варақаларини очадилар. Ҳозирги кунда валюта 
резервларини диверсификация қилиш, резерв таркибидаги нобарқарор 
валюталарни сотиш ва уларнинг ўрнига барқарор валюталарни сотиб олиш йўли 
билан амалга оширилади; 
• Девальвация, яъни миллий валюта курсини қонуний асосда расмий 
хорижий давлат валютасига нисбатан пасайтириш. Ҳар бир мамлакатда миллий 
валюта курсини аниқлаш учун хорижий валюта танлаб олинади. Бу база 
валютаси дейилади. Ўзбекистонда база валюта ролини АҚШ доллари бажаради.
• Ревальвация, яъни миллий валюта курсининг хорижий валюта курсига 
нисбатан расман оширишини; 
• Валютавий чеклашлар, яъни хорижий валюталар ва валютавий 
қимматликлар олди-сотди қилиш операцияларига нисбатан ўрнатилган 
чеклашдир. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта бозорининг муҳим 
субъектлари бўлиб валюта сиёсати доирасида қуйидаги операцияларни 
амалга оширмоқда: 
• Валюта интервенцияси;
• Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 
хукуматнинг ташқи қарзини тўлашни амалга оширмоқда;
• Марказий банк ўз балансидаги чет-эл валюта резервларини бошқариш 
операцияларини бажармоқда. Бунда айниқса СВОП муддати валюта 
операцияларидан кенг фойдаланилмоқда;
• Жорий валюта бозорида олди-сотди операцияларининг узлуксизлигини 
таъминлайди.
 
7.2. Валюта курслари режимини тартибга солиш 
 
Алмашув курслари режими вариантларини танлаш икки омилга боғлиқдир: 
-мамлакатнинг иқтисодий салохияти, унинг жаҳон сахнасида тутган ўрни ва 
ривожланганлик даражаси; 
-мамлакат бошидан кечираётган вақт (давр) оралиғи. 
Алмашув курслари режими вариантлари мамлакат ҳукуматининг 
иқтисодиётга аралашиш даражасидан келиб чиқади, яъни: 


113 
-курс мамлакат ҳукумати томонидан аниқланади;
-ҳукумат режимни ўрнатишда аралашади; 
-ҳукумат аралашуви умуман мавжуд эмас, курслар режими эса бозор 
томонидан аниқланади.
Биринчи вариант бир хорижий валютага ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта 
валютага нисбатан чоралар кўришни назарда тутади. Ҳукуматнинг аралашуви 
курснинг «судралувчи боғланиши» ни талаб этади. Бунда ҳукумат инфляция 
темплари орасидаги фарқларни устивор савдо шериклари бўлган мамлакатлар 
билан тенглаштира бориб, девальвация бўйича чораларни амалга оширади. 
Шунингдек ҳукумат мамлакатнинг устивор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, 
курснинг «ифлос сузиши», яъни сузувчи курслар устидан бевосита бошқарувни 
ўрнатиш амалга оширилиши мумкин.
Учинчи вариант мамлакат валюта курси бозордаги валютага бўлган талаб ва 
таклиф асосида аниқланувчи вазиятни акс эттиради. Юқорида таъкидлаб ўтилган 
ҳар бир алмашув курси режими айрим афзалликларга ва камчиликларга эга. Биз 
уларни қуйида кўриб чиқамиз. 
Қатъий курс режими қуйидаги афзалликларга эга: 
-миқдор жихатдан аниқлик (савдога ёрдам беради ва капитал оқимини 
рағбатлантиради); 
-валюта-молиявий сиёсатга ишончни оширади. 
Шулар билан бирга, қатъий курснинг афзаллиги инфляция суръатини ушлаб 
туришда ўз аксини топади. Валюта-молиявий сиёсатга бўлган юқори ишонч 
меҳнат бозорида ҳамда молиявий бозорлардаги инфляцион кутишларни 
юмшатади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish