Жадвал 7
Африка мамлакатлари бўйича халқаро туристларнинг ташрифи
(2005 йил)
Асосий туристик
йўналишлар
Келувчи
туристлар
сони
(млн.киши)
Ҳиссаси (%)
Келувчи
туристлардан
олинган
даромад (млн.
доллар)
Ҳиссаси (%)
Африка
36715
100,0
21514
100,0
Жазоир
1443
3,9
-
-
Ботсвана
-
-
562
2,6
Гана
-
-
-
-
Кения
-
-
579
2,7
Маврикий
761
2,1
871
4,1
Марокко
5843
15,9
4617
21,5
Намибия
-
-
348
1,5
Реюнион
409
1,1
384
1,8
Сенегал
769
2,1
-
-
Сейшал ороллари
129
0,4
192
0,9
Жанубий Африка
7518
20,5
7327
34,1
Свазиленд
839
2,3
-
-
Танзания
-
-
-
-
Тунис
6378
17,4
2063
9,6
Уганда
468
1,3
-
-
Замбия
-
-
-
-
Манба:
Всемирная туристская организация (ЮНВТО) ©. 2006.
53
Яқин Шарқ туризми.
БТТ Яқин Шарқ минтақасига асосан Миср,
Иордания, Ливан, Исроил, Оман Саудия Арабистони, Сурия Араб
Республикаси, Бирлашган Араб Республикаси мамлакатлари киради.
Яқин Шарқ мамлакатларига 2005 йилда келган туристлар сони қарийиб
39,1 млн. кишини ташкил қилди. Бу минтақа халқаро туризмда туристлар
ташрифи бўйича 5 % ни ташкил қилади. 1990-2005 йиллар давомида Яқин
Шарқ мамлакатларига хорижий туристлар келиб - кетиши тезкорлик билан
ривожланиб борган. Ташриф буюрувчи туристларнинг ўсиш даражаси йилига
ўртача 10 % ни ташкил қилган. Уларнинг асосий қисми Миср (8,2 млн.киши),
Саудия Арабистони (9,1 млн. киши), Сурия (3,4 млн. киши), Иордания (3 млн.
киши), Ливан (1,1 млн. киши)га ташриф буюрганлар.
Жадвал 8
Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича халқаро туристларнинг ташрифи
(2005 йил)
Асосий
туристик
йўналишлар
Келувчи
туристлар
сони
(млн.киши)
Ҳиссаси (%)
Келувчи
туристлардан
олинган
даромад (млн.
доллар)
Ҳиссаси (%)
Яқин Шарқ
39062
100,0
27553
100,0
Бахрейн
-
-
-
-
Миср
8244
21,1
6851
24,9
Иордания
2987
7,6
1441
5,2
Ливан
1140
2,9
-
-
Оман
-
-
481
1,7
Саудия
Арабистони
8570
23,3
6111
22,2
Сурия Араб
Республикаси
3368
8,6
2130
7,7
Манба:
Всемирная туристская организация (ЮНВТО) ©. 2006.
Туризмдан келадиган даромад ҳам минтақа бўйича 2005 йилда 27,6 млрд.
долл атрофида баҳоланади. Туризмдан энг кўп даромад олган мамлакатлар
қаторига Миср (6,9 млрд.долл), Саудия Арабистони (6,1 млрд.долл), БАА (2,2
млрд. долл), Сурия (2,1 млрд. долл), Иордания (1,4 млрд. долл) давлатлари
киради. Яқин Шарқ мамлакатлари туризмида диний туризм соҳаси алоҳида
ўрин эгаллайди.
54
Назорат саволлари
1. Қадимги антик давр туризми марказларини санаб ўтинг.
2. Қадимги сайёҳликнинг энг ривожланган Европа мамлакатларини
айтинг.
3. Қадимги таниқли саёҳатчи олимларни айтинг.
4. Буюк географик кашфиётлар қайси даврларни ўз ичига олади?
5. Рус денгизчилари ва саёҳатчиларининг географик кашфиётларини
айтиб беринг.
6. Халқаро туризмнинг биринчи асосчиларини таърифланг.
7. Халқаро туризмнинг ривожланиш даврини айтинг.
8. Халқаро оммавий туризмнинг юксалиш даври қайси даврдан
бошланади?
9. Халқаро туризмнинг асосий регионларини таърифланг.
55
IV. Боб. ХАЛҚАРО ТУРИЗМ СТАТИСТИКАСИ
4.1. Туристлар оқими статистикаси
4.2. Туристик даромадлар ва харажатлар статистикаси
4.3. Туризмда статистик ҳисоблар усуллари
4.4. Халқаро туризм статистикасини такомиллаштиришга
қаратилган асосий йўналишлар.
4.1. Туристик оқимлар статистикаси
Туристик оқимларни ҳисобга олиш статистикасига XX асрнинг биринчи
яримида асос солинган. 1929 йилда Австрияга 2 млн. га яқин, Швецарига -1,5
млн., Италияга – 1 млн. дан зиёд киши ташриф буюрган. Бир қатор Европа
мамлакатларида эркин туристик ҳаракатнинг саёҳат статистикаси юритила
бошлайди. Бироқ, улар ҳали мустақил аҳамиятга эга бўлмаган маълумотларни
йиғиш ва қайта ишлаш миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, солиқ
тўлаш қонунчилиги ва миграция устидан назорат қилиш орқали амалга
оширилган. Туристик мақсадлар орқали режага киритилган туристлар бошқа
саёҳатчилар қаторида алоҳида тоифа сифатида ажратилмаган.
Халқаро туризм статистикаси тараққиёти янги босқичига XX асрнинг 40 -
йиллари охири, 50- йиллар бошида қадам қуйилди. Урушдан кейин Европа
мамлкатлари жуда кўп хўжалик муаммоларига дуч келдилар: вайронагарчилик,
бошқарувнинг издан чиққанлиги, молия ва товар ишлаб чиқариш тизимининг
бузилиши шулар жумласидандир. Вазиятни барқарорлаштириш бутун бир
координациялашган комплекс ҳаракатларни талаб қиларди. Ана шундай
шароитда ҳукуматлар катта умид билан халқаро туризмга эътибор қилдилар.
Бунда тўлов балансини фаолллаштириш, молиявий мувозанатга эришиш, бу
билан узоқ муддатли иқтисодий юксалишга ўтишни кўзда тутилганди.
1960-йилларга келиб ғарб индустриал мамлакатлари хукуматлари ва
халқаро ташкилотлар диққати ривожланаётган мамлакатлар аҳволига
қаратилади. БМТ Бош Ассамбляси мустамлака мамлакатлар ва халқларга
мустақиллик бериш (1960 й.) тўғрисида Деклорация қабул қилди. Жорий ўн
йиллик «Ривожланиш («ўн йиллиги») декадаси» деб эълон қилинди. Учинчи
Дуне мамлакатлари учун консультантлар иқтисодий қолоқликни бартараф этиш
дастурини ишлаб чиқдилар. Ушбу дастурда эса туризмга муҳим ўрин берилди.
Туризмнинг иқтисодий аҳамияти ва ҳажми ўсиши билан туризм
статистикаси ҳам ривожланиб борди. Аста-секин оддий ҳисоб-китоб
операциялари мураккаблашиб, унга туристик миграция таҳлиллари ҳам
қўшилди. Ҳозирги пайтда туризм статистикаси катта доирадаги саволларни
қамраб олган ҳолда, мамлакатлар иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини баҳолаш
мақсадида юритилмоқда. Хусусан, унинг тўлов балансига таъсири, туризмни
моддий – техник базасини ривожлантиришга қаратилган асосий йўналишлар ва
тенденцияларни аниқлаш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва туристик
маҳсулотларни потенциал истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир.
56
Санаб ўтилган статистик кузатувларнинг ҳар бири замирида
ахборотлардан аниқ фойдаланувчилар мавжуд. Булар – ҳукумат, миллий
туристик маъмуриятлар ва туристик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ҳамда
турли хил хизматлардир. Иш жараёнида мижоз уларнинг ҳаммаси туризм
ҳақида энг янги ахборотларга эҳтиёж сезишади. Унинг мазмуни, ҳажми,
шакллари ва тақдим этилиши даврийлиги билан қизиқишадилар.
Халқаро туризм статистикаси асосан икки бўлимдан иборат бўлиб,
туристик оқимлар статистикаси ва туристик даромадлар ҳамда харажатлар
статистикасидан иборат. Уларнинг ҳар бири учун БТТ асосий кўрсаткичлар
руйхатини ишлаб чиққан. Булар ихчам ахборотли ва нисбатан осон ўлчанади.
Туристик оқим кўрсаткичларининг энг муҳими келиш (кетиш) ва мазкур
мамлакатда бўлишнинг давомийлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |