Халқаро туризм


Транспорт ва туризм тараққиётининг ҳозирги замон босқичи



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Транспорт ва туризм тараққиётининг ҳозирги замон босқичи.
Саёҳат 
индустрияси 
тараққиётини 
тезлашишига 
ҳаво 
транспортида 
унинг 
либерлаштириш билан боғлиқ туб ўзгаришлар янгича тўртки берди. 
Ривожланган мамлакатларда авиаташиш бозори узоқ вақт миллий авиа 
компаниялар 
томонидан 
монополлаштириб 
олинганди. 
Жумладан, 
Буюкбританияда «Бритиш Эйрвейз», Францияда «Эр Франс», Собиқ СССРда 


191 
«Аэрофлот» ва бошқалар. Улар бозорни ва халқаро ташишдан тушадиган 
даромадларни тақсимлаб олиш учун ўзаро битим тузишганди. 
Шундай битимлар масалан, «Бритиш Эйрвейз» ва «Эр Франс» ўртасида 
тузилган бўлиб, энг гавжум Европа маршрути – Лондон –Париж, Париж-
Лондон йўналишига хизмат кўрсатган. Йўналишдан олинган даромад 
авиакомпаниялар ўртасида бўлиб олинган. 
Натижада нарх масалалари, туристик талаблар авиакомпаниялар учун 
иккинчи даражали бўлиб қолган, авиабозор тараққиёти режалари, стратегик 
маркетинга зарурати четга суриб қўйилади. 
Ички йўналишларда ҳаво алоқаси давлат томонидан тартибга солинган. 
АҚШ ғарбда ҳаво транспортини давлат томонидан тартибга солинишидан 
воз кечган биринчи мамлакат бўлди. Авиа ташишларни либераллаштириш 
туризмга тўғридан –тўғри таъсир этди. Биринчидан, ҳаво маршрутларига 
хизмат кўрсатишда чекловлар олиб ташланди. Юқори соф даромад авиаташиш 
соҳасини янада жозибадор қилиб юборди. Жуда кўп авиакомпанияларда 
парвозларни қайта мувофиқлаштириш жараёнлари бошланди. Улар ўртасида 
рақобат курашининг ўткир тус олиши авиатранспорт корхоналарини туризмга 
бўлган муносабати стратегиясини ўзгартиришга мажбур этди. Эндиликда бу 
туристик хизматларни бозорга чиқаришда истиқболли йўл ҳисобланмоқда. 
Иккинчидан, мунтазам авиа йўналишларда авиатарифларга катта 
чегирмалар киритилади. Бундан фойдаланган туристик фирмалар самолётларга 
билетларни рақобатли нархларда сотиш ва авиакомпаниянинг мижозларини 
кўпайтириш имконига эга бўлади. 
АҚШда ҳаво транспортини либераллаштириш натижасида ички ва ташқи 
ҳаво алоқаларида нархларни арзонлаштириш мумкин бўлди. Бу эса 
авиасаёҳатларга талабларни кўпайтириш имконини берди. Америка 
авиакомпанияларида йўловчи обороти аҳоли ўсиш сонига таққосланганда икки 
мартадан зиёдроққа кўпайди. 
Нархларнинг камайишидаги йўловчи-километр ҳисоб-китобларида 
харажатларни 
камайтириш 
эвазига 
эришилди. 
Бу 
ўз 
навбатида 
авиайўналишларнинг юкланиши билан боғлиқ эди. Илгари билетларга нарх 
ўринларни 60 % гача банд бўлишига қараб белгиланади. Бўш қолган 40 % ўрин 
зарари йўловчилар ундирилиши учун авиатарифларга қўшиларди. Бугун 
авиакомпания юкланиш нормасини 70-80 % дан юқори бўлишига ҳаракат 
қилмоқда. Бу билан нархни камайтириш, маъмурий харажатларни тежаш кўзда 
тутилмоқда. 
Авиайўналишлар юкланишининг сезиларли кўпайиши ва бекор 
туришларни 
қисқаришига 
маршрут 
тизимини 
ўзгартириш 
туфайли 
эришилаяпти. Тўғридан-тўғри рейсларга асосланган эски ташиш тизими, 
«Гупчак ва кегай» модели билан алмашинади. Аэропорт ҳудудий транспорт 
тугуни (ХАБ) га айланди. 1980-йиллар ўрталарида АҚШ авиатранспорти ана 
шу тараққиёт моделига ўтди. 
Бугунги кунда ҳар бир йирик Америка авиакомпанияси ўзининг ХАБига 
– айни шундай тугунига эга. Мисол учун, Чикаго ва Денверда «Юнайтед 
Эйрлайнз» қўниб ўтиш манзиллари жойлашган. Авиакомпания «Ти-Ви-


192 
Эй»ники эса Сент Луисда, «Америкэн Эйрлайнз» эса Далласда жойлашган. Бу 
жойларда ушбу авиакомпаниялар амалга оширадиган жуда кўп рейслар 
бошланади ва якунланади. Узоқ учишларда эса самолётлар алмаштирилади. 
«Дельта» Эйрлайнз авиакомпанияси фойдаланадиган транзит транспорт тугуни 
Атлантада жойлашган. 
Йўналишларнинг Марказий-радиал тизими албатта йўловчиларга ҳам, юк 
ташувчиларга ҳам қулайлик туғдиради. Учишлар сони кўпаяди, машина 
паркидан самаралироқ фойдаланилади: бекор туришлар қисқаради, юкланиш 
ўсади. Бу қулайликларнинг барчаси аэропортда транзит йўловчиларни кутиш 
давомийлиги минимумга туширилгандагина самара беради. 
Қулайликларга эга Марказий – радиал маршрутлар схемаси вақт ўтиши 
билан кўзда тутилмаган оқибатларга ҳам олиб келди. У Америка авиаташишлар 
бозорини келгусида монополлаштиришда фойдаланишди. Уларнинг ҳар бири 
ўзининг транзит транспорт тугунига эга. Уларга бошқа авиаташувчиларнинг 
кириши жуда чекланган ва ундан бозорга чиқишда тўсиқ ва рақобатчи ўрнини 
заифлаштириш учун фойдаланилади. АҚШда тартибга солиш сиёсати 
ўзгаргандан бошлаб ўтган беш йил ичида «Пан Америкэн» ва «Истерн» каби 
авиакомпаниялар бозордан сиқиб чиқарилди. Ваҳоланки улар бозорнинг катта 
сегментини назоратда ушлаб туришганди. Моливий қийинчиликларни бошидан 
кечираётган компаниялар банкротлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ улар энди 
ўз терминаллари ва самолётларини сотишга мажбур эди. Уларни «Америкэн 
Эйр-лайнз», «Юнайтед Эйрлайнз» ва «Дельта Эйрлайнз» компаниялари сотиб 
олдилар. Бу уч компания бугунги кунда АҚШ ички бозорининг 60 % ни назорат 
қилиб туришибди, илгари бу улуш 30 % дан ошмасди. 
Монополлаштириш жараёнлари авиатарифларнинг оширилиши билан 
кечди. Ҳаво транспортини либераллаштириш кетидан нархлар камайиши рўй 
берганда учишга ва саёҳат қилишга отланган шахслар ютишганди, лекин 
кейинчалик авиатарифлар яна ўса бошлади. 
Монополлаштиришнинг кучайишдан ташқари, маршрутлар марказий-
радиал схемаси яна шунга олиб келдики, кўпгина йирик шаҳарлар қўниб 
ўтилмаслиги сабабли авиа алоқасиз қолди. Қўниб ўтилмаслик эса кўпгина 
йўловчиларни бошқа самаҳолётларда учиш учун одамлар гавжум марказий 
аэропортларга келишга мажбур этди. Ана шундай шароитда авиакомпания 
бозорга мутлоқа янги «ортиқчасиз учиш» концепцияси билан чиқди. 
ҲАБлардан воз кечиб, у паст нархларда ҳудудий рейсларни бажара бошлади. 
Бу стратегия биринчи бўлиб, «Саутвестерн Эйрлайнз» авиакомпанияси 
томонидан амалга оширилди. У Техас штатини яқин атрофдаги районлар билан 
боғловчи узоқ давом этмайдиган тўғридан-тўғри маршрут очди. Кўп ўтмай 
авиакомпания ўз фаолиятини бутун мамлакат миқёсида кенг ёйди. Майда 
ҳудудий корхонадан қиймати 4 млрд. Америка доллари бўлган концернга 
айланди. Бу Шимолий-Америка фирмалари ўртасида даромад расман қайд 
этилган энг юқори кўрсаткичдир. 
«Саутвестер Эйрлайнз», унинг изидан бошқа авиа компаниялар ҳам 
нафақат маршрутлар схемасини, балки мижозларга хизмат кўрсатишнинг бутун 
тизимини қайта кўриб чиқдилар. Улар билетларни ўтказиш талонига 


193 
алмаштирдилар. 
Йўловчиларни 
тинкани 
қуритадиган 
регистрация 
ташвишларидан холос этдилар. Ҳаражатларни қисқартириш мақсадида парвоз 
давомида овқатлантириш ва салқин ичимликлар таклиф этишдан воз кечилди. 
Комиссион агентларни тежаш учун билетларни бевосита телефон орқали 
сотишга ўтилди. Улар паст нархларда камтарона хизматларни тақдим этади. 
Чунки уларни кўп ҳолларда «Фирмали эмас» деб атайдилар. Бугунги кунда 
бундай типдаги авиакомпаниялар АҚШ ички маршрутларнинг яримигача 
хизмат кўрсатмоқда. 
Бозорда янги ўйинчиларнинг пайдо бўлиши тарифлар динамикасида ўз 
аксини топди. Нофирма авиакомпаниялар АҚШда ички кирувчиларни ташишда 
нархни туширишга муваффақ бўладилар. Бу шубҳасиз дам олиш ва кўнгил 
очиш мақсадида туризмни ривожлантириш учун алоҳида аҳамият касб этади. 
Бу категориядаги туристлар ишбилармонлардан фарқли равишда авиа тарифлар 
ўзгаришга жуда сезгир. Улар учун ҳашамдан кўра, нарх даражаси муҳимроқ. 
Нофирма авиакомпаниялар томонидан киритилган инновациялар, балки 
жаҳондаги бошқа мамлакатлардан ўзлаштириб олинганди. «Юнайтед 
Эйрлайнз» ва «Люфтганза» йўловчи ташишнинг билетсиз тизимига ўтди. 
«Сингапур Эйрлайнз» Малайзия пойтахти Куала-Лумпур ва Пинанг 
йўловчиларни қайд қилиш (регистрация) қилишни соддалаштирди. 
Бу иш махсус бўлимга олиб келинадиган кредит карточкаларини 
кўрсатиш бўйича амалга оширилади. 
Қайта тартибланиш натижасида мустаҳкамланган Шимолий Америка 
авиакомпаниялари жаҳонда ҳавода ташиш бозори сарҳадларидан ошишига 
интилди. 1990 - йиллар бошида улар учиш машиналари энг йирик парклари 
билан жиҳозланган ва халқаро ва ички йўловчи ташиш ҳажми бўйича 
етакчилик қилганди. 
Ташқи бозорда ўз авиакомпаниялари ҳаракатига ҳамкорлик қилган АҚШ 
«очиқ осмон» ташаббуси сиёсати билан чиқди. Шимолий Американи 
жаҳоннинг бошқа ҳудудлари, энг аввало Европа билан боғловчи халқаро 
йўналишларида ҳавода ташишда қайта тартиб ўрнатиш ва авиахизматларнинг 
Европа бозорини либераллаштириш кўзда тутилганди. 
Европа авиакомпаниялари таъсир доираси чекланиб қолиш хавфи остида 
қолди. Ҳатто АҚШ авиакомпанияларининг куҳна дунёда йўловчи ташишда 
10% 
иштироки 
ҳам 
Европа 
осмонларини 
Америка 
томонидан 
монополлаштириб олиш учун етарли эди. Шу билан бирга авиатранспортни 
либераллаштириш устунликлари яққол эди. 1992 йилда 12 та Европа 
давлатлари транспорт вазирлари «Осмон очишга», Бирлашган Европа ички 
ҳавода ташишларга янги қоидалар жорий этишга ва унинг чегараларида 
протекционист тўсиқларни сақлаб қолишга қарор қилдилар. 
ЕИда ҳаво транспортини қайта тартиблашдан мақсад қуйидагиларга 
эришиш эди:

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish