Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
 
 
 
 
 


301 
X Боб. ХАЛҚАРО ТУРИСТИК ТАШКИЛОТЛАР. 
 
10.1. Туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик. 
10.2. Бутунжаҳон туристик ташкилоти (БТТ). 
10.3. Нодавлат, тижорат ва миллий халқаро туристик ташкилотлар. 
10.4. «Ўзбектуризм миллий компанияси».
10.1. Туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик 
 
Янги минг йиллик асрида туризм соҳаси жуда кўпгина мамлакатларда 
янги иш ўринлари яратишда, хорижий валюта тушумларини кўпайтиришда тез 
суръатларда ўсаётган иқтисодий секторда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 
Халқаро туризм ҳам жаҳонда экспорт тармоғи ҳисобланади ва жуда кўп 
мамлакатларда тўлов балансига амал қилишда муҳим омил саналади. Сўнгги 
йилларда туризм дунёда аҳоли бандлигининг муҳим генераторига айланди. У 
жаҳон инфраструктурасига катта миқдорда инвестицияларни жалб этмоқди. Бу 
эса маҳаллий аҳолини ҳам, ташриф буюрувчиларнинг ҳам турмуш 
фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади. Туризм давлат ғазнасига солиқ 
кўринишидаги пул тушумлари кўпайишини таъминлайди. Туризм соҳасида 
жуда кўп иш ўринлари туристик корхоналар ривожланаётган ҳудудларда пайдо 
бўлади. Бу эса иқтисодий имкониятларни мувозанатлаштириш, қишлоқ 
аҳолисини барча қулайликка эга шаҳарларга қараб оқишининг олдини олишга 
ёрдам беради.
Маданиятлараро хусусиятларни англаш ва кўра билиш ҳақида шахсий 
алоқаларни ўрнатиш туризм соҳаси туфайли шаклланади.Туризм халқаро 
ҳамфикрликни мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришда 
кенг уфқлар очади. 
Халқаро туристик алоқаларнинг жадал ривожланиши кўп сонли халқаро 
ташкилотларни ташкил этилишига олиб келди. Бу соҳада халқаро иқтисодий 
муносабатларни яхшилашга, ҳамкорлик қилишга кенг имконият яратади. 
Ҳозирги кунда халқаро туризмни ривожлантириш масалалари билан 
шуғулланувчи дунёда турли мақом ва касбдаги 70 га яқин халқаро 
ташкилотларни санаш мумкин. Уларга жумладан қуйидагилар киради: 
-
БМТ тизимидаги ихтисослашган ташкилотлар. 
-
БМТнинг 
бошқа 
ташкилотлари, 
уларда 
халқаро 
туризмни 
ривожлантириш масалалари онда-сонда муҳокама этилади ва бу 
фаолият соҳасида асосий ҳисобланмайди; 
-
Ихтисослашган нодавлат ташкилотлари; 
-
Туризм бўйича халқаро тижорат ташкилотлари; 
-
Халқаро туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилувчи миллий ва 
ҳудудий ташкилотлар. 
БМТ тизимидаги халқаро туризмни ривожлантириш масалалари 
биланонда-сонда шуғулланувчи ташкилотлар қаторига қуйидагилар киради: 
1. Биринчи марта 1963 йил Римда ўтказилган туризм ва саёҳат бўйича 
БМТ конференцияси. 


302 
2. Иқтисодий ва ижтимоий Совет (ЭКОСОС). 1968 йил Берн 
(Швейцария)да ривожланаётган мамлакатларда туризм муаммолари бўйича
БМТнинг ҳудудлараро маҳсус семинарини ўтказди.
3. Савдо ва тараққиёт бўйича БМТ конференцияси (ЮНКТАД). 1972 йил 
III сессияда “Туризмни ривожлантириш” резолюцияси қабул қилинди. Унда 
халқаро туристик алмашинув статистикаси раҳбарлик принциплари 
тўғрисидаги масала ҳам акс этган. 
4. Ҳудудий иқтисодий комиссия. 1975 йил БМТ Европа иқтисодий 
комиссияси (ЕЭК) Югословияда хорижий туризмни ривожлантириш 
масалалари бўйича конференция ўтказди. 
5. БМТ таълим, маданият, фан масалалари ташкилоти (ЮНЕСКО). 
6. Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ). 
7. Халқаро ассоциация, транспорт авиацияси (ИЛТА). 
№ 1. БМТ тизимида ихтисослашган ташкилотлар қаторига: Бутун жаҳон 
туристик ташкилоти (БТТ) ҳам киради. У 1975 йилда БМТнинг ихтисослашган 
органи сифатида ташкил этилганди. Туризм бўйича 100 дан зиёд мамлакатлар 
ҳукумат ташкилотлари бирлаштирган. Кўплаб ҳукумат ва нодавлат 
ташкилотларини кузатувчи сифатида ҳам иштирок этади. Бу ташкилот мақсад 
ва вазифалари унинг Низомига мувофиқ “Иқтисодий ривожланишга, 
тинчликка, ўзаро ҳурмат ва гуллаб яшнашга, халқаро муносабатларда ўзаро 
ҳамфикрликка туризмни ривожлантириш орқали хисса қўшишдир”. Унинг 
томонидан халқаро туризм соҳасида бир қатор декларациялар қабул қилинган. 
Улар орасида жаҳонда туризм тўғрисида Манильа декларацияси, Акапулько 
хужжати, туризм бўйича Хартия ва турист аҳлоқ кодекси, туризм бўйича Гаага 
декларацияси бор. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish