Халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва турлари. Давлат ҳудуди ва унинг белгилари. Давлат чегараси ва уни ўтказиш қоидалари



Download 30,65 Kb.
bet7/7
Sana22.02.2022
Hajmi30,65 Kb.
#101577
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 xalqaro huquq

Халқаро каналлар ва дарёлар

Икки ёки бир неча давлатлар ҳудудини кесиб ўтадиган ёки ажратиб турадиган дарёлар халқаро дарёлар тоифасига киради. Баъзан уларни ҳам бевосита халқаро дарёлар, яъни денгизга чиқиш йўли мавжуд бўлган, ундан фойдаланишда эса барча давлатлар ёки қирғоқбўйи давлатларидан ташқари бу тоифага кирмайдиган давлатлар ҳам манфаатдор бўлган ва кўп миллатли дарёлар, фойда­ланишда фақат қирғоқбўйи давлатлари манфаатдор бўлган дарёлар каби турларга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Одатда, халқаро дарёга нисбатан қирғоқбўйи давлати (баъзан кенгроқ аҳамиятга эга бўлган “халқаро очиқ сув оқимлари” ибораси ишлатилади) ўз ихтиёри билан мазкур дарёнинг унинг ҳудуди доирасидаги қисми ҳуқуқий тартибини белгилайди. Шу билан бирга халқаро ҳуқуққа мувофиқ, давлат ўз ҳудудининг табиий шарт-шароитларини, агар бу ўзга давлат ҳудуди табиий шарт-шароитларига зарар келтирадиган бўлса, ўзгартириши мумкин эмас. Шунинг учун, халқаро дарё қисмининг унинг ҳудудидан оқиб ўтувчи сувдан фойдаланувчи қирғоқбўйи давлати бошқа мазкур дарё сувидан фойдаланувчи давлатга зарар етказиши ёки дарёнинг унга тааллуқли қисмидан тегишли тарзда фойдаланишига тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Бошқача айтганда, мазкур ҳолатда қирғоқбўйи давлатларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўзаро боғлиқ ва бу ўз навбатида халқаро дарёлар сувидан фойдаланишни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш заруриятини туғдиради.
Бироқ бу соҳада умумий халқаро ҳуқуқ даражасида ҳатто намунавий келишувни ҳам ишлаб чиқишнинг имконияти йўқ, чунки, биринчидан, кўпгина (орол ва архипелаг) давлатлар ҳудудида халқаро дарёлар умуман мавжуд эмас; иккинчидан, ҳар бир шу каби дарёнинг ҳисобга олиниши лозим бўлган шарт-шароити шу қадар турли-туманки, уларни оқилона умумлаштиришнинг иложи йўқ.
Халқаро дарёлардан фойдаланишни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш қирғоқбўйи давлатлари томонидан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бу каби шартномаларда, агар қирғоқбўйи давлатлари томонидан мақсадга мувофиқ деб топилса, қирғоқбўйида жойлашмаган давлатларнинг ҳам қонуний манфаатлари ҳисобга олиниши мумкин.
Халқаро дарё тушунчаси уни ташкил этувчи сувларга нисбатан моҳиятан аниқлик киритилишини талаб қилади. Биринчидан, дарёнинг бошидан ёки унинг бошқа нуқтасидан дарё қуйилиши жойигача; иккинчидан, ўзида дарёнинг барча ирмоқларини бирлаштирувчи дарё ҳавзасини кўриб чиқиш; учинчидан, дарё тизимидан келиб чиқиб, уни озиқлантирувчи ер ости ва ер усти сувларини инобатга олиш мумкин.
Дарё юқориси ва қуйида жойлашган давлатлар манфаатлари ҳам бир-биридан жиддий фарқ қилади. Таъкидлаб ўтилган ва бошқа кўпгина омиллар натижасида халқаро дарёлардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишга эришиш – кўп саъй-ҳаракатни талаб қилувчи, манфаатдор давлатлар ўртасида қатор низоларни келтириб чиқарувчи фаолият ҳисобланади.
Ҳудудий низо. Ҳудудий
низо давлат ҳудудининг у ёки бу қисмини юридик тааллуқлилигини белгиловчи халқаро ҳуқуқ (шартнома ёки одат) нормаларининг мавжудлиги ёки ҳаракатига нисбатан томонларнинг турли (бир-биридан фарқ қилувчи) нуқтаи назарларининг мавжудлигидан келиб чиқади. Бу ҳолатда шу нарсани таъкидлаш лозимки, ҳудудий низони тан олиш ҳали юридик тааллуқлилиги тугал белгиланмаган маълум ҳудуднинг мавжуд эканлигини тан олиш билан баробардир.
Download 30,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish